4-мавзу. Гипс асосидаги материал ва буюмлар. Асбецемент буюмлар
§11.4. Асбестоцемент буюмлар
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
4-Мавзу Гипс буюмлар
§11.4. Асбестоцемент буюмлар
Асбестоцемент асбест толалари билан қотириб арматураланган цемент тошдан иборат қурилиш материалидир. Асбестоцемент буюмлар асбест, порт- ландцемент ва сув аралашмасини совуқлайин қолиплаб олинади. Асбест тола- лари асбестоцемент буюмларнинг ўзига хос арматураси вазифасини ўтайди, сувда қорилган портландцемент эса боғловчи модда ҳисобланади. Табиатда асбест асосан минерал сифатида – тузилишининг толалилиги ва жуда ингичка ҳамда мустаҳкам толаларга парчаланиш хусусияти билан тав- сифланадиган хризотил асбест 3MgO∙2SiO 2 ∙2H 2 O кўринишида учрайди. Ас- бест толаларининг узунлиги миллиметр улушидан 40 мм гача ўзгаради. Асбест толаси қанча узун бўлса, унинг нави шунчалик юқори бўлади. Асбестоцемент буюмлар ишлаб чиқариш учун 3, 4, 5 ва 6 навли асбестдан фойдаланилади. Асбестоцемент буюмларни тайѐрлашда ишлатиладиган портландцемент камида 400 маркага эга бўлиши керак. Унинг таркибига гипсдан бошқа қўшил- малар қўшишга рухсат этилмайди. Буюмларни автоклавда ишлов бериб қоти- риш орқали ишлаб чиқаришда таркибида 50 % га яқин майдаланган қум бўл- ган қумли портландцементдан фойдаланиш тавсия қилинади (қоплама буюм- ларни тайѐрлаш учун рангли цементлар ҳам ишлатилиши мумкин). Асбестоцемент буюмларнинг турига қараб аралашма таркиби қуйидагича белгиланади: тахта буюмлар учун асбест миқдори 10...18 % ва цемент 82...90 % (массаси бўйича), қувурлар учун эса тегишлича 15...21 % ва 79...82 %. Асбестоцемент буюмларни тайѐрлаш технологияси қуйидагилардан ибо- рат: сув билан асбестни янчиш машиналарида мумкин қадар ингичка толалар ҳосил бўлгунча эзиш ва титиш; шу машиналарнинг ўзида титилган асбестни цемент билан яхшилаб аралаштириш ва ҳосил қилинган асбестоцемент ара- лашмасини сув билан суюлтириш, қолиплаш машиналарида буюмларни қо- липлаш ва қотириш, қолипланган буюмларга ишлов бериш ва асбестоцемент буюмларни механик ишлаш (тўлқинсимон қилиб кесиш) ва ҳ. к. Асбестоцемент буюмларнинг қотиши икки босқичдан иборат бўлади: дастлаб қолипланган буюмлар меъѐрий шароитда 6...8 соат ушлаб турилади, сўнгра буғ камерасида 50...60 0 С ҳароратда 12...13 соат давомида иссиқлик билан ишлов берилади. Қувурсимон ва шу каби буюмларнинг дастлабки қоти- ши сув ҳовузларда 20 0 С дан кам бўлмаган ҳароратда 3...8 кун давом этади. Асбестоцемент буюмларнинг мустаҳкамлиги, совуққа чидамлилиги юқо- ри бўлади, сувни кам шимади, иссиқбардош, иссиқ ўтказувчанлиги паст, нис- батан осон ишланади. Нам таъсирида нурамайди, вақт ўтиши билан мустаҳ- камлиги бир оз ортади. Асбестоцемент буюмларнинг камчилиги зарбга қарши- лигининг камлиги ва тоб ташлашидир. Ҳозирги замон қурилишида турли-туман асбестоцемент буюмлар: плит- алар ва листлар (профилли ва ясси), қоплама ва томга ѐпиладиган, иссиқдан ҳимоялайдиган қатламли панеллар, босимли ва босимсиз қувурлар, муфталар, дераза токчалари ва электрдан ҳимояловчи тахталар, кичик меъморчилик шакл- лари (гулдонлар, вазалар ва ҳ. к.) кенг кўламда ишлатилади (ЎзРСТ 673-96). Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling