TOШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ОМХ ФАКУЛТЕТИ 202-Б ГУРУХ ТАЛАБАСИ
Бердимуродова Маьмуранинг
Неонатологияда хамширалик иши фанидан
МУСТАКИЛ ИШИ
Мавзу:Суньий аралашмалар
Сунъий ва аралаш овқатлантириш
Сунъий овқатлантириш – болани она сути ўрнини босувчи аралашмалар билан шиша идишдан овқатлантириш, бунда болани кунига бир марта кўкрак сути билан эмизиш ёки кўкрак сути хажми 50-100 мл га тенг бўлиши ҳам мумкин.
ыы
Сунъий овқатлантириш бола учун физиологик ҳисобланмайди, боланинг келгуси ҳаётидаги биологик хусусиятларни ўзгариши ва касалланиш спектрини ўзгартиради. Аралаш ва сунъий овқатлантириш фақатгина ҳаёт кўрсатмасига асосан ўтказилади, агар онасида адекват лактация бўлмаса, болада сурункали оч қолишга юқори мойиллик бўлса.
4-10% туққан аёлларда адекват лактация бўлмайди.
Агар онаси қуйидаги юқумли касалликлар - қизамиқ, сув чечак билан касалланган бўлса, у ҳолда болага иммуноглобулин юборилгандан сўнг кўкрак билан эмизилса бўлади. Терлама, сурункали гепатит, ич буруғ, сальмонеллезда - она сутини соғиб, стерилизациядан кейин болага бериш мумкин. ЎРВИ, ангина, бронхит ва пневмониядан кейин онанинг тана ҳарорати тушса ва умумий аҳволи яхшиланса болани эмизишга рухсат берилади. Бунда ниқобдан фойдаланиш керак ва эмизиш орасида она ва бола мулоқотини чегаралаш керак.
Она томонидан табиий овқатлантиришга қарши кўрсатмалар:
Сил касаллигининг бацилло ажралиши билан кечадиган очиқ шакли;
Ўта хавфли инфекция (чечак, сибир яраси), қоқшол;
Юрак, буйрак, жигар касалликларининг декомпенсация даври;
ВИЧ инфекцияси;
Ўткир руҳий касалликлар;
Хавфли ўсмалар;
Бола томонидан кўкрак сутини эмишга қарши кўрсатмалар:
1.моддалар алмашинувининг ирсий касалликлари
2. галактоземия, фенилкетонурия.
Do'stlaringiz bilan baham: |