Мобил алоқа синфаз панелли антеннасининг йўналганлик хусусиятини тадқИҚ этиш


Лаборатория қурилмасининг тавсифи


Download 0.55 Mb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1489041
1   2   3   4
Bog'liq
МОБИЛ АЛОҚА СИНФАЗ ПАНЕЛЛИ

Лаборатория қурилмасининг тавсифи

Антенна макети ўзида иккита панелли антеннани мужассамлаштирган бўлиб, ҳар бир панел тўрттадан нурлатувчи элементдан иборат бўлган иккита чизиқли антенна панжарасидан ташкил топган.
Синфаз панелли антенна сифатида иккита боғлиқ симметрик тебрагич, ҳамда ясси яхлит металл экран ва металл панжара комбинацияси кўринишидаги рефлектордан ташкил топган панжара тадқиқ этилади (3.1-расм). Панжаранинг барча элементлари бир хил узунликдаги фидерлар ёрдамида умумий фидер манбасидан таъминланувчи “арча” уланиш тизими асосида синфаз қўзғатилади.


3.1-расм. Синфаз панелли антенна


Қурилма антеннани айлантириш усули орқали йўналганлик диаграммасини ўлчаш учун мўлжалланган. Қурилманинг таркибий схемаси 3.2-расмда келтирилган.

3.2-расм. Лаборатория қурилмасининг таркибий схемаси


Узатувчи антенна (3) қўзғалмас, қабул қилувчи антенна (4) махсус айланувчи дастакка махкамланган бўлиб, у антеннани горизонтал текисликда бурилиш бурчагини аниқлаш ва ўрнатиш (фиксациялаш) имконини беради. Узатувчи антенна ўзида генератор (1) ёрдамида коаксиал фидерлар (2) орқали қўзғатилувчи синфаз панелли антеннани мужассамлаштирган. Қабул қилувчи антенна коаксиал фидер орқали Ч2-8 резонанс тўлқин ўлчагичга уланган (5). Тўлқин ўлчагичнинг стрелкали индикатори антенна чиқишидаги кучланишга пропорционал бўлган қийматни кўрсатади.


Турғун тўлқин коэффициентининг қийматини аниқловчи лаборатория қурилмасининг таркибий схемаси 3.3-расмда келтирилган.

3.3-расм. Лаборатория қурилмасининг таркибий схемаси


ТТК қийматини аниқлаш тадқиқ этилаётган антенна (4) генератори (1) ва фидери оралиғида жойлаштириладиган ўлчовчи линия (3) ёрдамида амалга оширилади. Ўлчовчи линиянинг индикатори (5) антенна фидеридаги (2) электр майдон кучланганлигига пропорционал бўлган қийматини ҳисоблаш учун хизмат қилади. ТТК қийматини ўлчаш фақат синфаз панелли антенна бўлган ҳолатлардагина амалга оширилади (3-бўлимга қаранг).





Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling