Мавзу: Аҳолининг транспорт харакатчанлиги Аҳолининг харакатланишига бўлган талаб
Аҳолининг транспорт харакатчанлигига таъсир қилувчи умумий омиллар
Download 18.4 Kb.
|
1 2
Bog'liq5м Ахолининг транспорт харакатчанлиги
Аҳолининг транспорт харакатчанлигига таъсир қилувчи умумий омилларни тўртта асосий гуруҳга ажратиш мумкин:
Ижтимоий-иқтисодий омиллар Ҳудудий омиллар Ташкилий омиллар Табиий-иқлим омиллари. Ижтмоий-иқтисодий омилларга аҳолининг моддий фаровонлиги, аҳоли жон бошига тўғри келувчи миллий даромад хажми, аҳолининг умумий маданий даражаси, йўлкира қиймати, йўлларнинг ҳолати, аҳолининг у ёки бу ижтимоий гуруҳга мансублиги ва шу кабилар киради. Аҳолиниг ҳаёт тарзи, ҳаёт тарзининг ўзгариши уларнинг харакатланишига бўлган талабини оширади. Ҳудудий омилларга шаҳарнинг тарихий ва ишлаб чиқариш-хўжалик аҳамияти, аҳоли сони, шаҳар майдони, қурилишнинг зичлиги, жойлашиш хусусиятлари, шахар атрофидаги аҳолининг жойлашиш тавсифи, ҳудуддаги ва мамлакатдаги қишлоқ жойлари ва уларнинг жйлашиши киради. Ташкилий омилларга йўл тармоқларининг зичлиги ва кенглиги, транспорт воситаларидан фодйланишнинг ва харакатланишнинг қулайлиги, хизмат кўрсатиш сифати, харакат мунтазамлиги, иш вақти, харакат жадвалига риоя қилиш, харакат интервали, йўловчиларни ташиш тезлиги, харакатланишга сарфланган вақт кабилар киради. Табиий-иқлим омилларига ҳароратнинг пастлиги ёки юқорилиги кабилар киради. Автомобил транспорти асосан шахар ва шаҳар атрофи турларига бўлинади. Шаҳарларда йўловчиларни ташиш жамоат ва шахсий транспортларда амалга оширилади. Лекин жамоат транспорти ёки шахсий транспорт тушунчаларига аниқ изоҳ бериш мураккаб. Японида шахсий автомобилларга нафақат енгил автомобил балки мактаб автобуслари, корхоналарга бириктирилган махсус автобуслар хам киради. Транспорт харакатчанлик у ёки бу транспорт турини танлаш каби харакатланишнинг вақтига кўп жиҳатдан боғлиқ. Йўловчининг транспортдан фойдаланишга сарфлаган умумий вақти тўртта кўрсаткичнинг йиғиндиси дейиш мумкин: Транспорт бекатига келиш вақти Транспортни кутишга вақт сарфи Харакатланиш вақти Бекатдан ўз объектигача пиёда юрган вақт. Шахарларда аҳолининг транспортдан фойдаланиш бошланғич масофаси 500-600 м, ундан катта бўлган ҳолларда яъни 1,5-2,0 км бўлганда барча аҳоли транспортдан фойдаланади. Қишлов жойларида мос равишда 1,5 км ва 2 ёки 3 км. Download 18.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling