1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар


Банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш ҳамда соҳага замонавий бозор механизмларини жорий этиш


Download 1.37 Mb.
bet20/66
Sana27.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1233910
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66
Bog'liq
@talimyangiliklari PF-5635

3.2. Банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш ҳамда соҳага замонавий бозор механизмларини жорий этиш

62.

Банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,
Марказий банк,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси





Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан Жаҳон банки кўмагида ишлаб чиқиладиган банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия тасдиқланади.
Стратегияда:
давлат маблағлари ҳисобидан имтиёзли банк кредити ажратиш амалиётини тубдан такомиллаштириш, бунда кредит фоизини қисман компенсация қилиш амалиётини кенгайтириш;
банклардаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш;
молия бозорлари, шу жумладан фонд бозори, давлат қимматли қоғозлари иккиламчи бозори ва ҳосилавий молиявий инструментлар бозорини ривожлантириш;
аҳолига кредит ажратишда, кредит буюртманомаси, ҳужжатларини тақдим қилиш ва уларни кўриб чиқишнинг автоматлаштирилган механизмини (кредит конвейерини) жорий қилиш орқали банк операцияси жараёнларида инсон аралашувини минималлаштириш;
ҳудудларда банк карталари ва уларга хизмат кўрсатувчи жиҳозлар (тўлов терминали, инфокиоск ва банкоматлар) сонини кескин ошириш;
банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан рақамли технологияларга асосланган масофавий банк хизмати турларини янада кенгайтириш;
банк карталари орқали кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш, шу жумладан кредит карталарини жорий этиш;
замонавий молиявий технологиялар ва тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштиришнинг краудфандинг ва бошқа муқобил механизмларини ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий асосларни яратиш;
банк хизматлари сифатини ошириш мақсадида тижорат банклари фаолиятига самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI), мижозларнинг банк хизматларидан мамнунлик индекси (CSI), мижозларнинг банк хизматларини бошқаларга тавсия этиш индекси (№PS) каби кўрсаткичларни жорий этиш;
маҳаллий ва халқаро банк пластик карточкалари бўйича ҳисоб-китобларда банклар орасида ахборот ва технологик ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Миллий банклараро процессинг марказини ишга тушириш;
миллий тўлов тизимини халқаро тўлов тизимлари (Visa, Master Card
ва бошқалар) билан интеграциялаш;
молия бозори инфратузилмасини ривожлантириш, микромолиялаш жараёни ва микрокредит ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

63.


Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling