4-мавзу. Гипс асосидаги материал ва буюмлар. Асбецемент буюмлар


Қоплаш учун мўлжалланаган ясси асбестоцемент листлар


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana09.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1474222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-Мавзу Гипс буюмлар

Қоплаш учун мўлжалланаган ясси асбестоцемент листлар зичланма- 
ган ва зичланган (эгилишга мустаҳкамлиги камида 25 МПа) қалинлиги 4...10 
мм, эни 1600 ва узунлиги 2800 мм гача ўлчамда ишлаб чиқарилади. Қолиплаш 
жараѐнида уларнинг ўнг юзаси ишлатилишига қараб манзарали асбестоцемент 
қатлами билан пардозланади, сувга чидамли эмаллар билан бўялади, сайқал 
берилади, шунингдек, сирланган сопол плиткага ўхшатиб бўрттириб 
ишланади. 
Томбоп буюмларга турли профилдаги тўлқинсимон листлар ва улар учун 
фасон қисмлар, том ѐпма плиталари учун йирик ўлчамли листлар, армату- 


раланган профилли ѐпмалар, экструзиявий усулда тайѐрланган панеллар, кам 
қаватли бинолар учун томбоп плиткалар ва ш. к. киради. 
Тўлқинсимон профилли листлар (ЎзРСТ 30340-95) листсимон буюмлар 
ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг қарийиб 90 % ни ташкил этади. Бундай 
профилланган листлар оддий, ўртача, юқори ва унифициялаштирилган 
профилларда тайѐрланади. Уларнинг узунлиги 1200 ...1300 мм, тўлқин қадами 
115...350 мм. Буюмнинг массаси 9...9,8 кг, эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси 
16...24 МПа (11.11 - расм). 
а 
б 
11.11 - расм. Тўлқинсимон профилли асбестоцемент листлар (а) ва 
уларнинг турли хил рангдаги конструкциялари (б). 
 
Хозирги вақтда профилланган листлар 1750 мм узунликда, 40/150 – 6 ва 
54/200 – 6 (тўлқин баландлиги /тўлқин узунлиги – қалинлиги) типларда қиш- 
лоқ хўжалиги бинолари томини ѐпиш учун; 54/200 – 7,5 типи эса саноат ва 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари томларини ѐпиш учун 
ишлаб чиқарилади. Кам қаватли бинолар қурилиши учун узунлиги 1250 мм, 
30/130 ва 40/150 типлардаги тўлқинсимон листлар том ѐпмалари сифатида 
ишлатилади. Равоғи 3 метрли саноат биноларини ѐпиш учун узунлиги 3300 
мм, 145/350 типдаги ВК листлар ишлаб чиқарилади. 
Йирик ўлчамли ясси листлар узунлиги 2000...3600 мм, эни 1200...1500 мм, 
қалинлиги 4...12 мм қилиб тайѐрланади. 
Экструзионли асбестоцементли панеллар чердаксиз саноат бинолари 
томларини ѐпиш учун ишлатилади. Панел усти ўрама рубероид материали би- 
лан қопланади. Баландлиги 120...180 мм бўлган панеллар том қопламаларида, 
баландлиги 80 мм лиги эса осма шифтлар учун ишлатилади. Панеллар эни 595 
мм ли асо-сий ва 295 мм ли қўшимчали қилиб ишлаб чиқарилади. 
Чердаксиз ѐпмалар учун панеллар икки турда тайѐрланади: қути шаклида, 
ичига иссиқ сақловчи қатлам жойлаштирилган алоҳида ясси ва тўлқинсимон 
лист-лардан йиғилган уч қатламли панеллар. Ишлатилиш жойига кўра 
панеллар икки хилга бўлинади: оддий қаторга ўрнатиладиган АП ва 
бурчакларга ўрна-тиладиган АПК. Плиталарнинг узунлиги 1500...3000 мм, АП 
хилдагисининг эни 700 мм, АПК ники эса 347 мм, баландлиги 120 мм бўлади. 
Томбоп асбестоцементли ясси плиткалар (ЎзРСТ 13966 – 93) кам қа- 
ватли қишлоқ хўжалик бинолари қурилиши учун мўлжалланган. Уларнинг 


400х400 мм ўлчамдагилари кўпроқ ишлатилади. Плиткалар томга яхлит ѐки 
оралиқ масофа қолдириб ўрнатилган ѐғоч панжара устига қоқилади (1 м
2
юзага 
ўртача 10 дона). Бундай плиткаларнинг эгилишдаги мустаҳкамлиги 24 МПа, 
совуқбардошлиги бўйича маркаси F50 бўлади. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling