1 бош илмий-методик марказ 2


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР: 
1. Мос таълим йўналиши бўйича ўқув режаси ва ишчи ўқув режаларини 
шакллантиринг. 
2. Ушбу таълим йўналиши бўйича Талабанинг шахсий ўқув режаси 
(Curriculum)ни шаклтиринг. 
3. Таълим йўналиши бўйича Танлов фанлари каталогини тузинг. 


125 
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ 
3-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ. МАВЗУ: КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИДА 
ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИНГ УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТИ. (2 СОАТ)
 
Режа: 
1. Талабанинг ахборот пакети.
2. Маълумотнома кўрсаткич.
3. Деканат ва ўқув бўлими ҳужжатлари.
4. Педагогик юклама соатлари ҳисоби.
5. Педагогик юклама топшириғи.
6. Дарс жадваллари.
7. Ўқитувчининг шахсий иш режаси. 
 
Амалий машғулот мақсади: 
Тингловчиларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнининг услубий 
таъминотини, жумладан мутахассисликнинг ўқув-услубий мажмуаси, ўқув 
режа ва ўқув фанлари дастурлари, танлов фанлар катологи ҳамда фаннинг 
ўқув-услубий мажмуасини шакллантириш бўйича малака ва кўникмаларини 
шакллантириш.
Амалий машғулотни ўтказиш тартиби: 
Машғулот режаси бўйича материаллар таҳлил қилиниб, кичик гуруҳлар 
ёки жуфтликларда янги педагогик технологиялар ёки интерактив усуллардан 
фойдаланган ҳолда берилган топшириқлар бажарилади. 
Амалий машғулот бўйича материаллар: 
Талабанинг 
ахборот 
пакети. 
Талабанинг 
ахборот 
пакети 
маърумотнома-кўрсаткич ва талабанинг ўқув-услубий мажмуасини (ЎУМ) ўз 
ичига олиб, талабанинг олий ўқув юртидаги барча фаолият турларига тегишли 
ҳужжатлар жамланмасини ўзига қамраб олади. Талабанинг ЎУМ унинг янги 
академик талабларга мослашувчанлигини, ўқитиш методикасини янада 
такомиллаштириш мақсадида талабалар билан мунтазам алоқада бўлиш ва 
олий таълим муассасаси шароитларида таълим мазмунига оид илғор 
тажрибаларни жорий қилиш мақсадида ишлаб чиқилади. 
Талабанинг ЎУМ кафедра томонидан ишлаб чиқилади ва декан 
томонидан тасдиқланади. У қуйидагиларни ўз ичига олади: 
• талабанинг шахсий ўқув режаси (ШЎР); 
• танлов фанлари каталоги (ТФК); 
• ишчи ўқув дастурлари (Syllabus); 
• ТМИ, жумладан ЎРТМИ бўйича услубий кўрсатмалар; 
• барча турдаги назоратлар учун тест топшириқлари; 
• амалиёт учун материаллар. 



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling