4-мавзу. Гипс асосидаги материал ва буюмлар. Асбецемент буюмлар
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
4-Мавзу Гипс буюмлар
4-МАВЗУ. Гипс асосидаги материал ва буюмлар. Асбецемент буюмлар Гипснинг тез қотиши ва юқори қолипланиш хоссаси гипсли материал ва буюмларни ишлаб чиқаришнинг технологик жараѐнини қисқартириш имкони- ни беради, натижада биноларнинг катта ўлчамли йиғма элементларини тайѐр- лашнинг самарали усуллари тадбиқ қилинади. Гипсли буюмлар нисбатан кам зичликка эга бўлишига қарамасдан етарли мустаҳкамликка, кам иссиқ ўтказувчанликка ва юқори товуш ҳимоялаш хусу- сиятларга эга. Уларга механик ишлов бериш осон (арралаш, бурғилаш, ва ш. к.), шунингдек, таркибига пигментлар киритиб, исталган рангдаги буюмлар олиш мумкин. Гипс буюмларнинг энг афзал хусусиятларидан бири экологик тозалигидир. Юқорида айтилган ижобий хусусиятларга қарамасдан гипсли боғловчилар асосида олинадиган материал ва буюмларнинг асосий камчиликлари сувли муҳитга чидамсизлиги, нам ва куч таъсирида вақт ўтиши билан пластик (қайтмас) деформацияланишининг меъѐрдан ортиб кетиши, сирпаниш дефор-мациянинг ҳосил бўлишидир. Шу сабабли уларни нам таъсир қилмайдиган қуруқ хоналарга қўллаш мақсадга мувофиқ. Гипс ва гипсбетон буюмлар ишлаб чиқаришда юқори маркадаги гипслар, ангидритли ва гипсцемент-пуццоланли мураккаб (ГЦПБ) боғловчилар ишла- тилади. Минерал тўлдирувчилар сифатида қаттиқ ѐқилғи ва хумдон шлаклари, вулқон туфи ва пемза шағаллари, чиғаноқтош ва ш. к. лар, органик тўлди- рувчилар сифатида эса ѐғоч қипиқ ва пайрахалари, майдаланган похол, қамиш, майдаланган қоғоз чиқиндилари ва ҳ. к. ишлатилади. Хозирги замон қурилишида гипс ва гипсбетон буюмларнинг қуйидаги турлари кенг ишлатилади: гипскартон тахталар, пардадеворлар учун плита ва панеллар, ораѐпма буюмлари, деворларни қоплаш учун листлар (гипсли қуруқ сувоқ), девор буюмлари, иссиқ сақловчи буюмлар ва меъморий-безак қисмлар (карнизлар, манзарали қопламалар, безак элементлари ва ш. к.). Гипс плиталар. Пардадеворлар учун гипс ѐки гипсбетондан тайѐрланган гипс плиталардан фойдаланиш мумкин, улар ўлчами 800х400 ва 1500х400 мм (гипсоқамишли), қалинлиги 80...100 мм яхлит ва ичи ковак қилиб ишлаб чиқа- рилади. Плиталарнинг ўнг юзаси силлиқ ѐки тарам-тарам кўринишида бўлади. Зичлиги 1000...1300 кг/м 3 , сиқилишдаги мустаҳкамлиги 3...4 МПа, намлиги массаси бўйича ортиғи билан 8 % га тенг. Улар оловбардош, гигроскоплик, ис- сиқ ва товушдан яхши ҳимоялаш хоссаларига эга. Гипс плиталарни ишлаб чи- қариш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: гипс, тўлдирувчилар, сув, қо- тишни бошқарувчи (тезлатувчи ѐки секинлатувчи) қўшилма ва пластифика- цияловчиларни меъѐрлаш; гипс қоришмасини тайѐрлаш; буюмни қолиплаш ва қуритиш. Гипсли қоплама листлар бу гипс асосидаги қуруқ сувоқ бўлиб, ўртасига юпқа гипс қатлами қўйилган ва икки томони картон билан мустаҳкам бирик- тирилган қоплама буюмдир. Унинг эгилишдаги мустаҳкамлигини икки томо- нидаги картон қопламалар таъминлайди. Ўрта қисмига қўйиладиган гипс қо- ришмаси қўшилмасиз ѐки минерал ва органик қўшилмалар қўшилган ҳолда тайѐрланади. Гипс таркибига киритилган органик толасимон қўшилмалар арматураловчи вазифани ўтайди ва буюмнинг эгилишдаги мустаҳкамлигини таъминлайди. Гипскартон листлар ГОСТ 6266 – 89 га кўра узунлиги 250, 270, 290 ва 330 см, эни 120 ва 130 см, қалинлиги эса 10…12 мм ўлчамларда ишлаб чиқарила- ди. Улар юқори зичликка, иссиқ ва товуш сақлаш хусусиятига эга бўлади, осон кесилади, арраланади ва михланади (11.5 а, б – расмлар). Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling