¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


Download 1.49 Mb.
bet7/33
Sana15.02.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1202280
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
TMSH uslub.qo\'ll Ip va gazlama

Мис-аммиак толаси. Бундай тола пахта целлюлозасидан тайёрланади. Пахта момиғини мис-аммиак реактивида эритиш йўли билан йигирув эритмаси олинади. Бундай тола ҳўл усулда олинади: чўктириш ваннасига сув ёки кучсиз ишқор эритмаси солинади. Мис-аммиак толанинг кўндаланг кесими деярли юмалоқ, бўйлама кўриниши цилиндр шаклида, вискоза толаларига қараганда ингичкароқ, майинроқ, камроқ товланади ва ҳўл ҳолатида пишиқлигини йўқотади (8-расм, в).
Синтетик толалар. Капрон полиамид толаларга киради. Капрон толаси цилиндр шаклида бўлиб, уларда микроскоп остида кўринадиган ғовак ва дарзлар бор. Кўндаланг кесими юмалоқ ёки профилланган бўлиши мумкин (8- расм,г).
Лавсан полиэфир толаларига кириб, нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан ишлаб чиқарилади. Лавсан толасининг кўндаланг кесим юзи юмалоқ шаклда бўлиб, толанинг ташқи кўриниши текис ва силлиқ бўлади (8 расм,д).
Нитрон полиакрилнитрил толаларига кириб, тошкўмир, нефть ёки газни қайта ишлаш йўли билан олинади. Бундай толалар капрон ва лавсан толаларига қараганда майинроқ ва товланувчанроқдир.
Нитрон толасининг кўндаланг кесим юзи мураккаб бобинасимон кўринишда бўлиб, толанинг устки қатламида йўл-йўл чизиқлар борлиги кўринади (8-расм,е).
Шишасимон ва зарсимон толаларнинг кўндаланг кесими юмалоқ кўринишда бўлиб, толанинг юза қатлами текис ва силлиқдир.
Шишасимон толаларини олишда силикат шиша парчалари электр печларида 13700С ҳароратда эритилади. Шиша толаларнинг ранги барча таъсирларга чидайди.
Металл иплар мис ёки мис қотишмаларидан қилинган симни аста-секин чўзиш ёки алюминий тасмасини қирқиш йўли билан олинади.
2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


Тўқимачилик толаларининг ёниш хусусияти



Т/р

Толаларнинг номи

Толаларнинг ҳолати

¥иди

£олдиғи
(кули)

Алангага
кирганда

Аланга
ичида

Алангадан
олганда

1.

Пахта, зиғир, вискоза, мис-аммиак

Тез ёнади

Ёруғ аланга ҳосил қилиб ёнади

Ёнишни давом эттиради

Ёнган қоғоз-
нинг ҳиди

Енгил, кумуш рангли

2.

Жун, ипак

Алангандан қочиб жизғанак ҳосил қилади

Ёруғ аланга ҳосил қилиб жизғанак бўлиб ёнади

Ёнишни секинлик билан тўхтатади

Ёнган сочнинг ҳиди

Бармоқ билан эзилганда қора шарча

3.

Ацетат

Эрийди

Ёруғ аланга ҳосил қилиб ёнади

Ёнишни давом эттиради

Сирка ҳиди

£ора қатиқ шарча

4.

Казеин

Тез ёнади

Ёруғ аланга ҳосил қилиб ёнади

Ёнишни давом эттиради

Куйган сутнинг ҳиди

Бармоқ билан эзилганда қора шарча

5.

Капрон,
лавсан

Эрийди

Кичик аланга ва қора тутун билан ёнади

Ёнишни давом эттиради

Сургуч ҳиди

Иссиқ пайтда-
эритма, совуганда қаттиқ шарча

6.

Нитрон

Эрийди

Тез аланга ва қора тутун билан ёнади

Ёнишни давом эттиради

Специфик

Бармоқ билан эзилганда қора шарча

7.

Хлорин

Эрийди

¥аво рангли аланга ва қора тутун билан ёнади

Ёнишни бир зумда тўхтатади

Хлор ҳиди

£ора қаттиқ шарча




Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling