Давлат мулки бўлган ер участкасига 12/08/2023-2-сонли ижара шартномаси
Download 38.31 Kb.
|
HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI
- Bu sahifa navigatsiya:
- "XOLIQBERDIYEVA ZAXROXON MAXAMADALIYEVNA
- 30 (Ўттиз)
- Савдо дўкони
- 01 кв.м.
Давлат мулки бўлган ер участкасига 12/08/2023-2-сонли ижара шартномаси Тошкент шаҳар "29" август 2023 йил. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6 ва 24-моддаларига асосан Юнусобод туман ҳокимлиги бундан буён "Ижарага берувчи" деб номланувчи бир томондан ва "Ижарага олувчи" деб номланувчи, жисмоний шахс - "XOLIQBERDIYEVA ZAXROXON MAXAMADALIYEVNA иккинчи томондан, қуйидагилар ҳақида ўзаро шартнома туздилар: Ш А Р Т Н О М А М А В З У С И 1.1. Тошкент шаҳар ҳокимининг (26.04.2022 йилдаги 429-14-0-Q/22 сонли) қарори асосида, , "Ижарага” берилган ер участкасининг майдони – 30 (Ўттиз) кв.м бўлган - Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли 3-проезд “Туберкулёз диспансери рўпараси” манзилида жойлашган ер участкасини 03 (уч) йил муддатга ижарага беради, "Ижарага олувчи" ижарага олади. 1.2. Ер участкасининг кадастр рақами – ___________________________ Ер участкасининг иқтисодий зонаси: 2 "Ижарага олувчи"нинг ер участкаси чегаралари мазкур шартноманинг таркибий қисми бўлган ер тузиш кадастр йиғма жилдида келтирилган тарҳда белгиланган. Мазкур ер участкаси чегаралари тўғрисидаги тарҳ - ер участкасини топшириш – қабул қилиш далолатномаси кучига эга бўлган ҳужжат ҳисобланади. 1.3. Ер участкаси – Савдо дўкони мақсади учун берилади. II. И Ж А Р А Ҳ А Қ И 2.1. Ер учун ижара ҳақи маҳаллий бюджетга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади. 2.2. Ижара ҳақининг миқдори йилига 01 кв.м. учун 17 500 сўм этиб тайинланган ҳамда белгиланган ер солиғининг ставка миқдорига тенг бўлиб, йилига – 525 000 (Беш юз йигирма беш минг) сўмни ташкил этади. Ер участкасини "Ижарага олувчи"”да ер учун тўлов бўйича имтиёзлар мавжуд бўлган тақдирда, мазкур имтиёзларни қўллаш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат солиқ органлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. 2.3. Ижара ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда амалдаги қонун ҳужжатларига асосан ер солиғи учун белгиланган миқдор ва тартибда пеня ундирилади. 2.4. Ер солиғининг ставкаси оширилган тақдирда, ижара ҳақининг миқдори шунга мутаносиб равишда оширилади. Бундай ҳолларда мазкур ер ижара шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар расмийлаштирилмайди. Download 38.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling