Мобил алоқа синфаз панелли антеннасининг йўналганлик хусусиятини тадқИҚ этиш


Download 0.55 Mb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1489041
  1   2   3   4
Bog'liq
МОБИЛ АЛОҚА СИНФАЗ ПАНЕЛЛИ


МОБИЛ АЛОҚА СИНФАЗ ПАНЕЛЛИ АНТЕННАСИНИНГ ЙЎНАЛГАНЛИК ХУСУСИЯТИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

Мобил алоқа тизимида қўлланилувчи антенналарнинг аксариятини панелли антенналар ташкил этади. Улар ўзида бир турдаги нурлатгичлардан ташкил топган чизиқли ёки ясси антенна панжарасини мужассамлаштиради. Одатда, антенна панжарасининг элементи сифатида симметрик тебратгичлардан (цилиндрик, ясси, елпиғичсимон) фойдаланилади.


Панелли антенналар секторли йўналганлик диаграммасини (ЙД) ҳосил қилиб, унда бош баргчанинг горизонтал текисликдаги кенглиги вертикал текисликдагига нисбатан кенгроқ бўлади (2.1-расм).


а) б)
2.1-расм. Панелли антеннанинг йўналганлик диаграммаси:


а - горизонтал текисликда, б - вертикал текисликда

Горизонтал текисликдаги нурланишнинг сектор бурчагини қиймати панелли антенна ичига жойлаштирилган чизиқли панжараларнинг сонига боғлиқ бўлиб, одатда, битта ёки иккита панжарадан иборат бўлади. Панелли антеннанинг вертикал текисликдаги ЙД бош баргчасининг кенглиги чизиқли панжарадаги элементлар сонига боғлиқ. Иккита чизиқли антенна панжарасидан ташкил топган панелли антенна 2.2-расмда келтирилган.


2.2-расм. Панелли антенна


Чизиқли антенна панжарасида майдон ҳосил бўлиш хусусиятини кўриб чиқамиз.
Нурланишда юқори йўналганликни ва белгиланган текисликда ЙД бош баргчасининг секторли шаклини ҳосил қилиш учун, фазода белгиланган тартибда жойлаштирилган, талаб этилган амплитуда ва фаза муносабатига эга бўлган токлар билан қўзғатиладиган тебратгичлар, тирқишли охири очиқ тўлқин ўтказгичлар каби суст йўналтирилган антенналардан ташкил топган тизимдан фойдаланиш мумкин. Бунда, панелли антеннанинг умумий йўналганлик хусусияти тизимнинг габарит ўлчови (айниқса нурлатгичлар сони кўп бўлганда) билан боғлиқ бўлиб, алоҳида нурлатгичларнинг йўналганлик хусусиятлари энг кам аҳамиятли ҳисобланади.
Бундай тизимлар сарасига антенна панжаралари (АП) киради. Одатда, АП деб, фазода бир хил йўналтирилган ва маълум қонуният асосида жойлаштирилган нурлатувчи элементлар тизимига айтилади. Элементларнинг жойлашувига кўра АП нинг чизиқли, ясси, гардишли, цилиндрсимон ва бошқа турлари мавжуд. Улардан энг кўп тарқалгани чизиқли ва ясси АП ҳисобланади.
Энг содда АП чизиқли бўлиб, унда нурлатувчи элементлар панжара ўқи бўйлаб жойлаштирилади. Чизиқли АП икки турга бўлинади: эквидистант (2.3.а-расм) ва ноэквидистант (2.3.б-расм). Эквидистант АП да қўшни нурлатувчи элементлар бир хил d масофа узоқликда, ноэквидистант АП да, турлича d масофа узоқликда жойлашади. Одатда, чизиқли АП бошқа турдагиларни таҳлил қилишда ўз хусусиятига кўра асосий ҳисобланади.
Бир хил турдаги ва фазода бир нуқтага йўналтирилган нурлатгичлардан ташкил топган АП дан ўткир нурланиш ҳосил қилишда фойдаланилади. Бу шарт бажарилиши учун АП даги барча нурлатгичларнинг майдонлари белгиланган йўналишда синфаз тарзда устма-уст тушиши, бошқа барча йўналишларда носинфаз бўлиши керак.





Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling