Гепатит қандай касаллик?


ГРИПП — ЎЗИДАН ҲАМ АСОРАТЛАРИ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК


Download 57 Kb.
bet5/5
Sana20.06.2023
Hajmi57 Kb.
#1635627
1   2   3   4   5
Bog'liq
ГЕПАТИТ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК

ГРИПП — ЎЗИДАН ҲАМ АСОРАТЛАРИ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

— Грипп энг кенг ва тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, деярли дунёнинг барча мамлакатларида учрайди. Бу касаллик учун мавсумийлик хос бўлиб, асосан, куз ва қиш ойларида кўп ҳолатда рўйхатга олинади.


Грипп касаллиги кўрсаткичларини мавсумий кўтарилиши ноябрь ва март ойларига тўғри келади.
Грипп вирусининг А, В ва С турлари мавжуд. Касаллик манбаи фақат бемор одам ҳисобланади. Касаллик атрофдаги соғлом одамларга, асосан, ҳаво-томчи йўли билан бемор аксирганда, йўталганда, гаплашганда тез юқади.
Ҳавода сақланиб турган грипп вируси соғлом одамга тезда юқади. Касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлгунга қадар бир неча соатдан 3 кунгача вақт ўтади. Касаллик тўсатдан бошланади.
Грипп касаллигига барча ёшдагилар мойил, айниқса, заиф (нимжон, яъни иммун ҳолати паст) болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладор аёллар ҳамда сурункали хасталиклари бўлган инсонларда тез ривожланади ва оғир кечади.
Грипп юқиши қандай оғир асоратларга сабаб бўлади?
Грипп нафас йўлларини яллиғланиши билан бошланиб, кейинчалик:
беморда тана ҳарорати 38-40 даражага кўтарилиши,
бош ва томоқ оғриши,
бурун битиши,
бурундан суюқлик ажралиши,
йўтал,
мушакларда оғриқ,
ҳолсизлик,
иштаҳанинг бузилиши,
баъзи ҳолларда қусиш ҳолатлари кузатилади.
Download 57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling