Мавзу: Аҳолининг транспорт харакатчанлиги Аҳолининг харакатланишига бўлган талаб
Download 18.4 Kb.
|
1 2
Bog'liq5м Ахолининг транспорт харакатчанлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аҳолининг транспорт харакатчанлигига таъсир қилувчи умумий омиллар
- Оддий харакатланиш
Мавзу: Аҳолининг транспорт харакатчанлиги Аҳолининг харакатланишига бўлган талаб Автомобил транспортида харакатчанлик Аҳолининг транспорт харакатчанлигига таъсир қилувчи умумий омиллар Аҳолининг харакатланишига бўлган талаби жамиятнинг ривожланиш даражаси, унинг ижтимоий таркиби, ишлаб чиқариш даражасининг ривожланиш даражаси, аҳолининг ҳаёт тарзи ва жойлашиш тавсифи билан аниқланади. Аҳолининг кўчишини харакатланиш суммаси сифатида тасаввур қилиш мумкин. Харакатланиш деб аҳолининг жўнаш пункти эшигидан етиб бориш пункти эшигигача кўчишига айтилади. Харакатланиш оддий, мураккаб, пиёда, транспортда бўлиши мумкин ва харакатланиш занжири тузилади. Оддий харакатланиш деб жўнаш пунктидан етиб бориш пунктигача пиёда ёки бир транспорт туридан иккинчисига ўтмасдан амалга оширилишига айтилади. Мураккаб харакатланиш эса пиёда ёки фақат транспортда аммо бир транспорт туридан бошқасига ўтиш орқали амалга оширилишига айтилади. Пиёда ёки транспортли харакатланиш деб пиёда ва турли транспорт воситаларидан фойдаланиб харакатланишга айтилади. Йўловчининг транспорт воситасига ўтириб ундан тушгунча бўлган лаҳзага харакатланиш деб айтилади. Харакатланиш зичлиги сон кўрсаткчиларни ўзида намоён қилади ва аҳолининг харакатланиши деб аталади. Ҳозирда потенциал, амалга оширилган, нисбий (абсолют), умумий, пиёда, транспортли, автомобил транспортида харакатланиш, ҳисобланган (учётли) транспорт харакатчанлик каби тушунчалар фарқланади. Аҳоли харакатчанлигининг кўп ишлатиладиган турлари қуйидагилардир: Аҳоли харакатчанлиги – бир кишига тўғри келувчи транспортда ёки пиёда амалга оширган йил давомидаги харакатланишлар сонидир: P = П / К Бу ерда П – йил давомидаги харакатланиш сони К – харакатланиш қатнашчилари сони Транспорт харакатчанлиги – бир кишига тўғри келувчи транспортда амалга оширган йил давомидаги харакатланишлар сонидир: Тх = Q / Кж бу ерда: Q – йил давомидаги ташилган йўловчилар сони Кж – шахарда яшовчилар сони Автомобил транспортида харакатчанлик – бир кишига тўғри келувчи автомобил транспортида йил давомидаги харакатланишилар сонидир. Ҳисобланган (учетли) транспорт харакатчанлик – шахар жамоат транспортининг барча турларида харакатланган йўловчилар сонининг йил давомидаги бир кишига тўғри келиши (шахарга вақтинча келганлар, шаҳар атрофидагилар шунингдек бир маршрутдан иккинчисига ёки бир транспорт туридан бошқачига ўтган йўловчиларни ҳам ҳисобга олганда). Потенциал харакатчанлик – аҳолининг талабига мос келувчи, уларнинг биологик ва жамоат талаби, даврнинг ижтимоий-иқтисодий тавсифли, ишлаб чиқариш заруратига кўра, тарихий шаклланган ҳаёт тарзи, алоқа ва ахборот воситаларининг ривожланиши, маданий талаблари орқали аниқланган харакатланишлар сонидир. Амалга оширилган харакатчанлик – белгиланган вақтда ва жой шароитларида харакатланишларнинг амалдаги сони. Нисбий харакатчанлик – аслий (натура) тадқиқотлар орқали аниқланувчи маълум турдаги аҳоли гуруҳларининг амалга оширган харакатланишларининг амалдаги сони. Масалан шаҳар аҳолсининг маълум гуруҳлари учун Кг, шаҳар атрофи учун Кпр, бошқа шаҳарлар учун Кдр.г харакатчанлик Рг = Пг/Кг; Рпр = Ппр / Кпр; Рдр.г = Пдр.г / Кдр.г Бу ерда Пг, Ппр, Пдр.г – шаҳар, шаҳар атрофи, бошқа шаҳарлардан келган аҳолига мос равишда харакатланишлар сони. Умумий харакатчанлик – аҳоли яшаш пунктларининг маъмурий чегараларида яшовчи, умумий аҳоли сонига тегишли, харакатланишда қатнашувчи барча аҳоли гуруҳларининг вақт бирлиги(йил, ой, сутка, соат)даги харакатланишлари сони. Турли ижтимоий-ёш вакиллари жинси, ёши, оила таркиби, ноишлаб чиқариш муомаласи, касбий фаолиятидан қатъий назар турлича харакатланишга эга. Аҳолининг харакатчанлиги йил мавсуми, ойи, хафта куни ва сутка соатларига боғлиқ бўлади. Транспорт харакатчанлик хажмини аниқловчи асосий омил бу аҳолининг ижтимоий категрорияларига тақсимланиши, яъни ишчилар, хизматчилар, таълим муассасаларида ўқувчилар, нафақахўрлар, мактаб ўқувчилари ва бошқалардир. Йўловчиларни ташишни ташкил қилиш бўйича қарор қабул қилишда аҳолининг ташишга бўлган талаблари таснифланади. Масалан “Транспорт логистикаси”да аҳолининг барча харакатланиши иккита гуруҳга ажратилади: ихтиёрий ва мажбурий. Ихтиёрий харакатланиш бўш вақтда амалга оширилиши билан, мажбурий эса ижтимоий функцияларни (ишга бориш, ўқишга бориш ва шу кабилар) амалга ошириш билан тавсифланади. Жамоат транспортида йўловчиларни ташишни ташкил қилишнинг анъанавий ёндошувларига кўра аҳолининг барча харакатчанлигини қуйидагиларга ажратиш мумкин: Иш мақсадида Ўқиш мақсадида Маданий мақсадларда Маиший мақсадларда Фаол дам олиш мақсадида ва х.к Иш, ўқиш мақсадида харакатланувчилар сутка соатлари, хафта кунлари ва ойлар давомида вақт бўйича махсус тақимланишга эга. Бу иш вақти ҳамда ўқиш вақтининг бошланиши ва тугашига боғлиқ. Йил давомида иш билан машғул бўлмаганлар ва нафақдаги аҳолининг транспорт харакатчанлиги доимий бўлмаган тавсифга эга. Иш билан боғлиқ бўлмаган харакачанлик хажми натурали (аслий) тадқиқотлар орқали аниқланади. Ушбу харакатланиш хажмининг олдиндан баҳоланиши кечқурунги ва эраталабки “тиғиз пайт” ўртасидаги интервалда жамоат транспортининг амалдаги харажатлари бўлиб хизмат қилади. Харакатчанликни вақт бўйича таснифлаш иккита мустақил кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали икки даражада бажарилади: харакатланиш даврийлиги ва уларнинг вақт бўйича қатъий белгиланши. Қатъий белгиланган харакатланишни бажариш учун транспорт харакатланишнинг аниқланган вақтига мосланиши лозим. Бундай ҳолатда транспорт воситаларининг сутка соатлари бўйича жойлашувчи ва ташишга бўлган талабнинг аниқ прогнозига ташиш имкониятларининг қатъий мослиги зарур бўлади. Download 18.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling