¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


Download 1.49 Mb.
bet6/33
Sana15.02.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1202280
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
TMSH uslub.qo\'ll Ip va gazlama

Табиий ипак. Табиий ипак-ипак қурти ўрайдиган жуда ингичка ип. Пиллакашлик фабрикаларида пиллалар пилла ўраш ускуналарида чуваланади. Чувалаш пайтида бир неча пилла ипакнинг учи бирлаштирилади. Натижада, хом ипак ҳосил бўлади. Хом ипак иплари оқсил-серицин билан бир-бирига бириккан бир неча пилла ипидан иборат. Пиллаларни йиғиш ва тортиш пайтида ҳосил бўлган чиқиндилар (устки чигал қатламлар, пилла пўстлоқларининг қолдиқлари, тешилган ва чувиб бўлмайдиган пиллалар) дан калава ипак олишда фойдаланилади.
Пилла иплари микроскоп остига қўйиб қаралса, ёндош икки ипак толаси ва нотекис серицин қатлами кўринади. Айрим ипак толаларининг кўндаланг кесими учбурчак, овалсимон, ясси, тасмасимон бўлиши мумкин (7- расм).
Пилла ипи оқсиллар-фиброин (75 фоиз) ва серицин (25 фоиз) моддаларидан ташкил топган.
Пилла ипининг йўғонлиги бутун узунлиги бўйича бир хил бўлмайди, ўзгариб туради. Узунлиги 1500 метрга етади.
Вискоза. Визкоза толасини олиш учун хом ашё сифатида арча, қарағай, оқ қарағай, қора қайин ёғочларидан олинган целлюлоза ишлатилади. Целлюлоза-целлюлоза қоғоз комбинатларида ёғоч майдаланилади ва ишқор эритмасида қайнатилади. Натижада, целлюлоза моддаси ажратилади. Бу модда оқартирилади, картон тарзида прессланади ва кимёвий толалар комбинатига жўнатилади. Бу ерда ишқор эритмаси таъсирида мерсеризацияланади, натижада ишқорли целлюлоза эритмаси ҳосил бўлади. Унга углеродли олтингугурт билан ишлов берилгандан кейин ксантогенат целлюлоза ҳосил бўлади. Ксантогенат целлюлоза 4-5 фоизли натрий ишқорли эритмасида эритилганда қовушқоқ йигирув эритмаси-вискоза ҳосил бўлади. Вискоза толалари ҳўл усулда олинади, фильерлардан чиққан йигирув эритмаси чўктириш ваннасига тушади. Бу ерда вискоза ишқори нейтралланади, ксантогенат элементларга ажралади ва целлюлоза ингичка ипак толалари тарзида бўлиниб чиқади.
Вискоза толаларини узунасига микроскоп остига қўйиб қаралса, бўйлама чизиқлари бўлган цилиндр шаклида кўринади. Кўндаланг кесими тилинган барг кўринишда бўлади (8-расм, а).



8-расм. Табиий толаларнинг ташқи кўриниши ва кўндаланг кесим юзаси.


Ацетат толаси. Ацетат тола олишда хом ашё сифатида пахтанинг калта толалари ишлатилади. Пахтанинг калта толалари тозаланилади, сирка кислота муҳитида ацетат ангидрид билан ишланади. Бундай реакция ацетиллаш деб аталади. Сув ёки суюлтирилган сирка кислота қўшиш натижасида оқ чўкинди ҳосил бўлади. Бу чўкинди ювилади, спирт ва ацетон аралашмасида эритилади. ¥осил бўлган йигирув эритмасидан тузилиши вискоза толанинг тузилишига ўхшайди, лекин унда чуқурроқ йўллар бўлади (8-расм, б).

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling