11.9 – расм. Хона шифтига металл каркас ва гипскартон
листларни ўрнатиш
“КНАУФ-КЛИНЕО” декоратив листлар ички хоналарнинг муҳитини ях-
шилашда, товушдан ҳимоялашда ва замонавий дизайн барпо этишда самарали
қўлланилади. Бундай листлар қалинлиги 12,5 мм, юза қисми
фил суяги ран-
гида майда тешикчали қилиб ишлаб чиқарилади (11.10 – расм).
11.10 – расм. КНАУФ - КЛИНЕО декоратив листлари
Гипсбетон панеллардан индустриал қурилишда ўз оғирлигини кўтариб
турувчи пардадеворлар қуриш учун,
шунингдек, пол асослари ва бошқа мақ-
садлар учун фойдаланилади.
Тўсиш учун ишлатиладиган панеллар узунлиги хона узунлиги ѐки хона-
нинг бир қисмича, эни қават баландлигига тенг ясси плиталардан иборат бў-
либ, панел қалинлиги одатда 80…100 мм бўлади. Улар текис ѐки
эшиклар
учун ўрин қолдириб тайѐрланган бўлиши мумкин.
Тайѐр панелларнинг намлиги кўпи билан 8 % ва мустаҳкамлиги гипсо-
бетонни сиқишда камида 3,5 МПа, зичлиги 1250…1400 кг/м
3
бўлиши керак.
Гипсобетон панелларнинг сифати кўздан кечириш ва назорат ўлчов
ишлари
ўтказиш йўли билан аниқланади.
Пол асослари учун мўлжалланган панеллар гипс-цемент-пуццолан боғлов-
чилар асосида ишланган гипсобетондан тайѐрланади ва ѐғоч синч билан арма-
тураланади. Панеллар 50…60 мм қалинликда ва узунлиги ҳамда эни бўйича
ўлчамлари хонага ѐки хонанинг бир қисмига мўлжаллаб ишлаб чиқарилади.
Полга мўлжалланган панелларнинг қуритиш бўлмасидан чиққандан кейинги
намлиги 10 % дан ошмаслиги керак. Гипсобетоннинг қуруқ ҳолатдаги сиқи-
лишга мустаҳкамлиги камида 7 МПа, сув билан тўйинганда 4 МПа ва зичлиги
ортиғи билан 1300 кг/м
3
га тенг. Улар юзасининг сифати шундай бўлиши ке-
ракки, қўшимча харажатларсиз линолеум, плиткалар ѐтқизиш ѐки мастикадан
қилинган материаллар билан қоплаш мумкин бўлсин.
Do'stlaringiz bilan baham: