1. Давлат молиясининг ижтимоий иктисодий мазмуни ва вазифалари


Давлат молиясининг назарий асослари ва концепциялари


Download 207.18 Kb.
bet2/4
Sana09.06.2023
Hajmi207.18 Kb.
#1468273
1   2   3   4
Bog'liq
2 bob

2. Давлат молиясининг назарий асослари ва концепциялари.
Жамиятнинг ривожланишини турли боскичларида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларини шакллантириш, таксимлаш ва улардан фойдаланиш билан боглик иктисодий муносабатларни урганувчи молия фани турли даврлардаги иктисодчи олмларнинг тадкикотлари таъсири остида шаклланиб борди. Улар томонидан яратилган молиявий гоялар, назариялар жамиятнинг реал эхтиёжлари билан текширилиб борилди ва вокеликни реал мохиятини акс этириб бериш имкониятига эга булганлиги, жамият хамда ахоли учун аник амалий тавсияларга эга булиши натижасида молия фан сифатида тан олинди. Шу билан боглик холда молия сохасида илмий билимларни шакллантирувчи молиявий категорияларнинг(давлат харажатлари, давлат даромадлари, соликлар, кредит, бюджет….) назарий асосларини урганиш зарурдир.
Хар кандай давлатларнинг амалга оширадиган молиявий сиёсати ва молиявий конунчилиги асосида иктисодчи олимлар томонидан ишлаб чиклган молиянинг назарий асослани ва концепциялари ётади.
Иктисодий тизимнинг бозор муносабатлари асосидаги ривожланишининг хар кандай иктисодий назарияларнда молиявий концепциялар мухим уринга эгадир.
Давлат харажатлари, соликлар, кредит, бюджетни иктисодиётга таъсир килишининг назарий асосларини замонавий талкинлари дастлаб мумтоз иктисод назарияси асосчилари У.Петти, А.Смит, Д.Рикардо, П.Буагилбер кабиларнинг илмий ишларида ёритиб берилган.
Молиявий фанларнинг асосчиси, А.Смит узининг фундаментал изланиши хисобланувчи «Халклар бойлигининг табиати ва сабаблари» деб номланувчи адабиётида давлат молиясининг мохияти хакида алохида тушунчаларини берди.
Унинг таъкидлашича «ишлаб чикарувчи мехнат-бу капиталга бевосита алмашинувчи мехнатдир, ноишлаб чикарувчи мехнат- даромадга ёки фойда ва иш хакига алмашинади»4- деб таъкидлайди. Мазкур назарий хулосадан келиб чиккан холда А.Смит молиявий категорияларга (давлатнинг даромадлари ва харажатларига) тавсиф берган. У соликлар воситасида олинган барча давлат даромадлари ноишлаб чикариш йуналишларида харажат килинишини исботлади. Шунинг учун хам давлат харажатлари капиталлар жамгарилиши ва миллий даромадни усиш имкониятларини кискартиради. А Смит, шакллантирилган кийматни ноишлаб чикариш сохасига харажат килишга олиб келувчи давлат харажатларини кискартириш лозимлигини ва бундай харажатлар ишлаб чикаришни ривожланишини кискаришига олиб келади- деган хулосага келди.
Мумтоз иктисодий назария асосчиларининг молиявий концепциясини бош постулати- капиталлар жамгарилиши учун зарурий иктисодий шарт шароитлар яратилиши лозим
А.Смит давлат даромадларини шакллантиришнинг соликли усулини назарий асосларини шакллантирди. Соликка тортиш принципларини ишлаб чикди. Унинг фикрича истемол товарларига эгри соликлар уларнинг нархини усишига олиб келади. Натижада ишлаб чикаришдаги муомала харажатларининг усишига ва окибатда уларни сотишнинг кисариши хамда истеъмолнинг кискаришига олиб келади.
Шунингдек, Смитнинг солик концепцияси бир максадга буйсунади яъни капиталлар жамгарилишини рагбатлантириш ва ишлаб чикариш ривожлантиришни тезлаштириш масалаларини камраб олади.
Мумтоз иктисодчи, Д.Рикардо хам мехнат киймати назариясидан келиб чиккан холда хар кандай соликлар капиталга ёки даромадга таъсир килишини таъкидлайди. Агар соликлар капиталдан олинса ишлаб чикаришни таъминлаш учун муллжалланган фонд камаяди. Даромаддан солик туланса, капиталларни жамгарилиши кискаради ёки солик туловчининг истеъмоли кискаришини таъкидлайди.
Мазкур икки иктисодчининг фикрича, соликка тортиш ва давлат харажатларининг усиши халк истеъмолининг пасайишига ва охир окибатда бу ишлаб чикаришда уз аксини топишини такидлайдилар. Шунинг учун хукуматнинг асосий вазифаси капиталлар жамгарилишини рагбатлантириш булиши лозимлигини илгари сурдилар.
Мумтоз иктисодиет асосчилари давлат молиясига нисбатан иктисодий сиесатнинг расмий консепцияларини аниклайди. 18 ва 19 аср илгор мамлакатларнинг молиявий сиесати давлатнинг мамлакат хужалик хаетига аралашувини кискартиришини узида акс эттиради. Бундай сиесат хозирги кундаги утиш даврини бошдан кечираётган Узбекистон миллий иктисодиетининг молиявий сиёсатини иктисодни эркинлаштириш жараёнидаги асосий вазифаларига мувофик келади.
Инглиз иктисодчиси Жон Стюард Милл мамлакатдаги ижтимоий зиддиятларни сусайтириш максадида даромадларни таксимлаш сохасида узгартиришни амалга ошириш лозимлиги хакидаги таклифни илгари суради. Бойликни тенг таксимлаш учун окилана солик тизимининг янги принципларини ишлаб чикди ва мазкур иктисодчи биринчилар каторида даромадни соликка тортишда соликка тортилмайдиган минимумни киритиш гояси илгари сурди ва мазкур минимум яшаш учун зарурий булган даромадга тенг булиш кераклигини такидлайди. Ж.С.Милл «Хизматларнинг солик назарияси5» ни ишлаб чикиб унга мувофик хар кандай одам давлатнинг куллаб кувватлаши натижасида олган даромадидан бир кисимини солик сифатида тулаши лозимлигини такидлайди. У соликларни давлат харажатлари билан мустахкам богликлигини тадкик килди.
Мазкур назарияларни кейинчалик швед иктисодчилари К. Виксель , В. Э. Линдаль мазкур назарияларни ривожлантирдилар. Хозирги вактда бу назария америкалик иктисодчи П. Самуэльсон карашларини шаклланишига таъсир килди ва унинг фикрича соликларнинг усиши давлат хизматларига эхтиёжларнинг усиши билаг биргаликда бориши зарур деб такидлайди.
Кичик товар хужалигини химоя килиш буйича швецария иктисодчиси Жак Сисмондининг такидлашича ривожланган мамлакатларнинг молиявий сиёсати танкид килинади. Айникса унинг карашларида протекционизм сиесатини салбий окибатлари уз аксини топган. Унинг такидлашича, бундай сиесат миллатнинг ривожланиши учун зарарли деб хисоблайди. Ж.Сисмонди мамлакат иктисодиётидаги катта рол уйновчи усиб борувчи йирик капиталлар мазмунини тугри бахолай олмади.
Янги тарихий мактаб концепциялари Г.Шмоллер, М.Вебер, А. Вагнер ва бошкалар томонидан шакллантирилган. Давлат молияси тадкикотлари А.Вагнернинг изланишларида купрок мавжуд булиб, у давлат ёрдамида капиталллар жамгарилишининг молиявий имкониятларини тадкик килган. Давлат фаолиятининг «маъмурий, ижтимоий маданий ва инвестицион» кенгайиш йуналиши буйича М. Вагнер соликка тортишнинг туккизта принципини ишлаб чикди ва гурухлади.
Умуман олганда, янги тарихий мактаб намоеёдалари А.Смит томонидан ишлаб чикилган принципларни тулдирдилар. Мумтоз иктисодчилар назарий карашларида илгари сурган холда А. Вагнер хисоблайдики, молия - давлат томонидан мамлакатдаги даромадлар ва бойликларнинг хакконий таксимланишига эришиш учун молиядан фойдаланиш мумкинлигини такидлайди.
19 асрнинг урталаридан то охиригача давлат молияси фани марксистик таълимот таъсири остида булди. Давлат молиясига багишланган катта махсус ишлар уларда мавжуд эмас, аммо уша даврнинг илгор мамлакатларидаги давлат молияси муаммолари уларнинг асосий адабиётларида («Критика политической экономии», «Капитал») урганилган.
Капиталларнинг бирламчи жагарилиш усулларини тадкик килишда К.Маркс биринчи навбатда давлат харажатлари, давлат кредити ва солик тизими каби молиявий усуллари воситаси ёрдамида ёндашган. Айнан мазкур молиявий усуллар капиталлар жамгарилишини тез усишини таъминлайди деб такидлайди.
К.Маркс давлат бюджети мохиятини тахлил килиш билан такидлайдики, бюджетнинг асосий масаласи даромадлар ва харажатлар кисмларининг узаро муносабатлари ва бюджет ортикчалиги ёки камомади хисобланишини такидлайди. Айнан камомад соликка тортишнинг кискаришини ёки купайшини такидлайди.
К.Маркс ва Ф.Энгельснинг таълимотларида молиявий нуктаи назаридан давлат даромадларини шакллантиришнинг молиявий усули хисобланган соликлар мехнаткашларни эксплуатация килишнинг кушимча куроли деган бир томонлама стихияли карашлардан иборат эди. Унинг фикрларида давлатни жамиятнинг сиёсий институти сифатидаги функцияларини бажариш учун зарурий пул маблаглари ресурсларнинг манбаи уша даврдаги хужалик механизми шароитида соликлар булишини тан олинмаган.

Download 207.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling