Хорижий инвесторлар билан ишлашни ягона тизимга келтириш ва унинг самарадорлигини орттириш.
|
2019 йил
20 июль
|
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Инновация вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк,
Меҳнат вазирлиги
|
Ҳисоб-
китобларга
асосан
|
Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, халқаро молия институтлари маблағлари
|
Чора-тадбирлар режаси.
Режада хорижий инвесторлар билан ишлашни ягона тизимга келтириш
ва унинг самарадорлигини ошириш учун Ўзбекистон Инвестиция портали асосида «Invest in Uzbekistan» ягона порталини ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Ягона порталда:
Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятга алоқадор идораларнинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;
хорижий тадбиркорлар учун Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёти бўйича маълумотларни етказиш ва уларни доимий равишда янгилаб туриш;
Ўзбекистоннинг тадбиркорлик ва инвестиция соҳасидаги қонунчилиги, бизнес юритиш учун яратилаётган қулайликлар тўғрисидаги қисқа, лўнда ва мазмунли ахборотларни мунтазам жойлаштириш назарда тутилади.
|
263.
|
Мамлакат ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал қилишда парламент дипломатияси ролини кучайтириш.
|
Йил
давомида
|
Олий Мажлис палаталари, ТИВ, вазирлик ва идоралар
|
Ҳисоб-
китобларга
асосан
|
Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, халқаро молия институтлари маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини халқаро доирада, жумладан парламентлараро майдонда
ва икки томонлама муносабатларда илгари суришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг халқаро фаолиятини кучайтириш;
хорижий мамлакатлар парламент вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш бўйича аниқ чора-тадбирларни, яқин ва узоқ хорижга ишчи ташрифларни амалга ошириш, ҳамкорликни кенгайтириш ва долзарб масалалар ечимини излаш мақсадида ҳамкор мамлакатларнинг ҳукумат
ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш назарда тутилади.
|
264.
|
|