1 бош илмий-методик марказ 2
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
Download 2.17 Mb. Pdf ko'rish
|
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
107
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ меъёрий ўқиш муддатлари олий ўқув юрти томонидан мустақил белгиланади. Бир ўқув йили учун кундузги таълимда амалга ошириладиган таълим дастурининг ҳажми 60 кредитга тенг деб олинган. Таълим шаклидан қатъий назар таълим дастурининг умумий ҳажми меъёрий муддати бир йил бўлганда – 60 кредитни, икки йил бўлганда – 120 кредитни, уч йил бўлганда – 180 кредитни, тўрт йил бўлганда – 240 кредитни ташкил этади. Таълим дастурларини амалга оширишда олий ўқув юрти электрон ўқитиш ва масофавий таълим технологиялардан кенг фойдаланиши тавсия этилган. Хусусан, жисмоний чекланган, ногирон талабаларни ўқитишда электрон ўқитиш ва масофавий таълим технологиялари орқали ўқув материалларини эркин шаклда олиш ва узатиш имконияти таъминланиши зарурлиги таъкидланган. Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда қуйидагилар асос қилиб олинган: 1. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сонли Қонуни. 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида»ги 5-сонли Қарори. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 343-сонли Қарори. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 341-сонли Қарори. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1533-сонли Қарори. 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги «2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-1754-сонли Қарори. 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-4456-сонли Фармони. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling