1. Buxgalteriya hisobi fanining predmeti va metodi. Eng avvalo buxgalteriya hisobiga to’xtalsak. Buxgalteriya hisobi


Tovar-moddiy zaxiralar (TMZ)larning inventarizatsiya qilish va natijalarini buxgalteriya hisobi yozuvlarida aks ettirish


Download 0.63 Mb.
bet24/24
Sana08.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1342060
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi YN umumiy savollar

46.Tovar-moddiy zaxiralar (TMZ)larning inventarizatsiya qilish va natijalarini buxgalteriya hisobi yozuvlarida aks ettirish.
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига мувофиқ “Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилиги активлар ва мажбуриятларни мажбурий тарзда инвентаризациядан ўтказиш орқали тасдиқланади. Инвентаризация объектлари, уни ўтказиш тартиби ва муддатлари инвентаризация бўйича бухгалтерия ҳисоби стандартида белгиланади.”28 Корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги уларнинг ишлаб чиқариш заҳиралари инвентаризация қилиш билан тасдиқланади. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли 19-сон БҲМА ва «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМАлар билан тартибга солинади. Инвентаризациядан кўзланган асосий мақсад - ишлаб чиқариш заҳираларининг натура ва қиймат кўринишида амалда мавжуд эканлигини аниқлашдан иборат. Инвентаризация қилиш натижасида бойликларнинг тўғри сақланиши ва берилиши, тарози ва ўлчов асбобларининг ҳолати, ҳисоб юритиш тартиби ва бошқалар текширилади. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш бир йилда камида бир марта молиявий ҳисоботни тузишдан олдин, лекин ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин амалга оширилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш заҳираларининг сақланишини, уларни сақлаш шарт-шароитларини ва омборда ҳисобга олиш аҳволини назорат қилиш учун инвентаризациялар ўртасидаги даврда мунтазам текширишлар ва материалларни танлаб инвентаризациялаш ўтказилиши керак. Қуйидаги ҳолатларда инвентаризация муддатидан олдин ўтказилиши шарт: • корхона мол-мулкини ижарага бериш, сотиб олиш, сотиш, шунингдек давлат корхонасини акциядорлик жамиятига айлантириш чоғида; • товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганида; •моддий жавобгар шахс ўзгарганида; • талон-тарож қилиш ёки суиистеъмол қилиш, шунингдек бойликларнинг бузилиши билан боғлиқ фактлар аниқланганида; • ёнғин ёки табиий офатлар содир бўлганида; • корхона тугатилаётганида тугатиш балансини тузиш олдидан ва бошқа ҳолларда. Текшириш кўламига кўра инвентаризация ёппасига ёки танлаб ўтказиладиган, ўтказиш вақти бўйича режалаштирилган ёки тўсатдан ўтказиладиган инвентаризацияларга бўлиниши мумкин. Инвентаризацияни ўтказишга корхона раҳбари ва бош бухгалтери раҳбарлик қилади. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш инвентаризация қилувчи ишчи комиссиялар томонидан моддий жавобгар шахс иштирокида амалга оширилади. Инвентарлаш даврида моддий бойликларнинг мавжудлиги тарозида тортиш, ўлчаш усули билан аниқланади ва рўйхатда расмийлаштирилади. Рўйхатни моддий жавобгар шахс имзолайди. Инвентаризация қилиш натижасида материаллар бўйича ҳужжатлардаги маълумотлар ва ҳақиқий қолдиқлар орасидаги фарқ солиштирув қайдномасида расмийлаштирилади. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш натижасида аниқланган ҳақиқий мавжуд мулк ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутлар қуйидагича акс эттирилади: Инвентаризация натижасида камомад аниқланди: Д-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар» К-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар». Камомад суммаси давр харажатларига ўтказилди: Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар». К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар».
Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling