1. Bug’latish jarayoni va uning turlari
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
ATJQ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- . Кристалланиш
хемосорбция бу газнинг суюқликда ютилиши даврида кимёвий бирикма xосил бўлиши. Абсорбцияга тескари жараён,
яъни ютилган компонентларни суюкдикдан ажрашб илиш десорбция деб аталади. Суюқликларни ҳайдаш ва ректификация — бу суюқ ва буғ фазалар орасида компонентлар ўзаро модда алмашиниш йўли билан суюқ аралашмаларни компонентларга ажратиш жараёнидир. Ушбу жараён иссиқлик таъсирида олиб борилиб, компонентларнинг қайнаш температураси ҳар хил бўлишига асосланади. Бу жараён 2 хил бўлади: оддий ҳайдаш (дистиллаш) ва мураккаб ҳайдаш (ректификация). Шу алоҳида таъкидлаш керакли, бунда модда суюқ фазадан буғга ва буғдан суюқ фазага ўтади Экстракция — бу эритма ёки қатгиқ жисмдан эритувчи ёрдамида бир ёки бир неча компонент ажратиб олиш жараёнидир. «Суюкдик-суюқлик» системасида фаол компонент бир суюқ фазадан иккинчисига ўтади. «Қаттиқ жисм - суюқлик» системасида модда қаттиқ жисмдан суюқ фазага ўтади. Бундай системада компонентнинг суюқ фазага ўтиши эритиш жараёни деб номланади. Адсорбция - бу газ, буғ ёки суюқ аралаш мал ардан бир ёки бир неча компонентларни қаттиқ, ғовакли жисм билан ютилиш жараёнидир. Жуда катта фаол юзага эга қаттиқ жисмлар адсорбентлар деб аталади. Ушбу жараён саноатминг тур;ж соҳаларида ишлатилади ва газ, буғ ёки суюқ аралашмалардан у ёки бу компонентни ажратиб олиш учун хизмат қилади. Адсорбция жараёнида суюқ ёки газ фазадаги компонент қаттиқ жисмга ўтади. Қуритиш — бу қаттиқ материаллар таркибидаги намликни буғ шаклида ажратиб олиш жараёнидир. Ушбу жараёнда фаол компонент - намлик қаттиқ фазадан газ ёки буғ фазасига ўтади. Кристалланиш бу суюқ эритмалар таркибидаги қаттиқ фазани кристалл шаклида ажратиб олиш жараёнидир. Ушбу жараёнда суюқ фазадан модданинг қатгиқ фазага ўтиши рўй беради. Юқорида келтирилган жараёнлардан кўриниб турибдики, уларнинг ҳаммаси учун фазадан иккинчисига масса ўгиши ёки масса угказиш хос. Модданинг бир фазадан иккинчига, ажратиб турувчи юза орқали ўтиши масса утказиш жараёни деб номланади. Бир фаза ичида, фазадан ажратиб турувчи юза ёки ажратиб турувчи юзадан фазага модданинг ўтишига масса бериш жараёни дейилади. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling