Мусиқий-дидактик ўйин: “Мусиқий куйлар орқали дунё мамлакатлари халқларини топ”.
Мақсад: Болаларда мусиқий куйлар орқали дунё мамлакатлари халқларини топиш, уларнинг маданияти ва санъатлари, кийимлари билан таништириб ўтиш, майда қўл моторикаларини ривожлантириш. Ритмик ифодалиликни ва мусиқани, ритмни , хотирани ҳис этиш фазилатларини тарбиялаш.
Ўйиннинг бориши: Болаларга дунё мамлакатларининг куйларини самуферда эшиттирилади. Улар эса куйларга қараб дунё мамлакатларининг халқларини расмлар жамламасидан топиб беришлари керак бўлади.
Тузди: Фарғона вилояти Ёзёвон тумани 3-сон ДМТТ мусиқа раҳбари Рўзиева Ш.ДЖ.
Do'stlaringiz bilan baham: |