¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


Хом ипнинг эшилишини аниқлаш


Download 1.49 Mb.
bet10/33
Sana15.02.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1202280
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
TMSH uslub.qo\'ll Ip va gazlama

Хом ипнинг эшилишини аниқлаш. Хом ипнинг эшилиши КУ-500 бурам ўлчагичда аниқланади. Бунинг учун икки ёқлама айлантириш усули қўлланилади. Бу усулда икки қисқичлар орасидаги масофа-250 мм бўлади (10- расм).

10-расм. КУ-500 эшиш ўлчагичи.
1-юк; 2 ва 4-қисқичлар; 3-ип; 5-ҳисоблагич; 6-чегараловчи; 7-шкала; 8-кўрсаткич.

Ипни қисқичларга маҳкамлаётганда ҳисоблагич 5 ва ип бўшалганда узайишини ҳисобга оладиган таранглик ўлчагич нолга келтирилади. Аввало қисқичлар орасидаги ипнинг бурамлари ечилади. Бу ҳолда ип узаяди ва ип бўшалганда узайишини ҳисобга оладиган таранглик ўлчагич чапга иккита бўлимга силжиш керак. Кейин, қисқичлар орасидаги ип буралишни бошлайди ва дастлабки ҳолига келгунича давом эттирилади. Ип бўшалганда узайишини ҳисобга оладиган таранглик ўлчагич чапга иккита бўлимга силжиш керак. Кейин, қисқичлар орасидаги ип буралишни бошлайди ва дастлабки ҳолига келгунича давом эттирилади. Ип бўшалганда узайишини ҳисобга оладиган таранглик ўлчагич дастлабки ноль ҳолатига келади. Ипнинг қисилган узунлигига нисбатан ҳисоблагич икки марта ортган эшиш сонини кўрсатади. Шунинг учун бир метр масофадаги ипнинг ҳақиқий эшилишини ҳисоблаш учун ҳисоблагич кўрсатгичини иккига кўпайтириш керак.


¤ртача эшиш миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади.

Олинган ҳақиқий эшиш миқдори бўйича эшиш коэффициенти ҳисобланади.

Ипнинг эшилиши бўйича ўртача квадратик оғиш миқдори қўйидаги формула ёрдамида аниқланади.

Ипнинг эшилиши бўйича квадратик нотекислиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

Йигирилган ипларнинг нуқсонларини аниқлаш. Ипларнинг нуқсонлари ҳар хил усуллар билан аниқланади:

  1. Ипнинг рангига зид бўлган рангли юзага ипни маълум зичликда экранли панелга ўраб унинг устидаги нуқсонларни фотоэталон билан солиштириб аниқланади. Фотоэталон кўринишларида ипнинг тозалиги бўйича синфи кўрсатилган бўлади (пахта, ипак).

  2. Панелга ўралган ипларнинг устига трафарет қўйиб, квадратлар ичидаги ипларнинг нуқсонлари саналади ва 1 г ипга тўғри келган нуқсонлар сони қуйидаги формула билан аниқланади.


бу ерда: -текширилган ип узунлиги,м; - ипнинг чизиқий зичлиги,текс; - узунликдаги нуқсонлар сони.
Пахта ипи тозалиги бўйича А,Б,В, синфларга бўлиниши 1-жадвалда берилган.
1-жадвал



Тозалик синфи

1 г ипдаги нуқсонлар

Т=33 текс

Т=20-33 текс

Т=20 текс

А

20

30

40

Б

80

120

140

В

120

200

220

1-жадвал бўйича таҳлил қилинган ипнинг синфи аниқланади.





Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling