1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни


Download 65.06 Kb.
bet3/10
Sana31.01.2023
Hajmi65.06 Kb.
#1144708
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5355192681825829994

4-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни

  1. Ўқув йили 53-умумий ўрта таълим мактабида тегишли йилнинг 2 сентябридан келгуси йилнинг 25 майига кадар давом этади ва тўртта чоракка бўлинади.

  2. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

ўқув йилининг давомийлиги - 34 ҳкафта (1 синфлар учун 33 ҳафта);
ўқув хафтасининг давомийлиги - 6 кун ( 1-IV синфлар учун 5 кун); дарс машғулотининг давомийлиги - 45 дакика; дарс машғулотлари оралиғидаги танаффус - 5-10 дакика (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги - 15-30 дақиқа).

  1. Мехнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.

  2. Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари уқув дастурларини ихчамлаштирган холда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

  3. ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун; кишки таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун; бахорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун; ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача; таьтилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тугри келиб колган тақкдирда, дарс машгулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади;
1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир хафталик таътил белгиланади.

  1. 53-умумий ўрта таълим Умумтаълим лармактабида ёзги таътил кунлари кундузги оромгохлар ва майдончалар ташкил этилиши мумкин.

  2. Белгиланган меъёрлар бўйича тегишли майдонга эга бўлган умумтаълим мактабининг синфлари тулиқлиги 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.

  3. Қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гурухга бўлиб ўқитилади:

Ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим лармактабининг I-XI синфларида «Чет тили» Фани, айрим фанлар чукур Урганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар, V-IX синфларда «Технология», V-XI синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари», VIII-XI синфларда «Жисмоний тарбия», таълим тили узбек тили бўлмаган умумий Урта таълим муассасаларининг II-XI синфларида «Узбек тили» Фани хамда таълим тили рус тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II-XI синфларида «Рус тили» фани.

  1. Ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таьлим стандартларига мос холда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида 53-умумий ўрта таълим мактабида қуйидаги назорат турлари олиб борилади:

жорий назорат - ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини мунтазам равишда текшириб бориш учун сўровлар, назорат ишлари ёки тестлар кўринишида ўтказилади;
оралиқ назорат чорак якунида уқувчиларнинг билим, куникма ва малакаларини бахолаш учун укув дастурининг бир кисми тугаганда амалга оширилади ва у ёзма назорат иши ёки тестлар кўринишида олиб борилади; боскичли назорат - ўқув йили тугаганда оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари кўринишида амалга оширилиб, унга асосан укувчининг якуний баҳоси, рейтинги аникланади ва ўқ увчини кейинги синфга Утказишга карор қилинади; якуний назорат таянч ўрта таълим ва умумий ўрта таълим тугаганидан сунг якуний давлат аттестацияси шаклида ўтказилади.
Чет тили фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси халқаро бахолаш тизими асосида аниқланиши мумкин.

  1. 53-умумий ўрта таълим лармактабининг V—VIII ва Х синф ўқувчилари тегишли фанлардан босқичли назоратларни муваффакқииятли топширганларидан сўнг кейинги синфга ўтказилади.

  2. Тиббий-маслахат комиссиясининг хулосаси ва 53-умумий ўрта таълим мактабининг педагогик кенгаши қарори асосида туман (шахар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруги билан ўқувчилар якуний давлат аттестацияси ва босқичли назоратдан озод этилиши мумкин.

Уларнинг билимларини якуний баҳолаш ва рейтингини аниқлаш йиллик баҳолар асосида амалга оширилади.

  1. 7 - умумий ўрта таълим мактабининг IX синфни тугатган ўқувчиларга давлат намунасидаги таянч ўрта маълумот тўғрисидаги шаходатнома, VIII-IX синфлардаги ўқиши даврида фақат аъло кўрсаткичларга ва намунали хулққа эга бўлган, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган битирувчиларга эса аъло даражали шаходатнома берилади.

  2. 7-умумий ўрта таълим мактабининг IX синфни тугатган битирувчиларга давлат намунасидаги умумий Урта таълим тўғрисидаги аттестат, X-XI синфлардаги ўқиши даврида фақат аъло кўрсаткичларга ва намунали хулққа эга бўлган, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган битирувчиларга эса аъло даражали аттестат берилади.

Умумий ўрта таълим мактабининг IX синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаходатнома мавжуд, X-XI синфлардаги барча фанлардан чораклик ва йиллик бахолари аъло бўлган, намунали хулк-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган XI синф битирувчиларига олтин медаль берилади;
Умумий ўрта таълим мактабининг IX синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаходатнома мавжуд, X-XI синфлардаги барча фанлардан йиллик бахолари аъло бўлган, намунали хулк-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган XI синф битирувчиларига кумуш медаль берилади.
Давлат таълим стандартлари доирасида умумтаълим дастурларини мустакил ўзлаштирган ўқувчиларга экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш хукуки берилади. Якуний давлат аттестациясини экстернат тартибида муваффакиятли топширган битирувчиларга давлат намунасидаги аттестат берилади.

Download 65.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling