Мавзу. Диққат бузилиши
Download 81.63 Kb.
|
Диққатнинг бузилиши тақдимот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шу марказга тушган барча нарсалар жуда тула, ёркин хамда жуда аник акс эттирилади.
- 3.«Карилик паришонхотирлиги»
- 5.Диққатнинг инертлиги
- 6.Апрозексия
мавзу. Диққат бузилиши.
Диққатнинг билиш жараёнида хам аҳамияти катта. Диққат сезиш, идрок, тасаввур, хотира ва тафаккур жараёнларида ҳар вақт иштирок этади. Демак диққат барча акс эттириш жараёниниг доимий йулдошидир. Лекин диққат барча рухий жараёнларда иштирок этса хам, ёлғиз ўзи хеч нарсани акс эттира олмайди. Диққатнинг физиологик асоси бош мия қобигининг муайян жойларида оптимал қўзғалувчанлик ўчоқларида қўзғалишнинг тўпланишидир, бу вактда қобиқнинг колган жойлари тормозланиш холатида бўлади (И.П.Павлов). Диққат пайтида онг бир нуқтага тўпланади, бунда гуёки онг тиғизланади, натижада онг доираси жуда хам ёрқинлашади. Онгнинг энг тиғизланган, ёки ёркин нуқтаси диққатнинг фокуси (маркази) деб аталади. Шу марказга тушган барча нарсалар жуда тула, ёркин хамда жуда аник акс эттирилади.Диққатнинг куйидаги турлари ажратилади: 1. Ихтиёрсиз диққат – бирон ташки сабаб билан ва бизнинг хохишимиздан ташкари хосил бўладиган диққат. Ихтиёрсиз диққатни туғдирувчи сабаблар, бизга таъсир килувчи қўғовчиларнинг кандайдир машхур хусусиятларидир: ёрқинлиги, кучи, тўсатдан содир бўлиши ва хоказо. Масалан, кутилмаганда хонага учиб кирган капалак, қаттиқ товуш ва х.2. Ихтиёрий диққат – бу диққатимиз каратилиши лозим булган нарсани олдин белгилаб олиб, онгли равишда куйилган максад билан ишга солинган диққат. Бу диққатнинг бошланиши ва бутун килинаётган иш мобайнида давом эттирилиши – куч ва зур беришни, яъни ироданинг иштирокини талаб килади. Шунинг учун уни иродавий диққат хам дейиш мумкин.3. Ихтиёрийдан кейинги диққат – бу ихтиёрий диққатни жамланишида керак булган иродавий зур беришни пасайиши билан кечадиган диққатдир. Ихтиёрийдан кейинги диққат – бу диққатни бирон бир объектда, у шахсга ахамиятли булгани учунгина жамланишидир. У кизикиш асосида пайдо булади, лекин объект хусусиятлари билан боглик холда келиб чиккан кизикиш эмас, балки шахс йуналишининг бир кўринишидир. Диққатнинг қуйидаги бузилишлар ажратилади: 1.Паришонхотирлик – диққатнинг чекланган объектларга узок вакт мобайнида каратилиб туришининг бузилиши. Бу бузилиш купинча чарчаганда, астеник холатларда кузатилади.
3.«Карилик паришонхотирлиги» - диққат жамланишининг суст интенсивлиги ва кучувчанлигини кийинлашиши билан характерланади. 4.Диққатнинг чалғиши – диққатнинг кучиш кобилияти меъёридан ошиб кетади, бунинг натижасида беморлар хеч нарсага узок вакт диққатларини карата олмайдилар. Диққат бир объект ва фаолият туридан иккинчига кучиб туради. Бу хол фикрлашни тезлашиши билан бирга кечади ва маниакал синдромида кузатилади.
5.Диққатнинг инертлиги (кам харакатчанлиги, кучишининг кийинлашиши) – диққатнинг патологик фиксацияси, диққатнинг бир объектдан иккинчисига утиш механизмини бузилиши. Бу холат эпилепсия ва депрессив синдромда кузатилади. 6.Апрозексия – диққатнинг бутунлай уйколиб кетиши.Download 81.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling