Давлат тиббиёт муассасаларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш.
|
2019 йил
1 апрель
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги
|
—
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
16 та тумандаги тиббиёт муассасаларини «ҳар бир даволанган ҳолат» учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш механизмларини жорий этиш;
«маблағ бино учун эмас, балки бемор учун» тамойили асосида ишни ташкил этиш назарда тутилади.
|
156.
|
Давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари билан бепул таъминлашни яхшилаш.
|
Йил давомида
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги
|
16 млрд
сўм
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга 13 мингта протез-ортопедия буюмлари, 10 мингта ногиронлик аравачалари, 2 минг жуфт эшитиш аппаратлари, 3 мингта ҳасса,
2 минг жуфт қўлтиқ таёқ билан бепул тақдим этилади.
|
157.
|
Узоқ қишлоқ ва овулларда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга мунтазам равишда тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатувчи «мобиль ижтимоий гуруҳлар» фаолиятини ташкил қилиш.
|
2019 йил
1 октябрь
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Меҳнат вазирлиги,
«Соғлом авлод учун»жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси,
Хотин-қизлар қўмитаси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
|
—
|
Давлат бюджети
ва ҳомийлар маблағлари
|
Чора-тадбирлар режаси.
Режада узоқ қишлоқ ва овулларда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга мунтазам равишда тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатувчи тиббий ва ижтимоий ходимлар, «Қизил ярим ой» жамияти ходимлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, Ёшлар иттифоқи вакилларидан иборат «мобиль ижтимоий гуруҳлар» фаолиятини ташкил этиш назарда тутилади.
|
158.
|
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро молия институтлари кўмагида Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида юқумли бўлмаган касалликларнинг (инфаркт, инсульт, қандли диабет, сурункали нафас аъзолари касалликлари) олдини олиш лойиҳасини амалга ошириш.
|
Йил давомида
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фарғона
ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари
|
—
|
Халқаро молия институтлари маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
40 ёшдан ошган фуқароларда махсус текширувлар ва саволнома асосида юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш бўйича скрининг тадбирларини ўтказиш;
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг умумий амалиёт шифокорлари ва патронаж ҳамшираларини махсус дастур асосида ўқитиш назарда тутилади.
|
159.
|
|