¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги
Трикотаж матоларининг ўрилишини таҳлил этиш
Download 1.49 Mb.
|
TMSH uslub.qo\'ll Ip va gazlama
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқа ипининг узунлиги- (мм)
Трикотаж матоларининг ўрилишини таҳлил этиш. Трикотаж матоларидан намуна танлаб олинади ва биринчи навбатда халқа қатори ва устунларининг йўналиши аниқланади. Кўндаланги бўйича жойлашган халқалар қаторини ҳосил қилади. £атордаги халқаларнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича характери кўндаланг ёки бўйлама тўқилишли трикотажни билдиради.
Лупа ёки микроскоп ёрдамида трикотаж матосидаги ипларнинг ўзаро боғлиқлиги кўрилади ва халқалар сони, халқа устунчаларининг сони санаб чиқилади. Трикотаж матоларининг ўлчам хоссаларига эни, узунлиги, қалинлиги, вазни киради. Трикотаж матоларининг ўлчам хоссаларини аниқлаш учун трикотаж матосининг тўдасидан намуна танлаб олинади. Тўдадан 5 фоизли бештадан кам бўлмаган мато бўлаклари олинади. ¥ар бир олинган бўлакдан иккита намуна танланади: биринчиси- намликни аниқлаш учун, иккинчиси эса физик-механик хоссаларини аниқлаш учундир. Намлигини аниқлаш учун олинган намуна бир хил қирқимлардан ташкил топган бўлиб, кондицион аппаратларда 50-100 г, қуритиш шкафларида эса 10-20 г намуна бўлакчалари олинади. Физик-механик кўрсаткичларини аниқлаш учун олинадиган намуна трикотаж матосининг четки қисмидан 1,5 м дан кам бўлмаган узоқликда ҳоҳлаган жойидан олинади. Олинган намунанинг узунлиги 60 дан 120 см гача энликдаги мато учун 65-75 см, 120 см энликдан юқори матолар учун эса 30-35 см бўлиши керак. Олинган намунанинг ўлчам хоссаларидан эни, қалинлиги ва 1 м вазни аниқланади. Намуналар синаш ишларидан олдин белгиланган кўрсаткичларга биноан бичилади (30-расм). 30-расм. Трикотаж матосининг бичиш шакли. Олинган қирқим бўлагининг бешта жойидан эни ўлчанилади. Трикотаж матосининг қалинлиги, физик-механик хоссалари энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади, яъни иссиқликни ўтказмаслик, ўтказувчанлик, қаттиқлик ва бошқалар. Трикотаж матосининг қалинлиги «микрометр» асбоби ёрдамида аниқланади. 1 м трикотаж матосининг массаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: , бу ерда: -бўйламаси бўйича зичлик; -кўндаланги бўйича зичлик; -халқа ипининг узунлиги, мм; -ипнинг чизиқли зичлиги, текс. Халқа ипининг узунлиги- (мм) танҳо ипнинг тўғрилаб, текислангандаги узунлиги бўлиб, у қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади. . бу ерда - ўлчанган бешта ип узунлигининг умумий йиғиндиси, мм. Халқа қадами -халқа устунчалари орасидаги масофа бўлиб, у қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling