1 бош илмий-методик марказ 2


Профессор-ўқитувчиларнинг дарсларига ташриф варағи


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

Профессор-ўқитувчиларнинг дарсларига ташриф варағи 
Профессор-ўқитувчиларнинг дарсларига ташриф буюриш қуйидаги мақсадларни 
кўзда тутади: 
• олий ўқув юртларининг етакчи ўқитувчилари тажрибасини ўрганиш, алмашиш ва 
тарқатиш; 
• ишчи фан дастурларини такомиллаштириш ва оптмаллаштириш; 
• ёш ўқитувчиларнинг малака ошириши; 
• профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро алмашинишини таъминлаш
• йиллик ва ойлик устамаларни белгилаш; 
• йиллик аттестацияга тавсифлар бериш; 
• шахсий меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш бўйича таклиф киритиш; 
Ташриф жараёнини ташкил қилиш қуйидагича амалга оширилади: 
• кафедра мудири томонидан ҳар йил сентябрь ойида профессор-ўқитувчиларнинг 
дарсларига ташриф жадвали ишлаб чиқилади ва факультет декани томонидан 
тасдиқланади; 
• дарслар сифатини баҳолаш ҳаққоний бўлишини таъминлаш ва юқорида 
келтирилган мақсадларни тўлиқ амалга ошириш мақсадида икки хил олий ўқув юрти ва 
факультет миқёсида доимий фаолият юритувчи комиссия ташкил қилинади; 
• ўқитувчиларнинг дарсларига ташриф жараёнида комиссия аъзолари томонидан 
максимал даражада хайрхоҳлик муҳити яратилиши зарур; 
• ўқитувчиларнинг дарсларига ташриф буюрилгани ҳақидаги маълумотлар сир 
тутилиши зарур; 
• ташриф натижалари профессор-ўқитувчиларнинг дарсига ташриф буюриш 
журналида акс эттирилади ва “Профессор-ўқитувчининг дарсига ташриф варағи”га 
мувофиқ расмийлаштирилади. Унга дарсга ташриф буюрганлик ҳақидаги маълумотлар
дарс сифати ҳақидаги миқдор ва сифат кўрсаткичларига мувофиқ тузилган хулоса 
киритилади 
• ташриф натижалари шу ойнинг ўзида кафедра мажлисида кўриб чиқилиши ва 
муҳокама қилиниши зарур; 
• дарсларга ташриф варақларининг барчаси таълим сифати назорати бўлимига қайд 
қилиш учун тақдим этилади, кейин эса кадрлар бўлимига узатилади. 
кафедра мудирлари, деканлар ва проректорлар томонидан устама ҳақлар 
белгиланиши учун профессор-ўқитувчилар томонидан ўтган даврдаги дарсга ташриф 
натижалари ҳисобга олиниши зарур. 
Қуйида дарсга ташриф варағи шакли келтирилган. 

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling