¥амма тўқимачилик иплари синфланиши бўйича 3 типга бўлинади: дастлабки, бирламчи ва иккаламчи. Элементларнинг тузилиши бўйича синфларга, синфлар эса ўз навбатида кичик синфларга бўлинади. Кичик синфли ипларнинг элементлар тузилиши бўйича гуруҳларга, келиб чиқиши эса турларга ажралади.
¥ар бир тур бир қанча турдаги ипларни ўз ичига олиб, хом ашёси, тайёрланиш усули, пардозлаш хоссалари ва қўлланилиши бўйича фарқланади.
Дастлабки ипларга:
а) турли моддалардан шакллантирилиш йўли билан олинган танҳо иплар;
б) юпқа текис материалларни кичкина бўлакларга қирқиб йигириш усули билан олинган иплар (плёнка, қоғоз ва бошқ.) ва ҳакоза.
Бирламчи ипларга йигирилган, текстурланган, пишитилган тўда иплари киради.
Иккиламчи ипларга эса қурама, пишитилган оддий, шакллор, текстурланган ва бошқа иплар киради.
Тўқимачилик ип деб эгилувчан, маълум мустаҳкамликка эга бўлган, кўндаланг кесимининг юзаси кичик ва узлуксиз узунликдаги тўқимачилик материаллари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жисм.
Танҳо тўқимачилик ипи-бўйламасига шикастланмасдан бўлинмайдиган тўқимачилик ипи.
Тўда (комплекс) тўқимачилик ипи-икки ёки ундан ортиқ танҳо ипларнинг бўйламасига қўшилишидан ҳосил бўлган тўқимачилик ипи.
Йигирилган ип-тўқимачилик толаларининг ўзаро бирикишидан ва эшилишидан ҳосил бўлган тўқимачилик ипи.
Пишитилган тўқимачилик ипи-икки ёки ундан ортиқ тўда ипларини ёки йигирилган ипларини биргаликда эшилиш йўли билан олинган ип.
Тўдали тўқимачилик пишитилган ипи-бир ёки ундан ортиқ тўдали тўқимачилик ипларини эшиш йўли билан ҳосил бўлган ип.
Пишитилган йигирилган ип-икки ёки ундан ортиқ йигирилган ипларнинг эшилишидан ҳосил бўлган тўқимачилик ипи.
£урама ип-кимёвий хоссалари, турли тола таркиби, турли тузилишли йигирилган ипларининг бир-биридан фарқланиши бўйича ҳосил қилинган тўдали тўқимачилик ва йигирилган ипи.
Кўшилган тўқимачилик ипи-икки ёки ундан ортиқ бўйламасига қўшилган тўқимачилик иплари.
Do'stlaringiz bilan baham: |