Ўқув соати: 2-соат
|
Ўқувчилар сони: ______ та
|
Ўқув машғулоти шакли ва тури
|
Янги билимларни эгаллаш бўйича ўқув машғулоти.
|
Машғулот режаси
|
1. Алгебраик тенгламаларни Пифагор теоремаси ёрдамида ечиш усуллари.
2. Тенгламалар системаларини Пифагор теоремаси ёрдамида ечиш усуллари.
3. Функциянинг энг катта ёки энг кичик қийматларини топишда Пифагор теоремасидан фойдаланиш усуллари.
|
Ўқув машғулотининг мақсади:
Таълимий мақсади: Алгебраик тенглама ва тенгсизликларни ечишда Пифагор теоремасидан фойдаланиш методлари ҳақидаги билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;
Тарбиявий мақсади: Ўқувчиларда тўғри сўзлик, бир - бирини тушуниш, хурмат қилиш, масалани ечишда эстетик дид билан чиройли ёзиш кўникмаларни шакллантириш;
Ривожлантирувчи мақсади: Аждодларимизга муносиб авлодни шакллантириш. Ўқувчиларнинг нутқи, мантиқий фикрлаши, тасаввури, дунёқараши, иродаси, қобилияти, ижодий ишлашини ривожлантиришдан иборат.
|
Педагогик вазифалар:
Пифагор теоремаси ва формуласини ўқувчиларга эслатиб ўтиш;
Тенгламаларни Пифагор теоремаси ёрдамида ечиш усулларини ўргатиш;
Тенгламалар системаларини Пифагор теоремаси ёрдамида ечиш усулларини ўргатиш;
Функциянинг энг катта ёки энг кичик қийматларини топишда Пифагор теорема-сидан фойдаланиш усулларини ўргатиш.
|
Ўқув фаолиятининг натижалари:
Пифагор теоремаси ва формуласи ҳақида хотираларини тиклаб оладилар;
Ўқувчилар Пифагор теоремаси ёрдамида алгебраик тенгламаларни мустақил ҳолатда еча олиш кўникмаларига эга бўладилар;
Тенгламалар системаларини Пифагор теоремаси ёрдамида ечиш усулларини ўрганиб оладилар;
қийматларини топишда Пифагор теорема-сидан фойдаланиш усулларини ўрганадилар.
|
Таълим усуллари
|
Маъруза, тушунтириш. БхБхБ, Блиц-сўров, Веер технологияси.
|
Таълим шакли
|
Жамоавий, кичик гурухлар
|
Таълим воситалари
|
Дарслик, маъруза матни, ёзув тахтаси, компьютер, видеопроектор.
|
Таълим бериш шароити
|
Гуруҳларда ишлашга мўлжалланган аудитория.
|
Мониторинг ва бахолаш
|
Оғзаки сўров: Тезкор - сўров
Ёзма: Мисол ва масалалар ечиш
|