1. Dasturlash va rejalashtirish davlatning iqtisodiy boshqaruvi funksiyalari sifatida


Download 21.85 Kb.
bet1/2
Sana21.04.2023
Hajmi21.85 Kb.
#1369406
  1   2

1. Dasturlash va rejalashtirish davlatning iqtisodiy boshqaruvi funksiyalari sifatida.
2. Daromadlar siyosati va aholi turmush darajasini о‘stirish.
3. Investision faoliyatni davlat tomonidan qо‘llab-quvvatlash mexanizmini takomillashtirish masalalari.
4. Qishloq xо‘jaligi rivojlanishini davlat tomonidan qо‘llab-quvvatlashning asosiy yо‘nalishlari.

  1. Даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг бош мақсади даромадларни давлат бюджети орқали қайта тақсимлашдан иборатдир. Шу билан бирга, кам таъминланганларнинг даромадларини ошириш, уларнинг ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш омилларининг турлича экани туфайли юзага келган диспропорцияни бартараф этиш, иш билан бандликни тартибга солиш ва ижтимоий тангликнинг олдини олиш каби муаммолар ҳам ҳал этилади.

Даромадлар сиёсати конституция ва унга тенглаштирилган қонуний ҳужжатларда белгиланган маълум тамойиллар асосида юритилади. Бу тамойиллар қуйидагилардан иборат:

  • ижтимоий адолат;

  • ижтимоий ҳамкорлик ва аҳоли барча қатламларининг бирдамлиги;

  • ўз моддий аҳволи учун шахсий масъулият;

  • меҳнат ҳуқуқи ва уни муносиб рағбатлантириш;

  • касаба уюшмалари ҳуқуқи;

  • иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва бошқалар.

Мамлакатимизда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишга


қаратилган ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида, аҳоли жон бошига ўртача тўғри келган пул даромадлари, иш ҳақи ва пенсиялаўсишининг ижобий динамикаси вужудга кела бошлади


йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида аҳоли бандлиги ва реал даромадларини қуйидаги йўналишларда изчил ошириш кўзда тутилг
- аҳолининг реал пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтиришю
-джет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда босқичма-босқич ошириш



  1. Иқтисодиётни тартибга солишнинг энг муҳим давлат иқтисодий сиёсатининг шаклларидан бири дастурлаш ва режалаштиришдир. Ушбу тартибга солиш шаклининг зарурияти ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши, меҳнат тақсимоти ва кооперациялашувининг чуқурлашуви, давлат мулкининг мавжудлиги, иқтисодиётга йўлланадиган капитал маблағлар ҳаракати ва оқибатларининг узоқ муддатлилиги ҳамда бозор конъюнктурасини ўрганиши билан ифодаланади

Иқтисодиётни дастурлаш ва режалаштиришдан мақсад, бозор иқтисодиётида юз бериши мумкин бўлган турли номутаносибликлар ва ортиқча ишлаб чиқариш инқирозларининг олдини олишга қаратилган бўлади. Бу тартибга солиш воситасининг самарадорлиги дастур ва режаларнинг тадбиркорлар манфаатига қанчалик мослигига, давлатнинг уларни рағбатлантириш, молиялаштириш имкониятларига ҳамда режаларнинг илмийлик даражасига боғлиқ бўлади.
Дастур мақсади ўлчамга эга бўлиши, чора-тадбирлар тизими эса пировард ва оралиқ мақсадларни амалга ошириш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилиши лозим.Мақсадли ҳудудий дастурлар ҳудудий ривожланишни тартибга солишнинг самарали методи сифатида давлат, маҳаллий, жамоавий, шахсий манфаатларни уйғунлаштириши ҳамда жамиятнинг барча аҳоли табақаларини давлатнинг ҳудудий сиёсатини амалга оширишга даъват этадиган, йўналтирадиган бўлиши керак.

Аграр соҳа давлат томонидан доимий равишда тартибга солиб туришга муҳтож тармоқ ҳисобланади. Бунга қатор сабаблар таъсир кўрсатади. Аваламбор қишлоқ хўжалиги иқлаб чиқариши табиий шароитлар билан боғлиқ. Ишлаб чиқаришнинг натижаси ҳамиша ҳам хўжаликнинг фаолиятиги боғлиқ эмас. Бир меъёрда қилинган меҳнатнинг натижалари қишлоқ хўжалигида табиий таъсирлар натижасида турлича бўлади.


Миллий аграр иқтисодиётининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда давлатнинг қишлоқ хўжалигини тартибга солиш ва қўллаб-қуватлашдаги асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин:

  • Ҳуқуқий тартибга солиш вазифаси-давлат аграр иқтисодиёт барқорор ривожланишини ва ҳар бир хўжалик юритувчи субъект тенг шароитларда фаолият юритишини таъминлашга имкон берувчи меъёрлар ҳамда қонунларни қабул қилиш орқали, ижтимоий – иқтисодий жараёнларнинг ҳуқуқий асосларини яратишни назарда тутади.

  • Барқарорлаштириш вазифаси-аграр иқтисодиётда инқирозли ҳолатларни бартараб этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг пасайишига йўл қўймаслик ва агросаноат мажмуи таркибининг мутаносиблигини таъминлаш билан боғлиқ.

  • Тартибга солиш вазифаси-хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият юритишларини таъминлаш мақсадида бозор тузилмалари билан давлат бошқарувининг ўзаро манфаатлилиги ҳамда уйғунлигини шакллантиришдан иборат.

  • Рағбатлантириш вазифаси-миллий иқтисодиёт доирасида қишлоқ хўжалигида фан-техника тараққиётини, хусусий тадбиркорликни, адолатли рақобат курашини ёки бошқа устивор йўналишларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чораларини ифодалайди.

  • Тақсимлаш вазифаси – ижтимоий адолат ва ҳимоялаш воситаси сифатида дароматларни қайта тақсимлаш, шунингдек, ички маҳсулот таркибини ўзгартириш мақсадида ресурслар тақсимотига тузатишлар киритиш билан боғлиқ.

Инвестицияларга тадбиркорлик ва бошқа фаолият турларига йўналтирилган ҳамда бунинг натижасида фойда ёки ижтимоий самара вужудга келтириладиган барча турдаги мулкий ва интеллектуал қимматлиликлар киради.



Download 21.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling