1. Buxgalteriya hisobi fanining predmeti va metodi. Eng avvalo buxgalteriya hisobiga to’xtalsak. Buxgalteriya hisobi


Mehnat ta’tiliga ish haqi va kasallik kunlariga haq to‘lash tartibi hamda hisobi


Download 0.63 Mb.
bet19/24
Sana08.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1342060
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi YN umumiy savollar

38.Mehnat ta’tiliga ish haqi va kasallik kunlariga haq to‘lash tartibi hamda hisobi. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини тўҒри аниқлаш учун йил давомида таътилларга ҳақ тўлаш бўйича харажатларни бир маромда киритиб боришни таъминлаш зарур. Шу боисдан меҳнат таътили вақтига тўланадиган иш ҳақи харажатларини ҳар ойда маҳсулот таннархига белгиланган миқдорда киритиб бориш зарур. Бунинг учун меҳнат таътилига тўланадиган иш ҳақи маҳсулот таннархига йил давомида бир маромда ўтказилишини таъминлаш учун ҳар ойда маълум миқдордаги маблаҒ корхона томонидан заҳира қилиб борилиши керак. Заҳира суммаси бухгалтерия ҳисобида 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви» ҳисобварағида ҳисобга олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ пассив бўлиб, у бўйича сальдо фойдаланилмаган заҳира суммасини акс эттиради. Дебет бўйича оборот - заҳирадан ишчиларга меҳнат таътили бўйича ҳақ тўлашни, кредит бўйича оборот эса - корхона харажатларига киритиш ҳисобига ҳар ойда яратиладиган заҳира суммасини тавсифлайди. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига заҳира ташкил этилганида бухгалтерияда қуйидагича ёзув қилинади: Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари К-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви». Ишчиларга меҳнат таътили вақтида иш ҳақи ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади: Д-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви» К-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар». Корхона ишчи ва бошқа ходимлари касал бўлиб қолганида уларга касаллик варақаси бўйича ҳақ тўланиши лозим. Даволаш (тиббий) муассаса томонидан берилган меҳнат қобилиятини йўқотиш тўҒрисида варақабюллетень нафақа ҳисоблаш учун асос бўлади. Нафақа миқдори касал бўлишидан илгари ишлаган ойнинг ўртача иш ҳақи, касаллик давом этиши ва меҳнат стажига боғлиқ. Иш стажи 5 йилгача бўлганда иш ҳақининг - 60 фоизи, 5 йилдан 8 йилгача - 80 фоизи, 8 йилдан ортиқ бўлса - 100 фоизи ҳисобланади


39.Tovar-moddiy zaxiralar (TMZ) haqida tushuncha. Корхоналар ўз ишлаб чиқариш фаолиятларини амалга ошириши учун маълум миқдорда ишлаб чиқариш заҳираларига эга бўлиши керак. Ишлаб чиқариш заҳиралари хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш фаолиятини нормал давом этишини таъминлайди. Уларнинг таркибига материаллар, хом-ашё, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар киради. Ишлаб чиқариш заҳиралари, асосий воситалардан фарқли равишда, бир ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб, ўз қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига шу даврнинг ўзида тўла ўтказади. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналарда ишлаб чиқариш заҳираларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, уларнинг оқилона сарфланишига риоя қилиш, маҳсулот таннархида моддий харажатларнинг салмоғини минималлаштириш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Энг аввало, материалларни тўғри, тежамли сарфлаш корхона фаолиятини ривожлантиришда ва бу орқали мамлакат иқтисодиётини гуллаб-яшнашида, аҳолининг моддий фаровонлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Товар-моддий заҳиралар актив сифатида тан олинади, агар: а) ташкилотга келгусида актив билан боғлиқ иқтисодий фойда келиб тушишига ишонч бўлса; б) актив қийматини ишончли баҳолаш мумкин бўлса; в) уларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтса. 4-сонли БҲМСда ТМЗга қучидагича таъриф берилган: Товар-моддий заҳиралар - кейинчалик сотиш мақсадида нормал фаолият юритиш жараёнида тутиб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд бўлган, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлардир. Ишлаб чиқариш заҳиралари Бир ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб, ўз қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига шу даврнинг ўзида тўла ўтказадиган заҳираларга айтилади. Ишлаб чиқариш заҳиралар и Бир ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб, ўз қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига шу даврнинг ўзида тўла ўтказадиган заҳираларга айтилади.
2-сонли БҲҲСда ТМЗга қуйидагича таъриф берилган: 24 Товар-моддий захиралар – бу қуйидаги активлардир: - одатдаги фаолият доирасида сотиш учун мўлжалланган; - бундай сотув учун ишлаб чиқариш жараёнида бўлган; - ишлаб чиқариш жараёнида ёки хизматлар кўрсатилишида фойдаланилиши кўзланган хом ашё ва материаллар кўринишидаги активлар.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling