Гепатит қандай касаллик?
Download 57 Kb.
|
ГЕПАТИТ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК
ГЕПАТИТ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК? Гепатитнинг ўткир ва сурункали турлари мавжуд. Ўткир гепатит билан касалланган инсон жигари қайта тикланишига имкон бериш учун бир йилгача қатъий парҳезда бўлиши, спиртли ичимликлардан тийилиши керак. Сурункали гепатит ўлимга олиб келувчи жигар циррози ва саратони каби касалликлар асоратига сабаб бўлиши мумкин. Гепатит билан қандай касалланиш мумкин? Асосан, ушбу касаллик вирус юқиши туфайли ривожланади. Бундан ташқари, гепатит ўткир заҳарланиш, хусусан, спиртли ичимлик фонида ҳам ривожланиши мумкин. Гепатитнинг А, B, C ва бошқалари нимаси билан фарқ қилади? Гепатит А — энг кўп учрайдиган, аммо бошқаларига нисбатан хавфсизроқ касаллик тури ҳисобланади. У деярли доим ўткир кечади ва сурункали бўлмайди, ўлимга ва бошқа турларга нисбатан жиддий оқибатларга олиб келмайди. Ушбу касаллик «кир қўллар касаллиги» деб ҳам аталади. Вирусни, асосан, кирланган сув, таом, яхши ювилмаган идиш ҳамда касалланган одам билан контактда бўлиш орқали юқтириш мумкин. Гепатит А билан касалланмасликнинг энг осон йўли унга қарши эмланишдир. Гепатит B — касаллик турлари орасида энг хавфлиси ҳисобланади. Йилига ушбу касалликдан 700 минглаб инсон вафот этади. Ҳозиргача ҳам касаллик қўзғатувчисига бевосита таъсир қиладиган препарат мавжуд эмас. Даволаш муолажалари жигарни яхшилаш ва циррозга айланишининг олдини олиш ҳисобланади. Касаллик қон ва одам организмидан ажраладиган бошқа суюқликлардан ёки онадан ҳомилага ўтади. Агар касалланган одамнинг бир томчи қони ҳовузга тушса, ундаги сув зарарланиш хавфи бўлади. Гепатит билан зарарланмаслик учун нима қилиш керак? Гепатитнинг вакцинаси бор турларига қарши эмланинг. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг. Тиббиёт муассасалари ва гўзаллик салонларида бир марталик асбоблардан фойдаланиш ва уларни стерилизацияланганига эътиборли бўлинг. Иложи борича бир йилда бир марта гепатитга қон таҳлили топширинг. Гепатитнинг баъзи турдаги вируслари қонга тушганидан кейин 20 йилгача ўзини намоён қилмаслигини унутманг. Download 57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling