1-боб. Умумий қоидалар
-боб. 53-умумий ўрта таълим мактабига Укишга қабул қилиш
Download 65.06 Kb.
|
2 5355192681825829994
5-боб. 53-умумий ўрта таълим мактабига Укишга қабул қилиш
Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шахар) хокимликларининг карори билан 53-умумий ўрта таълим мактабига бириктирилган худудлар (микрохудуд) доирасида амалга оширилади. 53-умумий ўрта таълим мактаби рахбарияти мазкур мактабга бириктирилган худуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим мактабига ўқишга жалб қилиш учун масъул хисобланади. 53-умумий ўрта таълим мактабиларнинг синфига қонун хужжатларида белгиланган тартибда мактаб ёшидаги болалар тиббий хулосага мувофик кабул килинади. Болаларни умумтаълим мактабининг 1- синфига қабул килиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги хужжатлар топширилади: ота-оналар томонидан умумтаълим мактаби директори номига ариза; ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фукаролиги бўлмаган шахсларнинг Узбекистон Республикасида яшаш гувохномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бУйича хисобга олинганлиги хакидаги кайд ёзуви кўрсатилган холда); боланинг тугилганлик хакидаги гувохномаси нусхаси; боланинг соглиги тўғрисида тиббий маълумотнома; боланинг 3,5 х 4,5 см хажмдаги 4 дона рангли фотосурати. 53-умумий ўрта таълим мактабига болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Узбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали оркали кабул килиш тартиби боскичма-боскич жорий этилади. Мактаб ёшига етган болалар умумтаълим мактабининг синфига тайёргарлик даражасидан қатьий назар, танловсиз кабул қилинади. Ўқишга қабул қилинаётган болаларнинг ота-оналари мазкур Устав, ички тартиб-қоидалари ва таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи бошка хужжатлар билан таништирилиши лозим. 53-умумий ўрта таълим мактаби рахбарияти хар йили июнь-август ойларида ўқишга қабул қилиш ишларини ташкил этиш учун зарур чораларни кўради. Хорижий фукароларни 53-умумий ўрта таълим мактабига ўқишга қабул килиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Download 65.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling