9-мавзу
ДАВЛАТ КРЕДИТИ
РЕЖА:
1.Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функсиялари
2. Давлат кредити классификацияси
3. Давлат кредитини бошқариш
4. Давлат қарзи. Ички ва ташқи қарзлар
5. Давлат – гарант (кафил) ва кредитор сифатида
6. Давлат қарзларини бошқариш
1.Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функсиялари
• Давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали, бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга чиқади. Бундай иқтисодий (кредит) муносабатларнинг классик шаклида давлат, одатда, маблағларни қарз олувчи бўлиб ҳисобланади.
• Агар давлат юридик ва жисмоний шахсларга қайтариш ва ҳак (тўлов, тўлаш) асосида маблағларни тақдим этиб, кредитор (қарз берувчи) саналса, унда амалга оширилиши лозим бўлган операциялар ҳаæми анча камаяди (пасаяди).
• Жисмоний ва юридик шахслар томонидан олинган қарзларни узиш (қайтариш) ёки уларнинг бошқа мажбуриятларини бажариш жавобгарлигини давлат ўз зиммасига олган ҳолатда, у кафилга айланади. Марказлаштирилган пул фондларининг ўлчамига бевосита таъсир кўрсатувчи кредит муносабатларининг дастлабки икки кўринишидан (қарз олувчи ва кредитор) фарқ қилган ҳолда давлат томонидан кафолатнинг берилиши ўша марказлаштирилган пул фондининг, албатта, ўзгаришига олиб келмаслиги мумкин.
• Агар қарздор ўзининг зиммасига юклатилган мажбуриятлар бўйича тўлиқ ҳаæмда ва ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишни уддалай олса, кафил ҳеч қандай қўшимча харажатларни амалга оширмайди. Бироқ амалиётда етарли даражада ишончли бўлган қарз олувчилар давлат кафолатига муҳтож бўлмайди. Улар мустақил равишда кредит бозоридан маблағларни жалб қилишга қодирдир. Одатда, давлат кафолатлари етарли даражада ишончли бўлмаган қарз олувчиларга нисбатан қўлланилади ва бу нарса шунга мос равишда, марказлаштирилган пул фондидан харажатларнинг ўсишига олиб келади.
• Давлат кредити иқтисодий категория сифатида икки кўринишдаги - молия ва кредит - пул муносабатларининг ўртасида жойлашган бўлиб, шунга мос равишда, у ҳам молияга, ҳам кредитга тегишли бўлган хусусиятларга эгадир. Молия тизимининг алоҳида олинган бўғини сифатида эса давлат кредити давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини (бюджет ва бюджетдан ташқари фондларни) шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнига хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |