¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


Download 1.49 Mb.
bet1/33
Sana15.02.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1202280
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
TMSH uslub.qo\'ll Ip va gazlama


¤ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ¤РТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ Т¤£ИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ
ИНСТИТУТИ
5540600 «ЕНГИЛ САНОАТ МА¥СУЛОТЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ» ТАЪЛИМ Й¤НАЛИШИ БАКАЛАВРИАТУРА ТАЛАБАЛАРИ УЧУН «ЕНГИЛ САНОАТ МА¥СУЛОТЛАРИ МАТЕРИАЛШУНОСЛИГИ» ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ Б¤ЙИЧА УСЛУБИЙ £¤ЛЛАНМА
(1-қисм)


ТОШКЕНТ-2008
AННОTAЦИЯ
Бу услубий қўлланмада «Енгил саноат маҳсулотлари материалшунослиги» фанининг 1-қисми бўлиб, унда толаларнинг синфланиши, табиий ва кимёвий толаларнинг тузилиши, ипларнинг физик-механик хоссалари, тикувчилик материалларининг тузилиши ва хусусиятларини аниқлашдаги ишлатиладиган асбоб-ускуналар билан ишлаш тартиблари батафсил келтирилган.
Ушбу услубий қўлланма «Енгил саноат маҳсулотлари технологияси» таълим йўналиши бакалавриатура талабалари учун «Енгил саноат маҳсулотлари материалшунослиги» фанидан лаборатория ишларини бажаришга мўлжалланган.
Ушбу услубий қўлланма 2008 йил 29 октябрда сонли «Тўқимачилик материалшунослиги» кафедраси мажлисида тасдиқланган ва чоп этишга тавсия этилган.
ТТЕСИ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ КЕНГАШИДА
МУ¥ОКАМА £ИЛИНГАН ВА ТАСДИ£ЛАНГАН
БАЁННОМА № “___”________2008 й.


Mуаллифлар: доц. Т.А.ОЧИЛОВ
асс. С.С.САИДМУРАТОВА
асс. Б.Т.Т¤РА£УЛОВ
Тақризчилар: “Пахтатозалаш“ ИИЧБ да лаборатория мудири, техника фанлари номзоди А.А.Ахмедов
TTЕCИ, “Йигириш технологияси”
кафедраси мудири, доцент С.Л.Матисмаилов

ТТЕСИ БОСМАХОНАСИДА “___” НУСХАДА


КЎПАЙТИРИЛГАН


1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Тўқимачилик тола ва ипларнинг синфланиши ва тузилиши


Тўқимачилик толалари деб эгилувчан, маълум бир узунликдаги, маълум мустаҳкамликка эга бўлган, ингичка, кўндаланг кесимининг юзаси кичик, ип ва тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш учун ишлатиладиган физик жисмга айтилади.
Бўйламасига шикастланмадан бўлинмайдиган тўқимачилик толаларига танҳо тола дейилади.
¤заро пектин моддалар билан бириккан танҳо толалардан иборат толаларга техник толалар дейилади.
Бир неча танҳо толаларнинг бўйламасига қўшилишидан ҳосил бўлган тўқимачилик толаларига тўда толалар дейилади.
¥амма тўқимачилик толалари келиб чиқишига, олинишига, кимёвий таркибига қараб гуруҳларга бўлинади. Табиий толалар ўз навбатида уч гуруҳга бўлинади.
Биринчи гуруҳга ўсимликлардан олинадиган (целлюлозадан) толалар киради. Бу толалар ўсимликларнинг турли қисмларидан олинади: пахта-ғўза ўсимлиги чигитини қоплаб турадиган ингичка толалар; зиғир, каноп, жут- ўсимлик поясидан олинади.
Иккинчи гуруҳга жониворлардан олинадиган табиий (оқсилли) толалар киради. Кўй, эчки ва туя терисидан олинадиган жун толаси ва ипак қурти ўраган пилладан олинадиган ингичка ип бўлиб, жун кератин моддасидан, ипак эса фиброин моддасидан ташкил топади.
Учинчи гуруҳга эса маъданлардан олинувчи толалар киради. Бу толалар таркибини анорганик моддалар ташкил қилади. Бунга, тош пахта (асбест) ва базальт киради.
Заводларда ишлаб чиқариладиган ва асосан органик гетероцеп ва карбоцеп синтетик юқори молекулали бирикмалар, ҳамда бир оз табиий анорганик бирикмалардан иборат бўлган толалар кимёвий толалар ҳисобланади.
Биринчи гуруҳдаги толалар асосан целлюлозани қайта ишлаш (масалан, вискоза, ацетат) йўли билан ва оқсиллардан олинадиган толалар (масалан, казеин) киради.
Толалар ичида табиий юқори молекулали бирикмадан олинадиган вискоза ва мис-аммиак (гидратцеллюлозадан ташкил топган), ацетат ва учланма ацетат толаси (уксус кислотаси билан целлюлозанинг мураккаб эфиридан ташкил топган).
Синтетик толалар мономерларни синтезлаш йўли билан олинади. Кўпгина кимёвий тўкимачилик толалари юқори молекуляр органик бирикмалар ҳисобланади. Шиша ва металл толалар анорганик толалар жумласига киради.
Анорганик бирикмали толаларга шишасимон ва металлсимон толалар киради.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling