Мулокотга киришувчан, сергап, рахмдил, кунгилчан дадил харакат килувчан, хушчакчак, лекин купчиликни ёктирмайди, хамма жойда сардор булишга узини курсатишга харакат килади
Download 22.45 Kb.
|
темпераментлар таърифи
😃САНГВИНИК: ➕Ижобий хислатлари: хушчақчақ, ҳозиржавоб, сезгир, мулоқотчан ва раҳмдил. ➖Салбий хислатлари: манманлик, гердайганлик, енгилтаклик, юзакилик, ишончсизлик. 😐ФЛЕГМАТИК: ➕Ижобий хислатлари: турғун, барқарор, чидамли, ўзини дадил тутадиган ва ишончли. ➖Салбий хислатлари: Сусткаш, имиллайдиган, бефарқ, кунгли қаттиқ, «териси қалин». 😖ХОЛЕРИК: ➕Ижобий хислатлари: ғайратли, қизиқувчан, эҳтиросли, мақсадга интилувчан, ҳаракатчан, фаол ва ишқивоз. ➖Салбий хислатлари: тез жаҳли чиқади, агрессив, ўзини тута олмайдиган, урушқоқ. 😔МЕЛАНХОЛИК: ➕Ижобий хислатлари: таъсирчан, нозик табиатли, тез хафа бўлувчи ва инсонларга доимо ҳамдардлик билдирувчи шахс. ➖Салбий хислатлари: суст иш қобилияти, гумонсирайдиган, тортинчоқ, одамови Сангвиниклар – шўх ва қувноқ одамлар Сангвиниклар шўх, қувноқ, тиришқоқ ва таъсирчан кишилардир. Улар теварак-атрофга тез мослашади. Реакциялари етарлича кучли ёки ўртамиёна бўлади. Улар билимни тез ва осонгина ўзлаштирсалар-да, ҳамма вақт ҳам пухта эгалламайдилар. Муомалада улар кўпроқ ширинсухан, қувноқ ва гапдон одамлардир. Сангвиниклар ишга осонгина берилиб кетиб, жадал ишлашга қодир бўлишади, лекин мунтазам равишда доимий меҳнат қилишга анча қийналадилар. Шу билан бирга улар тиришқоқ ва фаол бўлишади, бошқа кишилар билан осонгина тил топишади. Флегматиклар – вазмин одамлар Флегматиклар вазмин кишилардир. Улар учун шошмаслик ва босиқлик ўта хос. Бундай одамлар мураккаб ҳаётий вазиятларда кам ҳаракатчан бўлишса-да, қўйилган мақсадга эришишда анча дадил бўлишади. Билимни секинроқ ўзлаштирсалар ҳам, пухта эгаллашади. Агар сангвиник алангага ўхшатилса (у тез ёниб, тезда сўнади), флегматик секин ва узоқ ёнадиган алангага ўхшайди. Бирор нарсага тез жавоб қилиш керак бўлса, флегматиклар вақтни бой бериб қўядилар. Бундай пайтларда сангвиникнинг устунлиги сезилиб туради. Қатъийлик, ирода ва сабр-тоқат талаб қилинадиган ишларда эса флегматик устун келади. Холериклар – жиззаки одамлар Холериклар кучли, чаққон, жиззаки ва ҳаракатчан одамлардир. Уларнинг ўзига хос хусусияти — жиззакилик ва беқарорлик. Холериклар жуда фаол ва ишчан бўлишади. Бироқ улар бир маромда ишлай олишмайди, гоҳ ғайрат билан, гоҳ имиллаб ишлашади. Шунинг учун ҳам эҳтиёткорлик, сабр-тоқат ва чидам талаб қилинадиган вазиятларда холериклар қийин аҳволга тушиб қолишади. Меланхоликлар – журъатсиз ва руҳан заиф одамлар Меланхоликлар ғамгин, журъатсиз ва маъюс кишилардир. Салга чарчаш, бирор ишга етарлича журъат этмаслик, ўз фикр ва истакларини қондира олмаслик улар учун жуда хос. Меланхоликлар, кўпинча, арзимаган қийинчиликларга бардош бера олмайдилар, уларга қарши курашдан воз кечадилар. Сангвиниклар ва флегматиклар эса қийинчиликларни осон енгишади, холериклар эса уларни хатто йўқ қилиб юборадилар. Меланхоликларда ижобий ҳис-туйғулардан салбий ҳис-туйғулар устунлик қилади. Бахтли воқеалардан улар завқлана олмайди, нохуш воқеалар эса уларни тушкунликка тушириб қўяди. Меланхоликларнинг ташқи кўриниши доимо тушкунлик ва ғамгин одамни эслатади. Улар депрессияга мойил бўлишади. Иккита темперамент вакиллари – сангвиник ва флегматиклар турмуш қийинчиликларига жуда турғун мослаша оладилар. Сангвиник ва холериклар темпераментнинг кўп тарқалган типига киришади. ТЕМПЕРАМЕНТ ВА ФЕЪЛ-АТВОР Ҳар бир одамни бошқа одамдан ажратиб турадиган шахсий индивидуаллиги, ўзига хослиги мавжуд булиб, у вақт ўтган сайин ўзгариб бориши ҳам мумкин. Масалан, феъл-атвор. Феъл-атвор — бу инсоннинг одатлари, теварак-атрофга, ҳаётга, одамларга муносабатини кўрсатувчи психологик хусусиятлар йиғиндисидир. Инсоннинг характери ва ақли ҳақида унинг танлаган дўстлари ва ўқийдиган китобларидан билиб олиш мумкин. Лекин шахсий хусусиятларнинг яна бир кўриниши ҳам борки, уларни ўзгартириб бўлмайди. Бунга темпераментни (айрим манбаларда психологик тип) мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. Темперамент—ҳар бир одамнинг ўзига хос асаб тизимига боғлиқ бўлиб, бу одамларнинг ҳаракат тезлиги, юриши, овоз темпи ва баландлигида кўринади. Бундан бир неча асрлар аввал қадимги Грецияда яшаган буюк табиб Гиппократ одамларни тўрт гуруҳга бўлиш мумкин, дея ўз илмий назарияларини ёзиб қолдирган. Кейинчалик бу гуруҳлар қуйидагича номланди. 1. Меланхоликлар — асаб тизимлари заиф, тезда ранжийдиган, таъсирчан, янги шароитга секин кўникадиган, бир қарорга келишлари ўта мушкул бўлган характер эгаларидир. Кўпинча уларнинг овозлари паст чиқади. Ҳаётда арзимас муваффақиятсизликка учрасалар ҳам тез тушкунликка тушадилар. Шунинг учун бундай пайтда уларни қўллаб-қувватлаш керак. Меланхоликлар мақсад сари интилсаларда, бу йулда учрайдиган тўсиқларни енгишга иродалари етмаслигини, асаблари дош бермаслигини билсалар, мақсадларидан осонликча воз кечишлари мумкин. Кундалик ҳаётда меланхоликлар ҳар нарсага эътиборли ва эҳтиёткор бўлишади. Таваккал қилишни ёқтиришмайди. Улар шунинг учун ҳам камдан-кам ҳолларда хавф-хатарга учрайдилар. Меланхоликлар гўзалликка интилувчан, истеъдодли, ижодкор гуруҳ вакилларидир. Купгина буюк ёзувчилар, шоирлар, мусиқачиларнинг темпераменти айнан мана шу гуруҳга мансуб бўлган. 2. Холериклар — меланхоликларга батамом қарама-қарши булган темперамент вакилларидир. Улар жуда фаол ҳаёт кечиришга урганганлар. Бир ишга қизиқиб кетсалар, охиригача етказмасдан қўймайдилар. Кўпинча уларнинг ҳаракатлари ва сўзларида кескинлик, баъзида эса қўполликни ҳам кўриш мумкин: Улар кутишни ёмон кўрадилар. Холериклар олмасдан — олиб қўядиган, гапирмасдан — бақирадиган, юрмасдан — югурадиганлар тоифасига кирадилар. Уларнинг ҳаракатлари фикрларидан олдин юради, шунинг учун ҳам улар бир ишни қилиб қўйиб, кейин фикр юритадилар. Холерикларни вазмин, дейиш нотўгри бўлади. Улар гоҳида хушчақчақ ва дилкаш суҳбатдош, гоҳида эса сержахд ва асабий ҳолатда бўладилар. Ана шундай пайтда уларни умуман гап тушунтириб бўлмайдиган даражадаги одам қиёфасида кўришингиз мумкин. Бошқа тарафдан эса, холериклар фанларни, билимларни осон ўзлаштирадилар. Улардан яхши, қизиқарли фикрлар чиқади, лекин бу фикрларни ҳаётга татбиқ қилиш учун уларга сабр-тоқат етишмайди. 3. Сангвиниклар — холерикларга ўхшаб мустаҳкам асаб тизимига эгалар, лекин уларга нисбатан вазмин ва босиқ темперамент вакилларидирлар. Улар ўз ҳис-ҳаяжонларини (эмоцияларини) жиловлашни ҳам, ортиқча асабийлашмасликни ҳам яхши ўддалайдилар. Сангвиникларни янги шароитга тез кўникадиган, одамлар билан дарҳол тил топишиб кетадиган, таваккал қилишни яхши кўрадиган инсонлар дейиш мумкин. Уларнинг нутқлари тез, овозлари баланд бўлади ва шу билан бирга улар мимика ва имо-ишоралар билан гапирадилар. Сангвиникларнинг дидлари ҳамда қизиқишлари тез-тез ўзгариб туради. Бир иш билан доимий шугуллансалар, бу ишдан тез зерикадилар ва узларига бошқа машгулот топишга ҳаракат қиладилар. 4. Флегматиклар — хотиржам, огир, босиқ ва унча-бунчага пинакларини ҳам бузмайдиган темперамент эгаларидир. Улар кўп гапиришдан кура иш билан шу улланишни афзал кўрадилар. Уларнинг ҳаракатлари секин, нупумри равон бўлади. Ҳар қандай муваффақиятсизлик уларнинг асаб тизимларига заррача ҳам таъсир қилмайди. Сангвиниклар жуда ёмон шароитларда ҳам узоқ ва тиришқоқлик билан ишлашлари мумкин. Янги шароитларга секин кўникадилар, шунинг учун ўзгаришларни ёмон кўрадилар. Бу каби темперамент эгаларининг яхши хусусиятларидан бири — кута олишлари ёки кута билишларида намоён бўлади Download 22.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling