Микроскопдан фойдаланиш. Микроскоп доимо тоза равишда туриши керак. Асосий эътиборни оптик қисмига қаратиш лозим. Объектив, окуляр ва конденсорнинг ташқи юзасини юмшоқ пахталик мато ёрдамида аммиак аралашмаси ёки сув билан намлаб артиш лозим. Тозалаш вақтида револьвердан объективларни бўшатиб олиш шарт. Агар линзаларнинг ичи кирланган бўлса, юмшок чуткача ёрдамида тозаланади.
Толанинг юза қатлами ва кўндаланг кесим юзини кўриш учун препарат тайёрлаш. Препарат деганда бир қанча толалар ёки уларнинг кўндаланг кесим юзидан иборат бўлган объктни, иккита шишалар орасига жойлаштирилганлиги тушунилади.
Препарат тайёрлаш учун 75х25х1,5 мм ўлчамли шишачалар ишлатилади. £оплама шишачасининг қалинлиги 0,1-0,2 мм бўлиб, объектни ёпиш учун қўлланилади. Иккала шишачалар ҳам тоза ва қуруқ бўлиши шарт.
Толанинг ташқи қатламини кўриш учун 2-3 мм узунликкача тола қирқилиб, суюқлик томчилари билан намлаб шишачага қўйилади ва қоплама шишачаси билан беркитилади. Толаларни сийрак жойлаштириш учун игналардан фойдаланиш мумкин.
Толаларнинг бўйламаси бўйича кўринишини кесмасдан уларни препаратга параллел жойлаштириб кўриш мумкин.
Толаларнинг кўндаланг кесимини кўриш учун оддий мослама тайёрланиб, шишача қоплама билан беркитилади. Толаларнинг кўндаланг кесими турли йўллар билан тайёрланади. Шу йўлларнинг бири, майда ковакли тиқиндан фойдаланишдир. Унинг учун тиқин ўртасидан игна орқали ип ўтказилади, сўнгра, бу игна қопқоқнинг бошқа томонидан ўтказилганда ипдан ҳосил бўлган халқага тола қўйилади. Ип билан тола тиқиннинг ўртасидан ўтказилади. Тешикдан ўтган толалар зич ҳолатида бўлмаслиги керак. £ирқиш қалинлиги 0,5 мм дан кўп бўлмаслиги шарт.
Толаларнинг кўндаланг кесимини тайёрлаш учун микротом (2-расм) ёки тешик қалинлиги 0,5 дан 0,7 мм гача бўлган махсус пластинкалар ишлатилади (3-расм).
Пластинка тешигидан толалар тутами ўтказилиб, ўткир тиғ ёрдамида қирқилади ва ойначага махсус суюқлик (масалан, а-монобромнафталин) қўйилади ва шишачага ёпиштирилади.
3 -расм.Кўндаланг кесим юзини тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |