Тескари трикотаж-кўндаланг тўқилишдаги трикотаж. Бу тузилишдаги трикотажда кўндаланг қаторларида юза халқалари, тескари халқалари билан навбатма-навбат такрорланади. Натижада, матонинг иккала томони ҳам бир хил кўринишда бўлади. Матонинг четлари буралмайди. Тўқиш ва тескари томонга қараб енгил буралади. Ундан асосан устки маҳсулотлар ва бош кийимларни тайёрлаш учун қўлланилади (25-расм).
Занжир-энг содда бўйлама тўқилишли трикотаж. Трикотаж халқаларининг устма-уст жойлашиши орқали жойлашган ўрилиши занжир деб аталади. Бу ўрилишли трикотаж очиқ ёки ёниқ халқали бўлиши мумкин. Шойи рўмолларнинг попуги, дастурхон ёки бошқа ўрилишлар билан биргаликда устки кийимлар ишлаб чиқариш учун ишлатилади (26-расм).
25-расм. Тескари трикотаж. 26-расм. Занжир.
Трико-икки занжирнинг ўзаро бир-бири билан боғланиши асосида ҳосил бўлган трикотаж ўрилишидир. Бу ўрилишли трикотаж ҳам очиқ ва ёпиқ халқали бўлиши мумкин. Халқа устунлари бўйлаб трико енгил бўшалади. Бошқа ўрилишлар билан бирга қўшилиб ишлатилади (27-расм).
27-расм. Трико.
Сукно ва шарме-трико ўрилишидан келиб чиққан учта занжирлардан иборат бўлган халқалар устунининг бир-бири билан боғланишидан ҳосил бўлган ўрилиш (28-расм).
Худди шундай тартибда тўрт ва ундан ортиқ занжирлардан ўзаро бирикиши натижасида шарме ўрилиши ҳосил бўлади (29-расм).
Бу ўрилишдаги трикотаж матоларини тескари томонида узун тортмалар жойлашади. Улар қанчалик узун бўлса, мато шунчалик кўндаланги бўйича кам чўзилади ва ялтироқлиги кўп бўлади. Бу ўрилишлар аёлларнинг блузкалари, кўйлаклари ва костюмлари учун ишлатилади.
|
|
28-расм. Сукно.
|
29-расм. Шарме.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |