4-мавзу. Гипс асосидаги материал ва буюмлар. Асбецемент буюмлар


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana09.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1474222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-Мавзу Гипс буюмлар

б 
 
11.14 - расм. Асбестоцемент қувурлар (а) ва уларни туташтирувчи 
муфталар ( б) 
 
0,6...1,8 МПа босимга мўлжалланган бўлиб, ВТ6, ВТ9, ВТ12, ВТ15 ва ВТ18 
синфларга бўлинади. Улар асосан сув оқова тизимларида ишлатилади. ВТ 
қувурларнинг узунлиги 3...6 м, ички диаметри 100...500 мм бўлади. Босимсиз 
қувурлар нефт ва газ узатишда, дренаж, чиқиндиларни узатиш тизимларида
телефон кабелларини ѐтқизишда, тутун ва шамоллатиш каналларида ишла- 
тилади. Газ узатиш қувурлари газ босими 0,5 МПа гача бўлган тизимларда қўл 
ланилади. Ҳозирги пайтда газ ўтказмайдиган полимерли қопламали қувурлар 
ишлаб чиқарилмоқда. Улар асбестоцементли ѐки чугунли муфталар орқали 
уланади. 
Махсус асбестоцемент буюмлар. Бундай буюмларга шамоллатиш ва ҳа- 
во алмаштириш тизимларида ишлатиладиган қутилар киради. Улар юмалоқ ва 
тўғри тўртбурчак кесимли, бир-бирига улаш учун икки ѐки бир томони очиқ 
қилиб тайѐрланади.. Қутилар узунлиги 3,1 м, ички қирқими ўлчамлари 
150...150 мм дан 300х300 мм гача ва девори қалинлиги 10 мм ўлчамларда 
бўлади. 
Шунингдек, махсус асбестоцемент буюмларга яна қуйидагилар киради: 
қувур узатиш тизимларини иссиқ ҳимоялаш қатламини муҳофазаловчи ярим 
цилиндрлар, электр ҳимояси тахталари, лоток-ариқлар, чорвачилик бино- 
ларини ѐпишда ишлатиладиган йирик ўлчамли (5 м гача) икки томонлама 
нишабли листлар. 
Асбестоцемент саноати чиқиндилари. Асбестоцемент буюмлар ишлаб 
чиқаришда асбест қоришмаси, сифатсиз буюмлар ва уларга механик ишлов 
беришда чиқиндилар ҳосил бўлади. Бундай чиқиндилар дастлабки хом ашѐ 
ҳажмига нисбатан 1...8 % ни ташкил этади. Улар иккинчи марта кам миқдорда 
буюмлар тайѐрлашда экструзив усулда олинадиган погонаж буюмлар ва ми- 
нерал пахта ва ш. к. лар тайѐрлашда хом ашѐ сифатида ишлатилади. 



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling