Xix асрнинг охири
Download 127.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqXX asr jahon sanati
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIX асрнинг охири XX асрда Европа тасвирий саньатида вужудга келган йуналишлар.
ХIХ аср охири XX аср саньати Режа: 1. XIX асрнинг охири XX асрда Европа тасвирий саньатида вужудга келган йуналишлар. XX аср Европа давлатлари маданияти ва саньати. II жахон уришидан кейин Европада саньат йуналишларининг ривожланиши. Совет даври санъати. Совет даврида Ўзбекистон санъати. ХХ аср охрида Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва миллий санъат анъаналарининг тикланиши. XIX асрнинг охири XX асрда Европа тасвирий саньатида вужудга келган йуналишлар. Привмитизмлот premitivus «дастлабки», «энг аввалги» деган маьноларни англатади. XIX аср охири XX аср тасвирий саньатида рассомларнинг тасвирий воситаларни атайлаб жунлаштириш примитив саньатга ибтидойи саньати, урта аср саньати, халк саньати, болалар ижодига ухшатиб, содда тасвирий асар яратишдир. Примитвизм жахон саньатида яхлит бир йуналиш булмаганидан турли саньаткорлар ижодида турли куринишларда,услубларда кузга ташланади. Шаклбозликдан иборат баьзи окимлар (фовизм, кубизм ва бошкалар) хам Примитивизмнинг куринишларидандир. Масалан:П.Пикассо «Ракосса»(1907), Клее «Акробатик номер» (1923). Регионизм-инглизча- regional «махаллий» деган маьнони англатади. 1) Америка тасвирий саньатида 1930 йилларда мавжуд булган.оким. Унинг вакиллари уз асарларида примитивизм,маьлум даражада экспрессионизмгача якин услубда Америка манзараларини, хаётини акс эттирганлар Регионизм тарафдорлари булган айрим рассомларнинг асарларида ижтимойи танкид рухи хам сезилади. 2)ХХ аср архитектурасида махаллий архитектура (кадимий ёки халк) аньаналарига таянувчи ва махаллий иклимнидабий шароитни,хисобга олишни талаб килувчи окимларнинг умумий номи.. Романтизм французча. Гоявий бадий йуналиш романтизм саньаткорларининг уз атрофидаги вокелик ва хаётдан каноатланмай, бошка реал вокеликдан юкорирок вокеликни кумсаш, уни топаолмаслик натижасида реал вокеликни тасвирлашдан юз угириб, бир вокеликни атайин пардозлаб тасвирлашга интилишни англатади. Романтизм саньатни янги мавзу ва сюжетлари билан бойитди. Тасвирий саньатда портрет,картиналар,тарихий компазицияларда кахрамононоа жушкинлик акс эттирилди. Бу мактаб саньати ижодида портретларида кахрамоннинг кизгин маьнавий дунёси кузга яккол ташланади. Импрессионизм-французча imression «таассурот» деган маьнони англатади XIX аср иккинчи ярми XX аср бошларида саньат ва бадий адабиётдаги оким. Франция рассомчилик саньатида 1860 йил охири 1870 йил бошларида вужудга келган. Импрессионизм классцизм,романтизм ва академизм кобигини ёриб чикиш учун курашди, кундалик хаёт куркини жонли акс эттиришга интилди., хаёт манзараларини илк таасурротларини буёклар жилваси курсатди. Оламни инсон билан мухитни узгаришда уларни узаро алокада яхлит ифодалади. Импрессионис рассомлар (К.Моне,О.Ренуар,К.Писсаро) ва бошкалар) хаётнинг тасодифан кузга ташланадиган уткир куз билан илгаб олинган манзараларини акс эттириб, асарда изчил баёндан воз кечдилар. Манзара, портрет куп фигурали композиция натюрмортларда «1таьсурот курки» жозибасини ифодаладилар. Имрессионистлар замонавий шахар хаётининг куп киррали куринишларини биринчи булиб яратдилар. Шахарнинг манзараси ва кишилари киёфасининг узига хос жихатларини курсатдилар. XX асрнинг бошларида Европада саньат гуллаб яшнади. Айникса театр, кино, мусика ва бошка сохалари. Буни купгина Европа давлатлари мисолида куриш мумкин. Буюк Британия-XIX асрнинг I ярмида Англияда саноат революцияси таьсири билан реалистик манзара шакли ривожланди. Пейзаж асарларда майсазор далалар, урмонлар, соф хаволи кишлок манзараларини тасвирлашга кенг урин берилди. Бу даврда Ж.Констебл новатор сифатида шухрат козонди. XIX аср урталаридаги реалистик саньат Х.Херкомер,Х.Хэден асарларида номоён булади. XIX аср охири XX аср бошларида саньатдаги тушкунликни ифодаловчи турли формалистик окимлар сюрреализм,абстракционизмлар пайдо булди. Бу саньат вакилларидан М.Смит, У.Льюс, Х.Мур, О.Жон, У.Орпенлар уз асарларини инсонинг мехнат фаолияти, гинчлик ва адолат учун кураш мавзусига багишланган. Мусикаси XIX аср охирида инглиз мусика саньатига асос солинди. XX аср инглиз мусикаси жахон мусика маданиятида кузга куринарли уринга чикди. Хозирги инглиз бастакорларидан Бенжамин Бриттен (1913), П.Граймс «Мури тозаловчи митти», «Ёз кечасидаги уйку» каби опералари машхур булди. Лондон Кироллик мусика академияси Буюк Британиянинг асосий мусика олий укув юртидир. Би-Би-Си симфоник оркестри дунёга машхурдир. Киноси-Буюк Британияда илк миллий фильм 1896 йилда яратилган. Яна купгина фильмлар суратга олинган. 1929 йилда Буюк Британиянинг хужжатли фильмлари мактаби вужудга келди. Франция-ХХ асрда Франция тасвирий саньатида хар хил купинча бир-бирига зид окимлар 1905 йилда фовизм, (Ж.Матисс), 1907 йилда кубизм (П.Пикассо) йуналишлари пайдо булди. 1945 йилдан кейин неореализм харакати вужудга келди. Давр гоялари билан хамоханг равишда айникса карикатура саньати ривож топди. (Ж.Эйфель) Тинчлик ва демократия учун кураш саньатида демократик гояларни авжлантирди. Гуманистик саньат аньаналари Франция хайкалторошлик саньатида хам кучли. Театри-Францияда театр саньати XX аср бошларида Францияда натуралистик театрга зид уларок символизм пайдо булди. Франция театридаги жиддий узгаришлар Золя натурализми мактабининг таргиботчиси. А.Антуан номи билан боглик.У эркин театр, Антуан театрини ташкил килди. Швейцария-XIX acp охирида «Модерн» услуби карор топди. Тасвирий саньатда импрессионизм, символизм каби окимлар авж олди. XX аср бошларидан архитектурасида янги курилиш материалларидан кенг фойдаланилди. 30-50 йилларда тасвирий саньатда абстракт саньат хукмрон булди. 60-70 йилларда халк саньатида ёгоч, керамика ривожланган. Театри-Дастлабки труппалар XIX асрнинг бошида вужудга келган. XX асрнинг 30- йилларида асосан немис ва француз авторларининг асарлари сахнага куйилди. Киноси-ХХ аср бошидан кино саноати тарраккиёти бошланади Илк тула метражли бадий фильми Э.Хардер томонидан 1924 йилда яратилган. 1946 йилда Локарнода халкоро кинофестиваль утказилган. Руминия-XIX аср охири ва XX асрнинг 30 йилларига келиб хайкалторошликда академизм, романтизм тенденциялари Ш.Ионеску Валбудия модерн услуби (Ю.Пачуря) ва неоклассцизм (И.Жаля О.Хон) билан алмашди. Руминияда 1950 йилларнинг иккинчи ярмидан декоратив рассомчилик тараккий этди. (К.Пилуце, Б.Ковалинунинг) портретлари дехконлар турмушига доир расмлари ва бошкалар. Амалий безак саньатидаги янгича шаклий изланишлар халк саньати аньаналаридан фойдаланиш ва янги ифода воситаларини куллаш билан характерланади. Мусикаси-1947 йил Руминия республика деб эьлон килингач, мусика маданиятининг ривожида янги давр бошланди. И.Киренску, В.Попович, М.Вескон ва бошкаларнинг кушиклари кенг таркалди. Миллий симфоник ва камер мусика сохасида бирмунча ютукларга эришилди. 1918 йилда Бухарестда «Кизил Фонтан» .театри куриб битказилди. Театри-XIX асрнинг иккинчи ярмида 2 йуналиш (реалистик ва романтикдан) иборат актёрлик саньати ривожланиши катта ахамиятга эга булди. XIX-XX асрларда Г.Монеску, Романеску, Натара, А.Прутяну ва уларнинг шогидлари Т.Буландра, А.Делестриаде ва бошкалар реалистик аньаналарни давом эттирдилар. Украина-XVIII аср охири- XIX аср бошида Украинада хукумат шахарларини классцизм рухида кайта куриш тадбирларини амалга оширди. Украина тасвирий саньатида классцизм таьсири сезилди. Т.Г.Шевченко романтизмни ижодий узгартириб,портрет манзара ва бошка жанрларда украин саньатида реализмнинг энг яхши намуналарини яратди. XIX-XX асрлар украин саньатида реалистик йуналишлар ривож топди. 1950-70 йилларда дастгох рассомчилиги ва хайкалторошлик билан бирга театр декорация саньати хам ривожланди. 60-70 йилларда монументал декоратив рассомчилик архитектураси билан уйгунлашди. Мусикаси-Украин мусикаси маданий сарчашмалари кадимги шаркий словянлардан бошланади. Уларнинг турли мусика асбоблари мавжуд (Бандура, Торбон, Лира ва бошкалар). XX асрнинг урталарида Украина мусикаси Штоггарикарнинг «Менинг Украинам» , Борисовнинг «Ватан хакида достон» ва бошка симфоник асарлар машхур булди. Украин халки ракслари кушик билан узвий боглик. Аёллар ракси майинлиги билан эркаклар ракси эса харакат куламининг кенглиги шиддатли романтик сакраш айланиш, утириб туришга бойлиги билан характерланади. Кенг таркалган ракслари: гопак, казачак, метилица ва бошкалар. Италия-архитектурасида асосан черковлар курилишига ахамият берилди. XX асрда конструктивизм, 60 йиллардан эса органик архитектура принцплари шаклланди. Замонавий иншоот ва бинолар куришга ахамият берилди. П-жахон урушидан кейин сюрриализм абстракт санъат авж олди. Хайкалтарошлардан Ф.Мессини, Ж. Манцу. Рассомлардан Ф.Казарати ва уларнинг издошлари итальян халкининг реал хис-туйгуларийи, мехнатини, хаётини ифодаловчи асарлар яратган. Бельгия- XIX асрда Бельгиянинг миллий санъати шаклланди. Демократик реализм тарафдорлари 1868 йилда Эркин нафис санъат жамиятига бирлашдилар. Йирик реалист К.Менье шу даврда ижод килди. XIX аср охирида Бельгия архитектураси модерн услубининг ватани булиб колди. II- жахон урушидан кейин уй-жой бинолари, транспорт ва саноат корхоналари, жамоатчилик бинолари курилишида замонавий архитектура принцплари амалга оширилди. XX асрдан Бельгия саньатида абстракт саньат ва сюррализм (Г.де Смит, Я.Брюсселманс, А.Саверейс ва бошкалар) асосий урин олди. К.Пермек, Э.Гейтгат асарларида миллий аньаналар субьектив талкин этилган. К.Пейзер, П.Полюс, Р.Сомвил картиналарида инсонпарварлик, тинчлик мавзулари ифодаланган. Театри-Дастлабки профессионал театрлар 1830 йилда очилиб, Э.Ваккен, Ф.Богаэр ва бошкаларнинг асарлари сахнага куйилган. XX асрнинг 20-30 йилларида Бельгия театрлари репертуарларидан декадент драматурглар ижоди кенг урин эгаллади. 1940 йилда тузилган «Каршилик курсатиш театри» уруш йилларида ватанпарварлик гояларини илгари сурувчи сахна асарларини куйди. Брюсселда «ДюПарк» кироллик театри, «ДеГаллери», «Де ла Бурс» каби театрлар ишлаб турибди. Буларда Ж.Рассини, Ж.Мальер, Б.Шоу, Ж.Сартр, А.Миллер кабиларнинг асарлари куйилди. Брюсселда кироллик саньат мактаби, Антверпен шахрида «Кироллик миллий театри» студияси ва консерваториялар бор. Болгарияда XII-XIV асрларда рассомчилик саньати ривожланди. Болгария миллий бадий реалистик мактаби XIX аср урталаридан пайдо булди. XX асрнинг биринчи чорагида баттол ва манзарачи рассом (А.Михов, Н.Петров) сиёсий карикатурачи (А.Божиков), хайкалторош (А.Николаев)лар ижод килдилар. 20-30 йилларда демократик аньаналарни рассомлардан Х.Станчев, С.Венев, хайкалторош И.Фунев ва бошкалар давом эттирди. Бу даврда амалий безак саньати, керамика, каштачилик ва бошка сохалар хам ривожланмокда. Болгария театр саньти узок халк уйинлари ва томошаларидан бошланади. 1891 йилда драматик ва опера труппалари тузилади. Болгар театри тараккиётида В.Кирков, С.Бичваров, Р.Попова каби саньаткорларнинг фаолияти катта роль уйнаган. Мусикаси эса халк кушик ва раксларининг вазни якин шарк мусикаси таьсирида бойиган. Асосий миллий чолгу асбоблари: гадулка, гайда, каволлардир. XlXacp охири-ХХ аср бошларида Е.Манолов, Д.Христов, Г.Атаносов каби дастлабки бастакорлар етишди. 1904 йилда София мусика мактаби, 1908 йилда опера театрлари ташкил этилди. XX аср бошларида Д.Христов, П.Пипков, Кристовлар асосан хор мусикаси сохасида ишладилар. Г.Атанасов «Гергана», «Цвета» каби дастлабки операларини яратдилар. Болгарияда 1910 йилдан бошлаб миллий операторлар суратга олган хроникал ва хужжатли ленталар чикарилган. Биринчи болгар фильми «Савлатли Булгор» (режессёр В.Гендев) 1915 йилда чиккан. 1914 йилларга келиб Болгарияда миллий киносаноат ривожланиб келмокда. Швеция-XIX асрнинг биринчи ярмида тасвирий саньатда романтизм таркалди. XX аср бошида А.Цорн, Э.Юсефан портрет ва маиший картиналарда реализмни ривожлантирдилар. XIX асрда уда катта аникликда акс эттирилган. Рассомлар Ренато Гуттузо (1912-1987) ва Андре Фужерон (1913) неореализм тамойилларини ранг тасвирга кучириб, санъатда чукур из колдирдилар. Херлуф Бидструп ва Жан Эффель расмлари бутун жахон микёсида машхур булган, улар комикс (хикоя килиш усулида расм чйзиш) жанрида ижод килиб, унга маърифий ва сиёсий оханг багишлашди. Оммавий маданиятнинг тасвирий санъатдаги куриниши поп-арт (оммавий санъат) тарзида намоён булди, у купчилик томошабинларга тушунарли булмаган абстракционизм урнига келди. Бу сохадаги асарлар, фотографиялар, муляжлар, репродукциялар ёрдамида пайдо булди. Поп-арт вакилларининг рухий дунёдан махрумлиги ва бетаъм дидларини оммалаштиришга уруниш давом этди. Поп-артнинг сахнавий ва теливизион куринишларидан бири Хэппининг-режисёр томонидан уйлаб топилган фавкулодда вазиятга асосланади. Бу тушган томошабин кутилмаганда бу харакатларнинг фаол иштрокчисига айланади.,кейинчалик узи ва атрофдагилар олдида хижолат чекиб юриши мумкин булади. 60-йилларда ранг тасвирда импрессионизм (ута реализм) окими пайдо булди. Бу оким издошлари учун асар мазмуни хеч канаканги ахамиятга эга эмас.Улар виртуоз техника кумагида,тасвир этилаётган нарсанинг ранги, шаклини рангли ва ок-кора фотаграфия ёрдамида аник иньикос эттиришади. 60-йилларнинг бошида шаклланган рок харакат- XX асрнинг II ярмидаги бадий хаётнинг ёркин тимсолига айланди., у Англия ва АКШ дан ибрат олиб, бутун дунёни эгаллаб олди. Оммавий маданиятнинг туб илдизларидан кувват олган бу давр рок харакатининг ижодкорлари Элвис Пресли «Битлз»,»Роллинг Стоунз», «Ху», «Ти Рекс» ва бошка гурухлар уз чикишлари билан ёшларни узига жалб этди. Ижрочиларнинг мусикий' кобилятлари, архитектурадаги классцизм купол огир эклектикага урин бушатди. XX асрнинг биринчи ярмида йулдош шахарлар куришга катта ахамият берилди. Шу даврда хайкалторошликда монументал безак хайкаллар купрок кузга ташланади (К.Миллес, Б.Юрт ва бошкалар). XX аср Швеция тасвирий саньатида сюррализмдан, то поп-арт ва империализмгача булган турли модернистик окимлар кенг таркалди. Халк саньати аньаналарига бой ёгочдан черков, уй, хужалик бинолари куриш, тукимачилик, кулолчилик, металсозлик чармга бадий ишлов бериш,суяк ва ёгоч уймакорлиги кенг ривожланиб келмокда. XIX асргача Скандинавия мусика маданияти окимида ривожланди. Стокгольмда Замонавий мусика жамияти (1960), Электрон мусика студияси (1964), Стокгольм, Гёгеберг, Мальё опера театрлари, концерт заллари, уюшмалари, купгина мусика укув юртлари мавжуд. Илк маротоба Швецияда биринчи хужжатли фильмни немис кинематрафисти М.Складанский яратган. 1960-70 йилларда ёш режсёрлар ижтимойи иктисодий муоммаларга багишланган фильмлари билан кузга куринди. II- жахон урушидан кейин Европа давлатлари тасвирий саньати,киноси ва курилишида купгина узгаришлар булди. Неореализм тамойиллари жахон кинематографиясига катта таьсир утказди. Стенли Крамер (АКШ), Алексей Герман (Россия), Анжей Вайда (Польша) ва бошкаларнинг фильмларида ундан ижодий фойдаланди. Неореализм тасвирий саньатга (Р.Гуттузо, А.Фу), бадий адабиётга (Э.де Филиппо, Миллер, Олдриж) хам кириб келди. Хар иккала герман давлатлари саньатининг бош мавзуси П-жахон уруши эди. Уларнинг ичида ёзувчи Х.Бёлль ва хайкалторош Фриц Крамер олдинги концлагерлар урнида компазиция бунёд этишди,унда махбусларнинг рухий тугёни ва кучи юкори жарангдорлик, муккамал маком, товушларнинг хамоханглиги мухлисларга эстетик, рухий ва физиологик таьсир утказар уларнинг туйгуларини жунбушга келтирарди. Бу рок мусикачиларни ёшларнинг севимли саньаткорларига айлантирди., уларни ёшлар харакатлари ва гурухларини бирлаштирувчи куч сифатида юзага чикарди. Шўролар даврида 1918-йили Самарқандда биринчи миллий бадиий билим юрти ва 1919-йили эса Тошкентта халқ тасвирий санъат мактаби ташкил этилди. Йигирманчи йилларда айниқса санъатнинг оммавий ташвиқот турлари-фото-журнал графикаси, муҳим воқеларни нишондаш, шҳарлар ва ташвиқот учун аталган плакатлар ёзиш-авж олади. Вақтнинг энг муҳим талабларига жавобан ижод этган Л.Бурэ, Н.корахон, А.Волков, В.Еремян, М.Икромов, Ў.Ҳофизов, О.Тотевосли, Б.Лавренов каби рассомлар ижодида революциясининг тантанаси ва янги тартибнинг эски ҳаёт қолдиқлари кураш муаммолари акс этди. 1928-йили Ўзбекистонда П. Беньков ўз ижодий фаолиятини бошлайди. Рус рассомини Ўрта Осиё табиати рангдор манзаралари ва халқнинг ўзига хос турмуш одатлари мафтун этди. У қайтадан қад кўтарган ўлка ва унинг янги кишиларига атаб янги картиналар ёзади. Пахтакор деҳқонларининг фидокорона меҳнати рассом асарларига мазмун беради. Бухоро, Хива, Самарқанд сингари қадимги шаҳарлар манзараларини ифода этувчи қатор пейзаж расмлари ҳам унинг ижодига мансубдир. «Мен Неополь ва Серренто, Рим ва Мадрид, Шунингдек Италия зангор соҳиллари, қуёшли Испания тоғларини кездим, аммо Ўзбекистон табиатидаги гўзалликни ҳеч ерда учратмадим»,-деб эътироф этади рассом. Ҳадемай И Икромов. Ў. Тансиқбоев, З. Саидносирова каби тўнғич миллий рассомлар етишиб чиқадилар. Кейинчалик Кукриникслар ижодий коллективига қўшилиб ишлаган С. Чуйков ва М.Куприянов фаолияти ҳам Тошкентда бошланади. Ўзбекистон тасвирий санъатида йигирманчи ва ўттизинчи йилларда кенгая боради. Рассомлар ижодида бир қатор етук асарлар пайдо бўлади. Ч.Аҳмаровнинг «Болалигим», Ў.Тансиқбоевнинг «Ўзбек портирети», «Тўй» картьиналари ва И.Икромовнинг китоб иллюстрациясига доир расмлар шулар жумласига киради. Илгари кубо-футуристик қидиришлар билан машғул бўлган А.Волков ўз асарларини турмуш мазмунига яқинлаштиради ва «Байрам», «Йўлсизликка ҳужум», «Колхозчи портирети» картиналаридан иборат бўлган триптих ижод этади. Урушдан олдинги давр республика санъати учун тематик компазициялар яратиш кенг ривожланди. Мой бўёқ воситаси ёки графика тарзида портиретлар ёзиш билан бирга рассомларда тематик картиналарга кира бошлаган табиатга қизиқиш кучаяди. 1934-йили Москвада ўтказилган Ўзбекистон рассомлари кўргазмасида тасвирий санъат усталарнинг ижоди юқори баҳоланди. П.Беньков («Ҳужум фабрикаси», «Регистонда 8-март», А.Волков(«Пахта терувчи қизлар», «Тошкентда биринчи колхоз қурултойи»), Н.корахон («Зарбдор бригада») ва шунингдек Н.Кашина,З.Ковалевиская ва М.Курзин асарлари санъатнинг янги пояси сифатида танилади. Бундан буён ижтимоий ва маданий соҳада юз берган ўзгаришлар, ўзбек халқининг меҳнат самаралари-ГЭС ва каналлар, фабрика ва завод қурилишлари санъат асарларининг асосий мазмуни бўлиб қолади. Бу жиҳатдан Л.Абдуллаев («Ёш шоирникида меҳмонлик» «Халқ ҳофизи Тошмуҳаммедов портирети»), А.Волков («Студент қизлар»), Н.корахон («Газета ўқишмоқда»), Н.Кашина («Хотин-қизлар колхозда зўр куч»), З.Ковалевская («Ложада»), О.Тотевосли («Колхоз туйи»), Н.Уфимцев асарлари ҳамда В.Кайдалов, В.Кедрин, С.Малть, М.Рейх, Г.Карлова каби графика усталарининг ижоди диққатга сазовордир. Бу йилларда ҳайкалтарошлик асарлари ҳам яратила бошланди. А.Иванов, О.Коржинская, О.Мануйлова, Г.Массонц, Я.Кучис сигари санъаткор усталар жамоат бинолари, маданий истироҳат боғлари ва сув иншоатлари монументал-декоратив безаклар устида ишлар эканлар, мъеморчилик ва ҳайкалтарошлик синтези масалаларини ҳал этишга ҳам катта ҳисса қўшдилар. Самарқандда В. Савин, Р.Акбальян ва бошқалар фаолияти билан девор нақшлари санъати тиклана бошлади. М.Мусаев, Ҳ.Икрамов, ва Ш.Шораҳимов каби театр рассомчилиги санъатнинг тўнғич намаёндалари майдонга чиқадилар. Йил сайин ёш ўсмир рассомлар (С.Абдуллаев, Р.Темиров, Ш.Ҳасанова, Л.Насриддинов, Р.Раҳимов, А.Позиқов, А.Абдуллаев, М.Набиев, С.Азимов, С.Муҳаммединовлар) кўзга кўрина бошлайдилар. Ўттизинчи йиллар охирида Ўзбекистон тасвирий санъатида аълоҳида ўрин тутган бир қатор асарлари-А.Розиқовнинг «Китоб мутоаласи устида», Л.Насриддиновнинг «Рассом отаси портирети», Ҳ.Раҳимовнинг «Автопортирети», Б.Ҳамдамийнинг «Иш тугади», ҳамда Алишер Навоий достонлари-«Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун»,-мотивлари асосида ёзилган компазициялар яратилади. Бухоролик уста Садириддин Поччаевнинг Алишер Навоий ҳаётидан олинган сюжетларга ишланган миниатюралари ҳам этиборни тортади. Совет халқининг немис босқинчиларига қарши олиб борган 2-жаҳон уруши ўзбек тасвирий санъат усталари ғоявий ва бадиий етуклигига ҳам синов бўлди. Уруш йиллари давомида санъатнинг энг жанговар ва оператив жанрлари олдинга сурилади; «УзТАГ оинаси» ташкил этилади. А.Абдуллаев, Б.Ҳамдамий В.Кайдалов, С.Малт сингари рассомлар кўпчилик ватандошларимиз сингари фронтга жўнайдилар. Зикр этилган рассомлар ҳамда М.Рейх,В. Уфимсеф Н.Кашиналар томонидан чизилган плакатлар ва ҳажмий расмлар фашийзмнинг ваҳшиёна моҳиятини очиб бердилар. Санъаткорлар ўз асарлари билан халқнинг фронт ва фронт ортида қаҳрамонона курашга отлантиришга зўр хизмат кўрсатадилар. Ўзбек рассомларининг бу даврдаги ижоди фидокорона меҳнат, ватанпарварлик ғоялари билан суғорилган. Урушнинг аввалги даврларидаёқ рассом Л.Абдуллаев «Армия сафига кузатиш» асарини яратади; О.Тотевосли ўз ишини «Отлиқ аскарлар ҳужуми» га бағишлайди; А.Вольков эса «Партизанлар» компазициялари устида ишлайди. Герман фашизмига қарши курашдаги муқаддас халқ туйғулари Л.Абдуллаев («Фротн ва фронт орқасида»), А. Абдуллаев («Илғор пахта усталари портретлари»), 3. Ковалевская («/алаба билан қайт»), Ў.Тансиқбоев («Уруш изларидан» номли пейсажлар серияси), асарларида ўз ифодасини топади. В.Уфимцев натюрпортлари («Гармон», «курол», «кайтиб келди»), Ч.Ахмаров («Мудофа фонди учун буюм ва жиҳозлар йиғиш») ва бошқа рассомларнинг кўпгина картиналари ҳам шу давр санъатининг ёрқин намуналаридир. Тасвирий санъат ходимларифронт орқаси-колхоз ва совхоз, қурилиш ва заводларда фаол иш олиб бордилар. Улар меҳнат қаҳрамонлари образини йратибгина қолмай, жамоат жойлари-ққизил бурчак, клуб, чойхона ва дала шийпонлариниплакат ва паннолар билан безатишда хизмат этадилар. Уруш даври ўзбек рассомлари ижодида халқнинг қаҳрамоннона ўтмиши ва отоқли тарихий шахслар образлари жонли тасвирини топади. Ўзбекистон тасвирий санъатининг янги босқичга кўтарилишида эвакувация даврига келиб турган Москва , Ленинград, Киев ва Харьковли-Д.Моор, В.Фавориский, А.Постель, Р.Гаршаник, В.Ингал, В.Алфеевский каби атоқли санъат арбобларининг ҳам ҳиссаси қўшилган. 2-жаҳон уруши йиллари давомида тасвирий санъатнинг кураш ва воқеиликка муносабати кучаяди. Рассомлар зўр ижтимоий аҳамиятга молик бўлган мавзулар устида ишлай бошлайдилар. Аммо долзарб мавзудаги асакрлар орасида бадиий жиҳатдан хом ва юзаки ишланган образ ва сюжетларниҳам учратиш мумкин эди. Урушдан сўнгги йилларп давомида ўзбек санъатидаги бу нуқсонларни бартараф этишга анча куч ва қувват сарф этилади. Ўзбек тасвирий санъатининг урушдан сўнгги дастлабки йиллар даврига 1951-йили Москвада очилган декада кўргазмасида якун ясалади. Бу кўрик республика миллий маданияти ютуқлари байрамига айланган эди. Кўргазмада ўттизинчи йиллар воқеълиги мушоҳада этилмаган ва мустақил равишда ривожланмаган санът турлари-ҳайкалтарошлик, театр-декоратив рвссомлиги, плакат ва амалий санъат намуналари намойиш этилади. Ўзбек санъатида кун сайин истеъдодли миллий рассомлар-портирет, пейсаж ва турмуш буюмлари санъати усталари ижоди шакллана боради. Меҳнаткаш халқнинг илғор вакиллари, адабиёт ва санъат арбобларининг бадиий образлари яратилади. А.Абдуллаев (Ёзувчи Т.Ойбек ва актиёр А.Ҳидоятов портиретлари), Л.Абдуллаев («Пояфзал тикувчи ишчилар гуруҳи» портирети), Ю.Елизаров (Ёзувчи С.Айний портирети) ва бошқа бир қатор рассомларнинг асарлари шулар жумласидандир. Ўлканинг гўзал ва ажойиб табиати У.Тансиқбоев ва Н.корахон ёзган пейзажларда тасвир этилади. Л.Абдуллаев, В.Кайдалов, О.Татевосли ва В.Уфимцев яратган қатор полотнолар республика ҳаётида юз бераётган зўр воқеалар, халқнинг фидокорона меҳнати ва 2-жаҳон урушининг ғалабаси илҳоми билан ёзилган. Асарлар ғоявий-бадиий даражасининг кўтарилиши, рассомлар ижодининг етуклана бориши натижасида уларнинг палитраси бой ва мураккаблашади; санъаткор шахсияти, унинг қалами ва услубига хос хусусиятлар аниқ кўрина бошлайди. Бу ижобий хислатлар миллий рассомчилик мактаби ўсиб, кун сайин мустаҳкамлана бораётганлигининг яққол нишонаси эди. 1957-йил, кейинроқ 1959-йил декада кунлари Москвада ҳамда 1960-йил «Ўзбекистон рассомларининг янги асарлари» деган ном билан уюштирилган кўргазмалар ўзбек тасвирий санъати тарихида йирик воқеалар бўлди. Намойиш этилган санъат асарлари-портирет ва тематик расмларда Ўзбекистон ҳаёти ҳар тарафлама мукаммал тасвирланади. Бу жиҳатда А.Абдуллаев ижодига мансуб асарлар-ёзувчи С.Абдулло ва К.Яшин портиретлари, «Буви ва набира», «Кекса ишчи» картиналари, Р.Аҳмедовнинг «Оналик ўйлари», «кари колхозчи», «Звено бошлиғи Тоштемиров», «Ёш механизатор», Ю.Елизаровнинг «Ўзбекистон адабиёт ва санъат арбоблари гуруҳи» портирети, М.Саидовнинг «Ишчи муҳиддинов», Т.Огенасовнинг «Ёзувчи С. Бородин», Б.Фадеевнинг «Соқчи аёл» каби ишлари, шунингдек, Ю.Елизаров («Оналик»), З.Иноғомов («Чойга таклиф», «Сартарош дала шийпонида», «Чойхоначи»), З.Ковалевская («Ариқ бўйида») ва М.Саидов («Дугоналар») каби рассомлар томонидан томонидан ёзилган компазицияларни қайд этиш ўринлидир. Пейсаж устлари ўз асарларида қадрдон ўлканинг умумлаштирилган синтетик образини яратар эканлар, ҳаётда юз бераётган янги хислатларни табиатни ўз истагича ўзгартирувчи ижодкор инсон фаолиятининг натижаси сифатида гавдалантирадилар. Ў.Тансиқбоевнинг панорама тарзида ёзилган полотноларида табиат гўзал ва улуғвор тасвирлаб берган. Рассом ўлканинг эркин манзаралари ифодасига мураккаб режали компазиция, нафис ва рангбаранг бўёқлар гаммаси ва баъзан декоратив қарама-қаршиликлар воситосида эришади. Унинг лирик пейсажларива эпик полотноларида она юрт кучли ҳиссий туйғулар билан куйланади. Санъаткор тоғлар қучоғида гуллаган водилар, чексиз эркин чўллар ва сокин сув омборларини меҳр қўйиб тасвирлайди («/аллаорол уфқлари», «кайроқ-қум ГЭСнинг тонги»). Н.корахон ёзган манзаралар унча кенг эмас. Аммо у композицияни рангларнинг контраст муносабатлари асосида тузади. Кўпинча манзаралар ичида берилган унинг образлари табиат билан биргаликда мушохада етилади. Рассом учун енг мухуми-Ўзбекистон табиатидаги мислсиз жозибани ёрқин бўёқлар билан чизиб кўрсатишдир. Пейзаж расми усталари устида бахс юритилар екан, Р.Темиров («Самарқанд. Улуғбек мадрасаси») ва Ф.Тохировларнинг («Шу кунлар манзараси») завқбахш ишларни қайт этмай бўлмайди. Ўзбек ҳайкалтарошлигида янги ижобий интилишлар, чуқур психологик образлар яратиш рағбати пайдо бўлади. Бу хусусиятлар айниқса Ф.Грешченко ясаган кекса большивик ва ишчилар портиретлари, Ҳ.Ҳусниддиновнинг «Она портирети» ҳамда монументал-декоратив тарзида берилган А.Кримскаянинг барельфлари, анималистик сюжет асосида яратилган П.Иванов асарларида кўринади. Ўзбекистон ҳайкалтарошлари сафлари йил сайин М.Мусабоев, К.Салоҳиддинов, А.Тоиров каби янги истъедод эгалари билан кўпайиб бормоқда. Улар ўз ижодида борган сариёғоч ва терракота каби янги материаллар билан ишлашга уринмоқдалар. Графика соҳасида ҳам кекса санъаткорлар қатори ёш рассомлар фаол ижод этмоқдалар. Ўзбек графика усталари бадиий техниканинг турли (монотипия, литография, линогравюра) воситаларидан фойдаланиб, янги асарлар яратмоқдалар. Ўзбекистон рассомлари ижодининг бу даврга оид энг яхши еамуналари ўзига хос услуб, ифодали образлар, юксак профессионал маданият каби фазилатларга эга. Бу асарлар услуб ва мавзу жиҳатидан бир-бирларига ўхшамаса ҳам, ғоявий умумийлиги-замонавий воқеликни диққат ибалн акс эттириш, совет кишиларининг ички дунёси, меҳнатга муносабати ва ҳаёт кечинмаларини кучли тасвирлаш билан ҳамоҳангдир. Сўнгги йиллар жараёнида юз берган воқеалар заминида яратилган ўзбек тасвирий санъати ютуқлари «Замондошларимиз» (1965-йил), ва « Ўзбекистон санъат тасвирида» (1967-йил) каби энг йирик республика кўргазмалари намойиш этилди. Бир асрлик давр мобайнида ўзбек рассомларининг сафи икки бараварга кўпайди. Шу нарса диққатга сазоварки, ёш санъаткорларнинг кўпчилиги ёлғиз Москва ва Ленинграддагина эмас, балки ўз юрти Ўзбекистонда-П.Беньков номидаги республика рассомчилик мактаби, Тошкент давлат педагогика иниститунинг бадиий-график факультети ёки Тошкент театр ва санъат институтининг рассомчилик факультети сингари ўқув юртларида тъалим оладилар. Рассомлардан-/.Абдураҳманов, Б.Бобоев, А.Исмоилов, Ф.Кочаров, М.Мусабоев, Г.Моисеев, К.Носиров, Л.Салимжонова, Б.Токмин, Р.Чориев, Т.Муҳаммедов, куттимуратов, Ш.Юлдошов, А.каюмов, А.Алиев, Э.Калонтаров ва бошқалар- ўзига хос ва аълоҳида фазилатларга эга бўлган ҳозирги замон ўзбек тасвирий санъати ривожи йўлида жиддий ижод қилдилар. Республика рассомларига ҳаётий воқеаларнинг ички логик муносабатларни ифода этиш, инсон характерининг руҳий бойлиги, гўзаллигини идрок этиш ва бадиий жасорат билан очиб беришга интилиш хислатлари мансубдир. Лиризм ва самимий туйғулар, Р.Аҳмедовнинг «Тонг» («Оналик»), Б.Бобоевнинг «Кичик темир йўл станциясида», меҳнат ва табиат шарафига ўқилган мадҳия Б.Правдюкнинг «Жўш уриб қайнаган мис» ва Н.корахоннинг «Олтин симфония» асарларида ўз бадиий ифодасини топади. М.Пашковскаянинг «Бухенвальт бонги» картинасини мушоҳада этган киши гўё ватан мудофаасига даъват этган улуғвор тантанали куйлар овози ва фашист жаллодларининг ваҳшийлиги натижасида кўтарилган халқ ғазаби бўрони гумбурлашларини эшитгандай бўлади. Умуман Ўзбекистон рассомларининг бу даврдаги асарларида ҳозирги замон мавзуи кенг равишда ишланган. Р.Аҳмедов, Т.Аганесов, М.Саидов ва В.Кавинин компазициялари ҳамда А.Абдуллаев, Р.Аҳмедов, Ч.Аҳмаров, Г.Улько, Р.Чориевлар ишлаган бир қатор картиналар ёшлар ҳаётига бағишланган. Ўзбек тасвирий санъатида озодлик ва миллий мустақиллик йўлида курашган афсонавий халқ раҳбарлари, пахта усталари, лашкарбошилари, атоқли ёзувчи ва рассомлар портиретларини чизиш ҳам катта ўрин эгаллайди. Олтмишинчи йиллар китобларга расм чизиш. Ташвиқот плакатлари чизиш, саноат графикаси. Ҳайкалтарошлик, декоратив-амалий санъат, шу жумладан нафис сопол буюмлар наққошлиги соҳаларида ривожланиш сезилади. Бу даврдаги ўзбек санъати намаёндалариижодида янги шакл ва янги бадиий тасвирот воситалари топишга интилиш сезилади. Рассомларнинг бир мавзу доирасида бириктирилган қатор рамлари, триптих. Графика ва ҳайкалтарошлик асарлари сериялари халқ ҳаёти ва меҳнатини тўла ва ишончли қилиб чизиб бериш, замондошлар образи ва характерларини жонли ва ифодали ранглар билан гавдалантириш ниятлари билан ёзилган. Рассомлар ўз асарларидасовет халқининг улуғворлиги, фидокорлигини кўрсатишда бой символика ва бадиий умумлаштириш воситаларидан кенг фойдаландилар. Бу йилларда монументал-декоратив рассомлик санъати ҳам ривожлана бошлайди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг маънавий меросимизни қайта тиклаш учун шарт-шароит туғилди. Бу борада меъморчилик ва тасвирий санъат соҳаси анча ривожланиш босқичига кўтарилди. Мустақиллик йилларида аждодларимиздан мерос бўлган мовий гумбазли миллий руҳдаги қурилган бинолар ҳам мамлакатимиз ҳуснига ҳусн қушиб келмоқда. Бундай маҳобатли замонавий иморат ва ёдгорликларимизни шарқона нафис ганч ўймакорлиги нақшлари билан безатилгани бу бизнинг миллийлигимиз асосида, яъни шарқ анъаналаридан келиб чиққан ҳолда бунёд этаётганидан далолат беради. 1991 йил Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилгандаёқ буюк мутаффакир, ғазал мулкининг султони А.Навоий бобомизнинг 550 йиллик таваллуди кенг нишонланди. Пойтахтимиз Тошкентда А.Навоийнинг муҳташам ҳайкали қад кўтарди. У нуроний қиёфасида ички кечинмаларини ҳам тасвирлашга ҳаракат қилган. Ҳайкалнинг бунёд этилишида машҳур рассом Музаҳҳиб томонидан чизилган. А.Навоий тасвиридан фойдаланиб, шарқ ҳайкалтарошлик анъаналарини эътиборга олинган холда бунёд этилганлиги юқоридаги фикримизни аниқ ва равшан ифода эта олади. Монументал ҳайкалтарошлик намуналаридан яна бири 1993 йил Тошкентда Амир Темурга атаб барпо этилган ҳиёбонда А.Темурнинг суворий ҳай кали ўрнатилган. Ҳайкалтарош Илҳом Жабборовнинг томонидан ишланган бу ҳайкал ўзининг маҳобатлилиги ва салобатлилиги билан кишини ҳайратга солади. Кейинчалик 1996 йил соҳибқирон бобомизнинг юбелейларига тайёргарлик жараёнида Самарқандда ўнлаб тарихий обидалар, осори атиқалар таъмирланди , мумтоз соҳибқирон бобомиз номи билан боғлиқ қадамжолар обод этилди. Янги иншоатлар қурилди, боғлар барпо қилинди. Самарқанд шаҳри марказида А.Темур майдони қурилди. Майдон Самарқанд шаҳри кўркига янада чирой бағишлади. А.Темур юбелейи кунлари 1996 йил 18 октябрда давлатимиз раҳбари ана шу майдонда қад кўтарган Соҳибқироннинг ҳайкалини тантанали равишда очди. Халқимизнинг кўз ўнгида ҳамиша музаффар ва ғолиб А.Темурнинг салобат ва улуғворлик билан тахтга ўтирган сиймоси гавдаланади. Ўша куни кўҳна Шаҳрисабз ўтмишда Кеш аталмиш соҳибқирон туғилиб ўсган шаҳарда ҳам А.Темур ҳайкалининг очилиш маросими бўлди. 2004 йил Япониянинг Сока университетида ватандошимиз мир А. Навоий ҳазратларининг ҳайкаллари қад кўтарди. Улуғ шоир ҳайкалини Ўзбекистон халқ рассоми Равшан Миртожиев юксак маҳорат билан бунёд этди. Японияда бу ҳайкалнинг қад кўтарилиши бу бир томондан ватандошимизга бўлган ҳурмат эътибор бўлса, иккинчи томондан ўзбек ҳайкалтарошлигининг яна бир юксак намунаси ҳисобланади. Бу ерда дунёнинг 300 дан ортиқ фан ва давлат арбоблари ҳайкаллари қаторидан буюк бобомиз А. Навоийнинг ҳайкали ҳам ўрин олди. Шуни таъкидлаш жоизки, бу ёдгорлик мазкур галерияда Шарқ адабиёти вакилларига тикланган биринчи ҳайкалидир. Бу давр санъатида безаш амалий санъат турлари, материал ашёлари, безаш услуби ғоят хилма-хиллиги билан ажралиб турарди. Сопол буюмлар, зебу-зийнатлар, гиламлар, газламалар, мисгарлик буюмлари, ёғоч буюмлари ўймакорлиги, духобага гул босиш, гиламдўзлик, наматдўзлик, тикувчилик, косибчилик, тош ўймакорлиги ва бошқалар шу жумлага киради. Жозибадорлик, қулайлик, фикр лўндалиги уларнинг ҳаммасига хос хусусият. Уй-жой бинолари, айниқса, меҳмонхоналар гилам, сўзана, палаклар билан безаталар, гўзал токчалар, ўймакорлик усулида ишланган шифтлар, эшиклар, дарпардалар, ганч билан ишланган девор ва йўлаклар уларнинг ҳуснига ҳусн қушади. Мустақиллик йилларида қурилиш-меъморчилик борасида ҳам кўпгина ишлар қилинган. Бунга 1996 йил 18 октябрда пойтахтимиз Тошкентда Соҳибқирон бобомизга атаб Шарқ Миллий меъморчилигининг ноёб ва мўъжизавий намунаси сифатида бунёд этилган Темурийлар тарихи давлат музейи бор-йўғи 6 ой мобайнида бунёд этилган меъморий жиҳатдан ниҳоятда мураккаб, муҳташам иншоатдир. Бу аввало, бобокалонимизнинг шаъну шавкатига дунёвий обрў эътибори ва даҳолигига муносиб бўлса, иккинчи томондан, темурийлар бугунги авлодининг бунёдкорлик қудратидан, нозик диди, беқиёс истеъдод ва ҳаёлотининг чексизлигидан далолат беради. Иншоатнинг умумий майдони беш минг квадрат метрни ташкил этади. Музей қурилишида бутун мамлакат мутахассислари иштирок этдилар. Тошкентлик қўли гул қурувчилар, чиннисозлик ва керамика, «Миконд» корхоналарининг моҳир ҳунармандлари, «Уста» бирлашмаси, Югославиянинг «Торевик» фирмаси ва бошқа ўнлаб меҳнат жамоалари бу ишга муносиб ҳисса қўшдилар. Олис- олислардан ярқираб товланадиган, улуғворлиги ва нафислиги билан кишини ҳайрату ҳаяжонга соладиган нилий гумбаз эса Тошкент авиасозлик давлат ҳиссадорлик жамияти мутахассислари томонидан тайёрланди. 1998 йил Имом Бухорийга атаб Самарқандда меъморий мажмуа барпо этилди. Бу меъморий обидани барпо этишда ўрта аср мусулмон шарқи анъаналари асосида қад кўтарган иншоат ўзининг нафислиги, мустақиллик йилларида қурувчиларимизнинг меъморчилик соҳасидаги улкан ютуқларидан бири саналади. 2000-2001 йиллар Сурхондарёда жойлашган аллома Имом Термизий меъморий мажмуаси ҳам қайта таъмирдан чиқарилган эди. У даставвал 1990 йил эски биноси бузилиб қайта таъмирдан чиқарлган. Бу обидада Самарқанд ва Хоразм қурувчилари таъмирлаш ишларини олиб боришаган. Ҳовли сатҳини безашда нақшинкор ғиштлардан фойдаланилаган. Фарғона водийси маданияти, жумладан Андижон вилояти ҳам, ўзбек ҳалқининг кўп асрлик маданияти пойдеворини ташкил қилади, десак муболаға бўлмайди. Андижон Ўзбекистон Республикасининг йирик маданият марказларидан биридир. Андижон Ҳиндистонда Бобурийлар империясига асос солган, дунёга машҳур шоир, олим, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур, таниқли шоира Нодирабегим, Ҳайратий, Чўлпон, Хабибийлар ватанидир. Восит Саъдулла, Саида Зуннунова, Ҳайитбой Азимов, Тўлан Низом, камчибек Кенжа, Усмонжон Шукуров каби шоир ва ёзувчиларнинг ижоди республикадан ташқарида ҳам машхур. Ҳозирда вилоятда Охунбобоев номли мусиқали драма ва комедия театри, «Лола» қўғирчоқ театри , Аббос Бакиров номли Ёшлар театри фаолият кўрсатмоқда. Бугун бу ерда Фарғона водийсида қадимдан яшаб келган халқаларнинг маданий анъаналари ўзаро уйғунлашиб кетган. «Сумалак» фольклор рақс ансамбли ўзининг бетакрор рақслари билан дунёнинг кўплаб давлатларидаги миллионлаб мухлисларнинг қалбини забт этаяпти. Бугунги кунда маданият муассасаларининг ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятда 531 кутубхона, 204 клуб, 2 музей ва уларнинг ноҳияларлардаги бўлимлари, 1 филармония, вилоят ўзбек миллий рақси, 28 мусиқа ва санъат мактаблари, 36 кинотеатр, 5 маданият ва истироҳат боғлари, 14 истироҳат боғлари вилоят аҳолисининг маънавиятини юксалтириш йўлида фаолият юритмоқда. Маълумки, замонавий Андижон Марказий Осиёнинг энг қадимий халқ амалий масканларидан бири ҳисобланади. Бутун дунёга машҳур Эйлатан маданияти ( э.а. I минг йиллик охирлари) қўлда ясалган керамика ва расм чизилган керамик идишлари, кулолчилик ускунасида ясалган оч рангли ҳамда расмлар чизилган идишлар ва улардаги нақшларнинг ўзига хослиги билан маълум. Бу анъаналарнинг давоми Марҳамат маданиятида (эрамизнинг I-IV асрлари ) кўзга ташланиб бу даврда кулолчилик ускунасида ишланган қизғиш рангли ҳамда ўйиб ишланган нақшларга бой идишларда намоён бўлади. Санъатнинг бу тури кейинги асрларда ўз ривожини топди. Довон давлати ( э.а.I минг йиллик 2-ярми ) да машҳур Довон тулпорларининг Сураттош қоясидан топилган тасвирлари ўша даврдаги кишиларнинг тасвирий санъатга бўлган муносабатини яққол ифодалайди. Андижоннинг тасвирий-амалий санъати ривожланган тарихга эга эканлигидан далолат беради. Ўрта асрларда бу ерда китобларни безатишда миниатура санъати тараққий этди. Халқ амалий санъти турли меъморий иншоатлар, хусусан масжид ва миноралар, мақбаралар қуришда ва уларни сержило нақшлар билан бойитишда ўз аксини топди. Аммо содир бўлган кўплаб ўзаро тўқнашувлар, истилолар аксарият ҳолларда меъморий ёдгорликларни вайрона қилиш, маданий мероснинг ноёб дурдоналарини талон-тарож қилишга сабаб бўлди. Ундан ташқари вилоят сейсмик зонада жойлашгани учун бу ерда содир бўладиган ер қимирлашлар ҳам кўпгина меъморий ёдгорликларни вайрона бўлишига сабаб бўлди. Бундай ер силкинишларининг охиргиси 1910 йилда содир бўлган. Бугунги кунда асрлар давомида тўпланган ҳу- нармандчилик ва тасвирий санъат анъаналари ўз ривожини топмоқда. Мустақиллик йилларида шўролар даврида унут бўлган ҳунармандчилик турлари қайта тикланмоқда. Вилоятда таъсис этилган «Ҳунарманд» ижодий уюшмаси кўплаб ё ғоч ўймакорлиги, ганч ўймакорлиги, кулолчилик, зардўзлик, заргарлик усталарини ўз сафига бирлаштирган. Бугун бу уюшма каштачилик, миниатура санъати, мисгарлик, бадиий тўқимачилик ва бошқа ҳунармандчилик турларини ривожланишига катта ҳисса қушмоқда. Халқ амалий санъати усталрининг ўзига хос мактаби ўз имкониятлари ҳамда «Устоз-шогирд» дастури асосида давлат маблағларини жалб қилиш йўли билан ривожланмоқда. Вилоятда керамика соҳасида фаолият кўрсатаётган аждодлари анъаналарига содиқ уста Мирзобаҳром Абдуваҳоб мактабининг донғи Ўзбекистондан олис мактабларда ҳам кенг тарқалган. Ганч ўймакорлиги устаси Иброҳим Мамадалиевнинг ишлари ҳам жаҳон жамоатчилиги томонидан юксак баҳоланмоқда. Андижонлик заргар усталар қолиплашда, буюмларга тўқ ранг беришда, инструкция ва бошқаларга кўп асрлик анъаналарни сақлаб қолганликлари ва бугунги кунда фойдаланиш сирларини қўллаши билан машҳурдир. Шу боисдан улар томонидан тайёрланган тилла, кумуш сирғалар, узуклар ва бошқа зеб-зийнатлар халқ томонидан суйиб харид қилинади. Андижонлик пичоқчи усталар томонидан тайёрланган пичоқлар, ханжарлар ва қиличлар кўпгина хорижий мамлакатларда ҳам донг таратган. Уларнинг сопларидаги нақшлар «Шаҳрихон», «корасув», «Андижон» ва бошқа мактабларининг ўзига хос услубларида ижро этилиб бир-биридан ажралиб туради ва ҳар бири нафақат Ўзбекистонда балки ҳорижда ҳам ўз мухлисларига эга. Керамика соҳасида ҳам кўпгина асрий анъаналар қайта тикланмоқда. Андижонлик усталар томонидан тайёрланаётган вазалар, кўзалар, идишлар, фавворалар фақат миллий анъаналарни акс эттирибгина қолмай замонавий дизайнлардан кенг фойдаланиши билан ажралиб туради. Ўзбек миллий дўппичилигида халқимизнинг кўп асрлик тарихи акси намоён бўлади, десак муболаға бўлмайди. Дўппилардаги рамзий белгилар уни кийган кишиларнинг эзгулик, тараққиёт, мукаммалликка интилишларини ифодалаб келган. Кейинги йилларда халқ амалий санъатида миллий қўғирчоқчилик ри вожланмоқда. Вилоятдаги бугунги тасвирий санъат ўзининг барча турларини қамраб олган. Андижонлик рассомлар ўз асарлари билан нафақат Республика балки кўпгина халқаро кўргазмаларда ҳам мунтазам иштирок этмоқдалар. Уларнинг асарларида андижонликларнинг бой тарихи ва бугунги ҳаётини тўла акс этмоқда. «Устоз» ижодий уюшмаси Андижон тасвирий санъат усталарини ўз сафига бирлаштирган. «Устоз», «Ҳунарманд» ижодий уюшмалари ҳунармандлар ва рассомларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг асарларини намойиш қилиш учун турли маҳаллий, Республика ва ҳалқаро кўргазмалар, ярмаркалардан унумли фойдаланиш имкониятларини беради. Андижонлик кўпгина халқ амалий ва тасвирий санъати усталари Ўзбекистон бадиий Академиясининг аъзоларидир. Улар ҳорижлик ҳамкасблари ва санъат шайдолари билан тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, уларнинг ижодий уюшмалари эса бошқа мамлакатлардаги ижодий уюшмалар билан дўстона алоқалар ўрнатиш истакларини билдирдилар. Истиқлол шарофати билан тасвирий санъатда ҳам бир қатор ютуқларга эришилди. Ранг- тасвир соҳаси ҳозирда ривожланиш сари дадил одимламоқда. Бунга мустақиллик йилларида рассом Озод Ҳабибулин ижодини мисол келтиришимиз мумкин. Рассом Янги Консерватория биносининг безалишида ўз маҳоратини намойиш этди. У бинонинг ички деворларига «Сирли дунё», «Илҳом париси» деб номланган маҳоб атли ранг- тасвир мажмуасини ишлаган. Ўзбекистон Фанлар Академияси бўлимидаги улкан маҳобатли ранг-тасвир санъатида ватанимизни бутун дунёга танитган Фаробий, Ибн Сино, Хоразмий, Беруний, Улуғбек каби буюк олимларнинг ўзаро баҳси тасвирланган. Асарда инсоннинг туғилиши ва бу оламни тарк этиши борлиқ билан боғлиқ холда кўрсатилади. У олимларнинг қиёфаси, кўз қарашларини ишонарли тасвирлаган. Download 127.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling