Гепатит қандай касаллик?
Download 57 Kb.
|
ГЕПАТИТ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК
Ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг!
ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИҚутуриш - ўта хавфли юқумли касаллик бўлиб, у билан одамлар ва ҳайвонлар касалланади. Қутуриш касаллигининг қўзғатувчиси вирус ҳисобланади. Вирус табиатда иссиқ қонли ҳайвонлар танасида яшайди. Қутурган ҳайвон одамни тишлаганида ёки унинг сўлаги тирналган, шилинган, жароҳатланган терига, кўз, бурун, оғиз, томоқ шиллиқ қаватларига текканида вирус танага ўтиши натижасида қутуриш касаллиги юқади. Вирус қон орқали инсоннинг бош миясига етиб келиб, кўпая бошлайди. Вируслар сўлак безларида шу даражада кўпайиб кетадики, натижада сўлак билан ташқарига ажрала бошлайди ва бошқаларга юқади . Вирус одам танасига киргандан то касаллик аломатлари бошлангунча 2 ҳафтадан 6-12 ойгача ва ундан кўпроқ вақт ўтишим мумкин. Яширин давр муддати нима учун ҳар хил бўлади? Бу бир неча сабабларга боғлиқ. Чунончи, ҳайвонлар гавданинг юқори қисмлари (бош, бўйин, юз, кўкрак қафаси, қўл бармоқлари), яьни, марказий нерв системаси ( бош ва орқа мия) га яқин жойларни тишласа, бу ердаги нерв ҳужайралари қанча кўп зарарланса ёки қанчалик кўп сўлак тегса ва жароҳат чуқур бўлса, яширин давр шунчалик қискқа бўлади. Вирус одамнинг бош ва орқа миясига кириб, оғир мия яллиғланишига олиб келади ва касаллик ўлим билан тугайди. Шунинг учун қутуриш касаллиги юққан одам ҳайвон томонидан тан жароҳати етказилиши билан дарҳол шифокорга мурожаат қилса, қутуришга қарши ўз вақтида эмланса, ўлимдан сақлаб қолиш мумкин. Эмлаш қанча эрта бошланса, у шунчалик наф беради. Эмлаш курси тўла-тўкис ва узлуксиз олиб борилиши керак. Чунки, эмлаш нотўғри ўтказилса у бефойда бўлиб қолади. Эмлаш даврида тавфсия қилинган режимни қаттий бажариш керак. Ҳар қандай спиртли ичимликни, у ҳатто кучсиз бўлса ҳам, ичиш мумкин эмас. Чунки, спиртли ичимликлар организмнинг қутуриш вирусига бўлган қаршилигини бўшаштириб юборади. Қутуриш касаллигининг олдини олиш чораларидан яна бири – дайди ит ва мушукларни тутишдир. Уй ҳайвонларини қутуриш касаллигидан сақлаш учун “Ҳайвонларни сақлаш қоидалари”ни билиш ва унга риоя қилиш лозим. Итларни уйда боғлиқ ҳолда, кўчага чиққанда эса махсус ниқоб тақиш ва етаклаш учун арқон билан тутиш керак. Download 57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling