1 бошловчи: Ассалому алайкум, азиз устоз ва байрам тадбири мехмонлари!
Download 58.13 Kb.
|
1-Oktabr senariyyy
1 – бошловчи: Ассалому алайкум, азиз устоз ва байрам тадбири мехмонлари! 2- бошловчи: Ассалому алайкум мехрибон мураббийлар! Хуш келибсизлар! Қадамларингизга хасанот! 1 – бошловчи: Бугун биз ўз калб қўрини, қўз нурини, мехр – мухаббатини, келажаги буюк юртга баркамол авлодларни – комил инсонларни тарбиялашдек масъулиятли вазифани зиммаларига олиб, бу олижаноб ишни шараф билан бажаришга бел боглаган устозларимизни, муаллиму – мураббийларимизни кутлаш, эъзозлаш максадида тупланганмиз. 2 — бошловчи: Укитувчилик азал – азалдан эътиборли касб хисобланади. Дунёнинг хеч кайси мамлакатида укитувчи – мураббийларга нисбатан бу кадар эътибор каратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Республика Президентининг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь «Ўкитувчи ва мураббийлар куни» умумхалк байрами сифатида нишонланиб келинмокда. Ilmu tafakkurdan dilga yo'l ochgan, Qalblarga beminnat mehrini sochgan, Go'yo quyosh tafti yuzida ko'chgan, Siz sabab har mahal baland parvozim, Baxtimga bor bo'ling, aziz ustozim! 1 – бошловчи: Байрам тантанасини очиб бериш учун сўз, __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 2- бошловчи: Хурматли мехмонлар, азиз мураббийлар! Навбат Сизлар учун тайёрланган байрам дастурининг бадиий қисмига. Ilk navbatni oliygohimizga endi qadam qo’ygan 1-kurs talabalaridan tashkil topgan she’rlar guldastasiga beramiz marhamat! 1 – бошловчи: Бугунги шодиёна, куй, қушиқ ва рақслар Сизлар учун янграйди. Мустақил Ватаним, озод диёрим, Калбимиз бахшида замонамизга. Ilxomim узингсан, куйлар калб торим, Жур булинг, азизлар, таронамизга. 2- бошловчи: Бу ёруг оламда онадек мехрибон, отадек гамхур, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуг зот – бу муаллим ва мурраббийлардир. 1 – бошловчи: Азиз халқимизнинг бир нақлида: «Сен одамларга бир йил яхшилик қилмоқчи булсанг, бугдой эк, ун йил яхшилик қилмоқчи булсанг, таълим – тарбия бер» — дейилган. Шу боис қадимдан кишилар уз зурриётларини устоз қўлига топширар эканлар. «Эти сизники, суяги бизники» деб устозга нисбатан ишонч билдиришган. 2- бошловчи. Устозлар хақида Суз кетганда беихтиёр бегубор болалигимиз, орзу – интилишларга тўла болалик йилларимиз, илк бора қулимизга калам тутказган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади. Бизларнинг ҳар бир саволимизга чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи, элнинг назаридаги биринчи муаллим. Сизларга бугун қўлимизни кўксимизга қўйиб ташаккур айтамиз. 1-boshlovchi:Endigi navbatni fakultetimizning 2 iqtidorli talabasi 9b-20TMJ guruh talabasi Kosimova Umida hamda ____________________________lar ijrosidagi monologga beramiz marhamat! 1 – бошловчи: Shogirdlar kamolin o'ylab tunu kun, Halovat bilmasdan bag'rin etib xun, Kelajak avlodning taqdiri uchun, Jonin ayamagan bo'lganda lozim, Baxtimga bor bo'ling, aziz ustozim! 2 – бошловчи: Kim uchun dunyoda shuhrati aziz, Kimgadir haq yo'lda zahmati aziz, Sizga-chi el-yurtning rahmati aziz, Mudom baland erur sizga e'zozim, Baxtimga bor bo'ling, aziz ustozim! 1-boshlovchi:Demak kutib olamiz ustoz va murabbiylarimizni tabriklash maqsadida tashrif buyurgan ___________________ guruhning go’zal va betakror qizlari ijrosidagi ajoyib raqsini tomosha qilamiz marhamat! 1 – бошловчи: Қадрли устоз! Ҳаёт китобини очувчи Сизсиз. Яхши – ёмон кунларимизнинг кузатувчиси ҳам Сиз. Сизни кўриб шодланамиз. Юрагимиз, калбимиз билан Сизга талпинамиз устоз! Мабодо ҳаётда қоқилсак, хато қилиб қўйсак уларни тўлдирувчи, тузатгувчи, унутгувчи ҳам сизсиз, азиз, муаллим. 2 – бошловчи: Дарҳақиқат, устоз буюклар ичра буюк зот. Зотан ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Берунийларнинг ҳам илм оламига илк тетапоялари оддий ўқитувчи, устоз кўмагида ташланган. Ўқитувчи – машъала. У ўзи ёниб, ўзгалар йўлини ёритишга умрини бағишлаган фидойи инсондир. Муаллим – матонат тимсоли. У мехр – мухаббат, эзгулик рамзи. Зеро, боланинг мурғак қалбига эзгулик уруғини қадаган, илмга ташналик, ота – она, Ватанга мехр хиссини уйғотадиган инсон – ўқитувчидир. 1-boshlovchi:Endigi navbatni fakultetimiz xushovoz talabasi _________________________ ijrosidagi qo’shiqlar ketma-ketligi va iste’dodli talabalar tomonidan unga ishlangan kliplar ketma-ketligini ko’ramiz marhamat! 1 – бошловчи: Муаллим, мураббий – мўътабар, мухтарам зот. Уни мўътабар қилган – болаларга чексиз меҳри, мухтарам қилган – мухаббати. Мактабга қадам қўйган мурғак қалблар – нихоллар муаллим мехри, мухаббати, махорати ила улғаядилар, дунёни танийдилар. Шу сабаб уларни эъзозлаймиз, қадрлаймиз. Шоир айтганидек: Дедилар: дунёда асли ким азиз? Айтдилар: устоздир, устоз бегумон. Тағин айтдиларки: азиз шубҳасиз Устоз қадрига етолган инсон. 2 – бошловчи: Устозлар! Бугун сизларни қанча олқишласак, қанча шарафласак шунча оз! Сиз устозларнинг пойингизга гулдасталар сочиб хурматлаб эъзозласак арзийди. Бугун Сизларни улуғ айёмингиз билан яна бир бор муборакбод этамиз. Zulmatda shamchiroq yo'lni yoritar, Ilm har lahzada bizga kor etar, Intilganga doim omad yor etar, Ko'zim olisdadir qo'limda sozim, Baxtimga bor bo'ling, aziz ustozim! 1-boshlovchi:Tadbirimizning eng cho’qqisiga yetib keldik demak, ushbu sahnamizda ilk bor sizlarni mehringizni qozongan o’zini chiqishlari bilan barchani xursand qilolgan fakultetimizning eng iqtidorli talabalaridan tashkil topgan “Iftixor” jamoasidan Yor-Yor ko’rsatuvini yangicha talqinda 1-oktabr bayram sonini ko’ramiz marhamat!!! 1 – бошловчи: Азиз, меҳрибон устозлар, сизларни яна бир бор байрамингиз билан чин калбимиздан табриклаймиз. Сизларга саломатлик, баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги машаққатли, лекин шарафли ишингизда улкан зафарлар ва омад, оилангизда эса тинчлик, омонлик ва шоду хуррамлик тилаймиз. 2 – бошловчи: Шогирдларингиз ва фарзандларингиз камолини қуриш барчангизга насиб этсин. Endi esa barcha ustoz va murabbiylarimizni raqsga taklif etamiz! Download 58.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling