47
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
йўл қўймаслик ва холис тақриз берилишини таъминлаш.
IV. Талабалар ўқишини кўчириш, ўқишга тиклаш, хорижий
давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни;
1. Аризаларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш
жараёнлари шаффофлигини таъминлаш, ўқишга тиклашни соддалаштириш,
бунда ОТМларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш;
2. Илмий даража ҳақидаги дипломларни нострификациялашни тўғридан-
тўғри (махсус синовларсиз) амалга ошириш асосларини яратиш, ушбу
жараённи соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш,
комиссиялар сонини қисқартириш.
V. Олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш;
1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури янги лойиҳасини ишлаб чиқиш;
2. Таълим тизимида олий таълимнинг функциясини аниқ белгилаш;
3. ОТМ замонавий структурасини яратиш;
4. Фаолиятда соф академик-ижодий муҳитни шакллантириш;
5. Олий таълим тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш;
6. ОТМдаги жамоатчилик кенгашларини шакллантириш механизмларини
ишлаб чиқиш;
7. Ички аудит механизмини ишлаб чиқиш;
8. Ўқитувчилар фаолиятининг сифат ва самарадорлигини баҳолашнинг
рейтинг тизимини такомиллаштириш;
9. ОТМларда ўтказиладиган текширишлар тартибини соддалаштириш;
10. Нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва
баҳолаш ишларини такомиллаштириш;
11. Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини мониторингини
рақамлаштириш;
12. Вазирликнинг Бош илмий методик маркази фаолиятини
такомиллаштириш.
VI. Профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда уларга
қўйиладиган талабларни такомиллаштириш;
1. Профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини
такомиллаштириш;
2. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари малакасини
ошириш тизимини такомиллаштириш;
3. Хорижий тажрибани ўрганиш асосида профессор-ўқитувчиларнинг
ижтимоий ҳимоясини кучайтириш механизмларини жорий этиш;
4. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ассоциация ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |