96
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
мақолалар чоп этиши каби юкламаларга ҳам вақт меъёрлари кўзда тутилмаган,
уларни бажариш “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг
ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” иш турларида кўзда
тутилган.
Талабалар томонидан масофавий таълимда амалга оширилиши мумкин
бўлган Link, Chart, Q/A, Review, SWOT, Interview, Google Apps, Дайжест,
Report каби ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иш турлари учун
маслаҳатларни контакт соатлари (аудитория машғулотлари) учун ажратилган
вақт ҳисобидан амалга ошириш мумкин.
Талабанинг мустақил ишини масофавий усулда ташкил қилиш ва
ва таълим натижалари (Блум таксономияси асосида). Масофавий таълим
билим олиш иштиёқида ўқиётган талабалар учун энг мақбул вариант
ҳисобланади. Бу усулда талабага турли дастур ва иловаларда ишлашни таклиф
қилиш орқали уларда 21-аср кўникмаларини шакллантириш ва буни ҳатто
аудиториядаги машғулотлардан ҳам юксак даражада ташкил қилиш мумкин.
Ҳозирги кунда таълим тизимида тил ўрганиш ва иқтисодий билим
соҳаларида қўлланилаётган кўплаб интерфаол ўқитиш усуллари оммалашган.
Уларнинг кўпчилигидан техника соҳасидаги билимларни ўқитишда ҳам
самарали фойдаланиш мумкин.
Мустақил ишларни масофавий тизимда ташкил қилиш учун энг аввало
таълим натижаларини Блум таксономияси орқали белгилаб олиш зарур ва
билим ва кўникмаларни шакллантириш учун “Блум феъллари” орқали
андроид тизимидаги мос таълим иловасини танлаш мумкин.
Масалан, ҳужжатга белги қўйиш, ундан нусҳа олиш, санаб бериш,
таърифлаш, мослигини аниқлаш, маъқуллаш, изоҳлаш, қайд қилиш, эслаш,
таниш, хабар бериш, сўраш, қайта сўраш, излаш, идентификациялаш, номлаш,
такрорлаш, ажратиб олиш, излаш, белги қўйиш, ҳавола бериш, эсга тушириш,
тасаввур қилиш, айтиб бериш, тасвирлаш, белгилаш, жойлаштириш, ўрнини
белгилаш, ўхшашини топиш каби БИЛИШ категориясига тегишли
фаолиятларни андроид тизимидаги Notepad+, Mental Note, Word, Google,
Excel, PowerPoint, Polaris Office, ShowMe, Quick Scetch, Blogpress,
SmartOffice2, Show of Hands, Zoho Docs, Prezi, Flash cards+ таълим иловалари
орқали ташкил қилиш мумкин.
Таснифлаш, категориялаш, намойиш қилиш, ахборот излаш, боғлаш,
далил келтириш, изоҳлаш, қисқартириш, муҳокама қилиш, янги жиҳатини
аниқлаш, тушунтириш, баҳо бериш, кенгайтириш, кўрсатиб бериш, гуруҳлаш,
фарқлаш, ахборот тўплаш, хулосалаш, шарҳлаш, бошқа шаклда ифодалаш,
таржима қилиш, таққослаш, бошқача сўзлар билан изоҳлаш, хос белги ва
Do'stlaringiz bilan baham: |