1. Dasturlash va rejalashtirish davlatning iqtisodiy boshqaruvi funksiyalari sifatida
Download 21.85 Kb.
|
1 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инвестицион сиёсат
- Инвестиция муҳити
Инвестицион фаолият инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича қилинадиган амалий ҳаракатлардир. Инвестор бирон-бир фаолиятга, корхонага фойда олиш мақсадида узоқ муддатли капитал киритишни амалга оширувчи хусусий тадбиркор, ташкилот ёки давлат. Қисқача айтганда инвестор инвестицияларни амалга оширувчи шахс ҳисобланади. Инвестицион фаолият ўз маблағлари, қарз ва инвесторларнинг жалб қилинган маблағлари, шунингдек, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкинДавлат мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш жараёнини ва хўжалик субъектлари томонидан амалга ошириладиган инвестицион фаолиятни тартибга солиш мақсадида инвестицион сиёсат олиб боради. Инвестицион сиёсат капитал қўйилмаларнинг энг устувор йўналишларини танлаш, иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартириш, унинг самарадорлигини ошириш, иқтисодий ўсишга ва миллий даромаднинг энг юқори кўрсаткичларига эришишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Давлат томондан миллий иқтисодиётга ички ва ташқи инвестициялар киритилиши учун қулай инвестиция муҳитини яратилиши унинг инвестицион сиёсатининг асосий мақсади ҳисобланади. Инвестиция муҳити инвестициялар жозибадорлиги ҳамда хавф-хатар даражасини белгилаб берувчи ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва сиёсий омиллар мажмуи ҳисобланади. Инвестицион муҳит мамлакат иқтисодиётида хорижий инвестицияларнинг самарали айланиши учун зарур бўлган шарт-шароитлар комплекси ҳамдир……Давлат қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида товар ишлаб чиқарувчиларга солиқ босимини ва юкини камайтиришга қаратилган қонунчилик базасини яратади, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан инвестиция мақсадларида фойдаланилади, фан, таълим, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга инвестиция қилиш орқали миллий интеллектуал салоҳиятни сақлашга интилади.… Инвестиция жараёнларини фаоллаштиришда давлат томонидан белгиланадиган молиявий имтиёз ва преференциялар муҳим роль ўйнайди. Улар пул ресурсларини ишлаб чиқаришга самарали инвестициялаш имкониятларини кенгайтиради ва шу орқали унинг ривожланиши учун қулай шароит яратилади…. Молиявий имтиёзларга фан-техника ишланмаларига йўналтирилаётган фойдани ёки унинг бир қисмини маълум муддатга солиққа тортишдан озод қилиш, асосий фондларнинг жадаллашган амортизация амалиётини амалга оширишга рухсат бериш ва бошқалар киради. Download 21.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling