1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар


Халқ генофондини сақлаш учун ҳомиладор аёллар ва болаларнинг овқатланиш рационини янада яхшилаш дастури


Download 1.37 Mb.
bet43/66
Sana27.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1233910
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66
Bog'liq
@talimyangiliklari PF-5635

Халқ генофондини сақлаш учун ҳомиладор аёллар ва болаларнинг овқатланиш рационини янада яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш.

2019 йил
20 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси,
вазирлик ва идоралар





Чора-тадбирлар дастури.
Дастурда халқимиз генофондини сақлаш учун ҳомиладор аёллар ва болаларнинг овқатланиш рационини яхшилаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, илмий асосланган
ҳолда таҳлил қилиш ва амалдаги меъёрларни қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

160.

Мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2019 йил
1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси





Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
2021 йилдан бошлаб мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
мажбурий тиббий суғурта тизимига босқичма-босқич ўтиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш;
соғлиқни сақлаш эҳтиёжи учун ажратилаётган пул маблағларини жамлаш ва тақсимлаш механизмларини такомиллаштириш;
«ҳар бир тўлиқ даволанган ҳолат» ҳисобидан келиб чиқиб молиялаштириш механизмларини жорий қилиш;
тиббий суғурта дастурларини амалга оширишга нодавлат тиббиёт ташкилотларини кенг жалб этиш назарда тутилади.

161.

Нейросенсор кар ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

26,5 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.
Бунда нейросенсор кар ёки заиф эшитадиган ногиронлиги бўлган болаларнинг эшитиш қобилиятини тиклаш бўйича операциялар ўтказилади.

162.

Ўзбекистон Республикасида нуклеар тиббиёт марказини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, вазирлик ва идоралар





Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси:
Лойиҳада:
Ўзбекистон Республикасида нуклеар тиббиёт марказини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш;
нуклеар тиббиётни ривожлантириш орқали инсон организмидаги ўзгаришларни барвақт аниқлаш, касалликларга илк босқичида ташхис қўйиш ва онкологик касалликларни самарали даволаш имконини яратиш назарда тутилади.

163.

Тиббиёт муассасалари таркибида умидсиз оғир беморлар учун хоспис бўлимларини ташкил қилиш.

2019 йил
1 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси,
Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар





Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси:
Лойиҳада тиббиёт муассасаларидаги бўш турган ҳудуд ва мавжуд ўринлардан самарали фойдаланиш, улар таркибида умидсиз оғир беморлар учун хоспис бўлимларини ташкил қилиш, зарур моддий-техник воситалар билан жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш масалалари назарда тутилади.

164.


Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling