1-боб. Умумий қоидалар
-боб. Умумий Ўрта таьлимнинг максади ва вазифалари
Download 65.06 Kb.
|
2 5355192681825829994
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Умумий ўрта таьлимни ташкил этиш
2-боб. Умумий Ўрта таьлимнинг максади ва вазифалари
Давлат таълим стандартларига мувофик ҳар бир шахснинг таълим ва тарбия олиш юзасидан конституциявий ҳукукини рўёбга чиқариш умумий ўУрта таълимнинг асосий мақсади ҳисобланади. Умумий ўрта таълим ўқувчиларга билимларнинг зарур ҳажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради. Х-Х1 синф ўқукувчиларига махсус ва чукурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассисликлар бўйича касбий таълим берилади. 11. Умумий Ўрта таълимнинг вазифалари куйидагилардан иборат: ўқувчилар томонидан мунтазам билимлар олишини таъминлаш, уларда билим олиш эҳтиёжини ривожлантириш; Ўқувчиларда миллий ҳамда умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, ўз оиласига, Ватанига ва халқига содиқлик рухида шакллантириш; таълим-тарбия жараёнида ўқитишнинг замонавий педагогик услубларини ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш ва натижадорликка эришиш; Ўқувчиларнинг ўзига хос индивидуал ижобий хусусиятларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантирищ, уларнинг юксак даражада таълим-тарбия олишлари, ижодий қобилиятларини намоён қилишлари ва ривожлантириш учун шарт-шароит яратиб бериш. 53-умумий ўрта таълим мактаби умумий ўрта таълимнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун барча зарур ташкилий, ўқув-услубий, моддий-техник ва психологик-педагогик таълим-тарбия мухитини яратиб беради. 3-боб. Умумий ўрта таьлимни ташкил этиш Умумий ўрта таълим бошланғич таьлим (I - IV синфлар), таянч ўрта таълим (V-IX синфлар) ҳамда умумий ўрта таълим (X-XI синфлар) босқичларидан иборат бўлиб, кундузги таълим шаклида амалга оширилади. Бошлангич таълим (I - IV синфлар) - таянч ўрта таълим ва умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини, миллий ва умуминсоний кадриятларни шакллантиришга қаратилади. Таянч ўрта таьлим (V-IX синфлар) билимларнинг зарурий ҳажмини беради, мустақил фикрлаш, таълим дастури мазмунига мос қобилият ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради. Шунингдек, таянч Урта таълим Укувчиларга йУналишни ихтиёрий равишда танлаш асосида 53-умумий ўрта таълим мактабининг X-XI синфларда ёки академик лицейларда таълимни давом эттириш хуқуқини беради. Умумий ўрта таълим (X-XI синфлар) - умумтаълим дастурларини ўзлаштириш асосида ўқувчиларда ижтимоий хаёт учун зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, компетенцияларни шакллантириш, махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ўргатиш орқали уларнинг касб-ҳунар олишга бўлган эҳтиёжини кондиришга йўналтиради ҳамда таълимнинг навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беради. Умумий ўрта таълим — умумтаълим мактаби битирувчиларига йўналишни иҳтиёрий равишда таълимни касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида давом эттириш хукукини беради. 53-умумий ўрта таълим мактабида ўқув-тарбиявий ишлар умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси ва умумий ўрта таълим дастури асосида амалга оширилади. 53-умумий ўрта таълим мактабидаги ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ бошқа масалалар (дарс жадвалини шакллантириш, ҳафталик ўқув юклама) умумий ўрта таълимнинг давлат стандартига асосан ишлаб чиқилган ўқув режага мувофиқ белгиланади. 53-умумий ўрта таълим мактабининг қуйидаги турлари ташкил этилиши мумкин: бошланғич таълим (ўқитиш муддати 4 йил: - I-IV синфлар); умумтаълим (ўқитиш муддати 11 йил: - I-XI синфлар); айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб (укитиш муддати 10 йил: (П - М синфлар); айрим фанлар чукур Урганиладиган ихтисослаштирилган мактабинтернат (укитиш муддати 7 йил: V - М синфлар). Умумтаълим муассасаларида иқтидорли болаларни излаш, танлаб олиш ва уларни айрим фанларга чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфларда ўқитиш бўйича аниқ мақсадли ишлар амалга оширилади. Заруриятга кўра, 53 - умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг овқатланиши ва яшаши учун лозим даражадаги шарт-шароитлар яратилади. Янги ўқув йилида таълим бошка тилларда олиб бориладиган хамда белгиланган меъёрлар бУйича тегишли майдонга эга бУлган умумтаълим мактабида ташкил этиладиган синфларда Укувчилар сонининг ошиши мактабнинг ҳаражатлар сметасида назарда тутилган кўрсаткичларга тўғри келмаган ҳолларда, 53-умумий ўрта таълим мактабининг қўшимча талаби асосида туман (шахар) халқ таълими бўлимлари ва туман (шахар) хокимликлари молия бўлимларининг розилиги билан қўшимча синфлар ташкил этилади. Тиббий комиссия хулосасига асосан болаларга якка тартибда уйда таълим бериш ташкил қилиниши мумкин. 53-умумий ўрта таълим мактабида синфдан ташкари машгулотлар ва тўгарак ишлари ўқувчилар ва ота-оналар хохиш истакларини, ўқувчиларнинг қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олган холда ўтказилади. Download 65.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling