Рақамли3Д-принтерларнинг тобора оммабоп бўлиб кетишига сабаблар


Download 154.29 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi154.29 Kb.
#1516289
  1   2
Bog'liq
Raqamli Iqtisodiyot Jayxun

3Д-технологиялар воситасидаги электрон бизнес

Reja:

  1. 3Д-принтерлар қуйидаги йўналишларда тобора кенг миқёсда қўлланилаяптилар


  1. Рақамли3Д-принтерларнинг тобора оммабоп бўлиб кетишига сабаблар



  1. Инфо@векторус.руелектрон манзили



































Ишлаб чиқаришда рақамли инновацион технологияларни, айниқса, замонавий -принтерларни қўллаш шу қадар кенг ва катта миқёсли масалаки, уни бироз ёритиш учун ҳам ушбу китобдагидан кўра анча кўпроқ саҳифалар зарур бўлар эди. Шунинг учун ҳам биз бу бўлимда хозирги пайтда шиддат билан ривожланаётган фақатгина битта замонавий инновацион технология – -инновацион технологияларнинг қўлланилиш кўлами ҳақидагина қисқача тўхталиб ўтамиз. Кўпинча бу ҳақда гап кетганида кўпчилик -кўзойнакларни эслай бошлайди. Аммо хозирги пайтда - сканер, -аудио, -видео, -шутер, -товуш, -расм ёки тасвир ва - принтер деган тушунчалар ҳам шиддат билан ҳаётимизга кириб келди. атамаси инглизча – тҳрее дименсионал (уч ўлчамли) маъносини англатади. -принтерларнинг ишлаш томоили исталган предметнинг нушасини бирор бир материалдан фойдаланган холда қаватма-қават усулда принтерда яратишни (ясашни) англатади. Яъни, -принтернинг ишлаши натижасида бирор бир объектнинг физик нушаси пайдо бўлади ва уни ушлаб кўриш ёки ундан қандайдир мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлади. Уч ўлчамли печат ғояси олдинги асрнинг 80-йилларида айтилиб, бу йўналишдаги
биринчи натижалар 90-йилларнинг охирларида олинган эди. Биринчи - принтер АҚШ нинг Массачусец технология институтида ишлаб чиқилган бўлиб, хозирги пайтда унинг жуда кўп турлари ва моделларининг уй шароитида ишлатиладиган ихчам турлари ҳам мавжуд. Нархлари ҳам қандай турга мансублигига қараб, 600 доллардан 20 миллион долларгача боради. Уларни интернетдан заказ қилиб олиш имкониятлари ҳам бир талай. - принтерда печатлаш принципи ҳам жуда оддий: объект яратилиши учун керакли бўлган хомашё (масалан, АБС-пластик ёки гипс) печат қиладиган каллакдан (катридждан) ўтади ва керакли даражагача иситилиб, объект ясаладиган платформага объектнинг -информацион моделига мос равишда қаватма-қават компютер бошқарувида солинади. Объектнинг - информацион модели эса глобал интернет тармогиъдан олиниши ёки рақамли-сканерлар воситасида осонгина хосил қилиниши мумкин. Демак, бу иш амалга ошиши учун ҳар қандай печат қилинадиган объектни - принтер унинг информатион модели ва дастурий таъминот (масалан, 3Д МАХ дастури) ёрдамида бир қанча қаватларга бўлиб чиқади. Ҳисоб- китобдан сўнг, -принтер мониторида объектнинг оғирлиги қанча бўлишини, пеҳчат қанча вақт давом этишини ва объектнинг кўриниши қандай бўлишини билиш ҳамда унинг кўринишдаги расмини олиш мумкин бўлади. -принтер ишга тушгандан сўнг, бироз вақт ўтгач, унинг платформасида объектнинг айнан физик нушасини олиш мумкин бўлади. Биз учун энг зарур юмуш – принтерда ясалиши керак бўлган объектнинг информатион моделини олишдир ёки уни керакли дастурий таъминотдан фойдаландан холда тузишдир. Қолган барча ишни -принтенинг ўзи автоном равишда бажаради. -печат учун керакли бўлган информатион моделларни интернетдан топиб, юклаб олиш ёки махсус -дастурлар ёрдамида уларни яратиш мумкин. Рақамли-принтерларнинг тобора оммабоп бўлиб кетишига сабаблар бир талайгина:

      • Хомашё материалларни топиш осонлиги;

      • Принтерларни ишлатиш нисбатан қулайлиги;

      • Ишончлилик ва яратилаётган объектларнинг мустаҳкамлиги;

      • Бажарилаётган ишнинг экологик талабларга жабоб бериши;

      • Физик модел яратиш жараёнинг нархи унчалик қиммат эмаслиги.

Худди шунинг учун ҳам -принтерларда ясаладиган объектларнинг нархи бошқа усулларга нисбатан бир неча баробар арзон бўлади. Шу туфайли -принтерлар қуйидаги йўналишларда тобора кенг миқёсда қўлланилаяптилар:

  • Машинасозликда ва объектларнинг прототипларини яратишда;

  • Архитектура юмушларида ва дизайнлаштиришда;

  • Моделлаштиришда ҳамда турли хилдаги машина ва агрегатларни лойиҳалашда;

  • Тиббиётда ва стоматологияда турли хил органларни яратиш ва уларни синаб кўришда;

  • Муҳандислик ишларида турли хилдаги ускуна ва объектларнинг нушаларини ҳосил қилишда;

  • Қурилишда ва унинг учун керакли бўлган турли интеръерлар ҳамда эхтеръерларни яратишда;

  • Кино ва мулътфилмлар ишлаб чиқаришда персонажлар яратиш ва уларни суратга олишда;

  • Автомобилсозлик, самолёцозли ва космик саноатда турли хил заҳира қисмларни ишлаб чиқиш ва уларни синаб кўришда;

  • Турли хилдаги ва кўринишдаги заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришда;

  • Болалар учун турли ўйинчоқлар ишлаб чиқаришда.

Шунинг учун ҳам -принтерлар технологиялари йил сайин ривожланиб, қўлланилиш соҳаси тобора кенгайиб бормоқда. Илмий ходимлар турли хил инсон органларини ҳам -принтерда яратиш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Космик агентлик НАСА эса фазогирлар учун керакли бўлган турли хилдаги эҳтиёт қисмларни ва баъзи
бир озиқ-овқат маҳсулотларини -принтерда яратиш устида илмий изланишларни жадаллаштирмоқдалар. Бир қанча автомобилсозлик фирма ва самолёцозлик компаниялари ўзлари ишлаб чиқараётган автомобил ва самолётларнинг бир қанча оддийроқ қисмларини хозирдаёқ -принтерларда ясаяптилар ҳамда бундан катта иқтисодий самара кўраяптилар. Голландияда эса -технологуя асосида уйлар қуришга тайёргарлик қилинаяпти. Юқорида айтилганлардан келиб чиққан холда, шуни таъкидлаш мумкинки, рақамли- технология ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёнининг самарасини бир неча баробар ошириш имконини яратади ҳамда индивидуал буюртма асосида турли хилдаги саноат маҳсулотларини арзон нархларда ишлаб чиқаришга имкон беради (он-деманд-продуcтион). Худди шунинг учун ҳам бундай технологияларни Ўзбекистон шароитида ишлаб чиқаришга кенг тадбиқ этиш катта иқтисодий самара беради дейиш мумкин. -принтерларнинг озиқ- овқат саноатида ишлатилишига бир мисол сифатида АҚШ нинг Корнел университети илмий ходимлари томонидан ишлаб чиқилган «Солид Фрееформ Фабриcатион» технологиясини келтириш мумкин. Бунда хомашё сифатида озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган гидрофил полимерлар ишлатилиб, улар воситасида сунъий шоколад, печенъе, олма, сир, зефир, нон ва бошқа маҳсулотларни -принтер ёрдамида хосил қилиш мумкин бўлди. Хозирги пайтда пластикдан, гипсдан, мумдан, фотополимердан ва металлдан турли хилдаги моделлар ясай оладиган -принтерлар ҳам мавжуд. Агарда сизни -принтерлар бўйича маълумотлар қизиқтирса ёки -информацион модел олишни жуда ҳам истасангиз, инфо@векторус.руелектрон манзилига мурожаъат қилишингиз
мумкин. Мисол
сифатида - принтернинг
тасвирини қуйида
келтирамиз:



Download 154.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling