Трикотаж корхонасида техник назоратни ташкил этиш


Download 20.57 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi20.57 Kb.
#1588331
  1   2
Bog'liq
8-mavzu.MICHSM


ТРИКОТАЖ КОРХОНАСИДА ТЕХНИК НАЗОРАТНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ



Мавзусининг режаси:

а) трикотаж корхонасидаги техник назорат бўлими;
б) трикотаж маҳсулотларининг техник даражаси;
в) техник назорат бўлими бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
г) трикотаж корхонасида техник назорат объектлари.

Ҳар бир корхонада давлат стандартлари ва техник шароит талабларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чикариш учун техник назорат бўлими ташкил этилган.


Техник назорат бўлими (ТНБ) корхона бошқарувининг мустақил бўлими ҳисобланади.
Техник назорат бўлимининг асосий вазифаси корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг стандарт, техник шарт ва инструкция талабларига мос келишини назорат этишдир. Техник назорат бўлими ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида технологик режимга риоя қилишни ҳамда корхонага келтирилаётган хом ашё ва материаллар сифатини назорат қилиб боради.
Корхонада тайёрланган маҳсулотга фақат техник назорат бўлими қабулидан кейин белгиланган тартибда маҳсулот сифатини тасдиқловчи сертификат ёки ҳужжат берилгандагина истеъмолчига жўнатилади.
Трикотаж корхонасидаги техник назорат бўлими қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар навини аниқлаш ва унинг сифати учун назорат;
2) тайёр буюмларни тўғри тамғалашни назорат қилади (ҳар бир тайёр буюмдаги этикеткага муҳр босилади);
3) товар белгиси мавжудлигини назорат қилади;
4) идишларнинг сифатини назорат қилади;
5) корхона омборхонасидаги хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни тўғри сақланишини назорат қилинади;
6) сараловчи ва тамғаловчиларга бевосита раҳбарлик, уларнинг даврий ишлашини ташкил этиш;
7) ишга қабул қилинган янги тайёр маҳсулот сараловчисини ўқитиш ва керакли бўлган тушунтириш ишларини олиб бориш;
8) маҳсулот сифатини яхшилаш, ассортиментларини кенгайтириш, янги стандартлар ва техник шартларнинг лойиҳаларини яратиш бўйича тадбирларда иштирок этади;
9) корхонанинг турли босқичларида инструкциялар, техник ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
10) намуналар ва фасонли буюмлар, алоҳида босқичларида хомаки маҳсулотлар сифат эталонини (масалан, полотна бўёғининг эталони) яратишда қатнашиш;
11) хомаки ва тайёр маҳсулотлар сифатини пасайтирувчи нуқсонларнинг ҳосил бўлиш сабабларини ўрганади ва уларни камайтириш чораларини ишлаб чиқади;
12) савдо ташкилотлари ва истеъмотчиларнинг маҳсулот сифатига қўйилган шикоятларини кўриб чиқиш ва уни бартараф этиш. Буюм нави ва тамғаси нотўғри аниқланганига далолатнома тузиш ва нуқсонли маҳсулотни алмаштиришни ташкил этиш;
13) янги стандартлар, техник шарт ва инструкциялар киритишдаги тадбирларни ўз вақтида тайёрлаш ва ўтказишни назорат қилади;
14) корхонадаги мавжуд бўлган назорат-ўлчаш асбобларининг ҳолати, ҳамда ўз вақтида давлат текширувига кўрсатишни назорат қилади.
Трикотаж корхонасида техник назорат ишларини муваффақиятли ва самарали ўтказиш учун техник назорат бўлими аппаратини рационал ташкиллаштириш керак бўлади.
Трикотаж корхонасида техник назорат бўлими белгиланган устав, низом, стандартлар ва техник шартлар асосида иш олиб боради. Корхонадаги техник назорат бўлимининг тузилиши ва штати, белгиланган тартибда тасдиқланган ва ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқликда аниқланади.
Корхонага келтириладиган хом ашё сифати бош муҳандисга бевосита бўсинадиган назорат-синов лабораториясида назорат қилинади. Бу ҳолда техник назорат бўлими бошлиғи ушбу лабораториядаги услублар ва хом ашёни тўғри қабул қилиш қоидаларига риоя қилишни назорат қилади ва хом ашё сифатини аниқлаш бўйича лаборатория ходимларига топшириқ бериш ҳуқуқига эга.
Трикотаж буюмларининг сифати унинг техник даражасига ҳам боғлиқдир. Техник даража-ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва ундан тайёрланаётган буюмларнинг сифати замонавий ва хорижий давлатларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар каби бўлиши ҳамда бир-бирига узвий боғлиқликда олиб борилиши тушунилади.
Трикотаж маҳсулотларининг техник даражаси қуйидаги асосий омиллар натижасида сифат кўрсаткичлари аниқланади:
1. Буюмларни лойиҳалаш-тайёрланаётган буюмлар ёки буюмнинг алоҳида қисмлари инсоният танасига мос келиши лозим.
2. Хом ашё (йигирилган ип)-маҳсулот сифати ва ундан қайта ишланаётган буюмларнинг ишлатилиши.
3. Тайёрлаш технологияси-замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиб, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
4. Матоларга ранг берувчи мутахассиснинг безаги-бўяш рангларини танлаш, бўёқларнинг пишиқлиги.
5. Пардозлаш материаллари ва фурнитуралар-уларнинг сифати танланган матоларга боғлиқ бўлиб, буюмнинг эстетик баҳосини ошириш.
Маҳсулот сифатини баҳолашнинг икки услуби мавжуд:
1. Физик-механик кўрсаткичлари бўйича объектив баҳолаш-пишиқлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги, қайишқоқлиги, ишқаланишга чидамлилиги ва бошқалар.
2. Ранги, ташқи кўриниши, бадиий безаклари, юмшоқлиги ва бошқа кўрсаткичлари бўйича субъектив (органолептик) баҳолаш.
Техник назорат бўлими бошлиғи қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:
-стандарт ва техник шарт талабларига мос келмаса, зудлик билан корхона раҳбариятига хабар берган ҳолда, маҳсулот ишлаб чиқаришни ва жўнатишни тўхтатиб қўяди;
-маҳсулот стандарт талабларига жавоб бермаса алоҳида машиналарда, технологик жараёнда, ишлаб чиқариш бўлинмаларида ва цехларда маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатади;
-стандартлар ва техник шартларда тасдиқланишга эга бўлмаса, маҳсулот ишлаб чиқаришга рухсат бермайди;
-маҳсулот сифатини таъминламаган цех бошлиқлари ва усталардан қўшимча мукофат пулларини маълум миқдорда чегириб олади;
-корхонадаги асбоб-ускуналарни график асосида ўз вақтида таъмирлашни бош механик ва бош энергетикдан талаб қилади.
Техник назорат бўлими қуйидаги маъсулиятни ўз бўйнига олади:
-корхонада сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун техник назорат бўлимининг иш фаолиятини тўғри ташкил этиш ва ишлаб чиқаришнинг барча бўлинмаларида маҳсулотни ўз вақтида қабул қилишни йўлга қўйиш;
-ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш учун;
-маҳсулот сифатини тўғри баҳолаш учун.
Техник назорат бўлими хом ашё, хомаки ва тайёр маҳсулотларнинг сифати талаб даражасида бўлмаса корхона раҳбариятига зудлик билан хабар беради, ҳамда нотўғри кўрсатадиган назорат ўлчаш асбобларини ишлатишни қатъиян ман этади.
Техник назорат бўлими аппарати технологик жараёнларда бириктирил-ган цех ишчиларини, баъзи бир керакли тасодифларда корхона лаборатория-сида хом ашё, хомаки маҳсулотлар, материаллар ва тайёр буюмларининг сифат кўрсаткичларини синаб кўради.
Техник назорат бўлими корхонадаги маҳсулотга рекламалаштиришни кўриб чиқади, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш сабабларини ва айбдорларни белгилайди.
Цехлараро назорат аппаратини қуриш ишлаб чиқариш цехларининг ўлчамига, тузилишига ва ишлаб чиқараётган маҳсулот характерига боғлиқ бўлади.
Трикотаж корхонасида баъзи бир ҳолатларда маҳсулот сифатини назорат қилиш ишлари технологик жараёнлар бўйича олиб борилади.
Трикотаж ишлаб чиқаришидаги матони саралаш жараёнида аниқланган сифати билан биргаликда смена бўйича матони миқдорий жиҳатдан қабул қилишни ўтказади-тортиш, матони кейинги жараёнларга тайёрлаш.
Трикотаж корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнларида хом ашё, хомаки ва тайёр маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш бўйича даврий текшириш ишлари олиб борилади, масалан, сараланма назоратини текшириш, сараловчи, нуқсонларга ажратувчи ва қабул қилувчиларни тўғри ва аниқ ишлашларини текшириш. Сараланма назоратда тўдадан 5-10 фоизлик намуналар олиб текширилади ва олинган натижалар бутун материал тўдаси учун бир хилда ҳисобланади.
Тайёр маҳсулотларни, шу билан биргаликда алоҳида босқичларда сараланма назорат қилиш ишлари бевосита техник назорат бўлимининг ходимлари раҳбарлиги остида олиб борилади.
Трикотаж буюмлари ишлаб чиқарадиган бутун технологик жараёнлар қатъий технологик интизомга риоя қилган ҳолда ишлайди.

Download 20.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling