4-мавзу. Гипс асосидаги материал ва буюмлар. Асбецемент буюмлар


§11.5. Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana09.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1474222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-Мавзу Гипс буюмлар

§11.5. Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар 
 
Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар органик тўлдирувчилар сифа- 
тидаги ѐғоч қипиқлари, жун ѐки пайрахалардан тайѐрланади. 
Магний хлорид эритмасида қорилган магнезиал боғловчи моддалар (каус- 
тик магнезит ѐки доломит) органик тўлдиргичлар билан пухта бирикади ва 
уларни чиришдан ҳимоялайди. Шу хоссалари туфайли магнезиал боғловчилар 
ксилолит” ва “фибролит” тайѐрлаш учун ишлатилади. 
Ксилолит – ѐғоч қипиқлари ва магнезиал боғловчининг магний хлорид 
эритмасида қорилган қоришмасининг қотиши натижасида олинадиган сунъий 
тош материалдир. Қоришмага материал хоссаларини яхшилайдиган 
қўшилмалар - талк, асбест, кварц қуми ва бўѐқлар ҳам киритилади. 
Ксилолитнинг зичлиги 1000...1200 кг

м
3
, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 
30...40 МПа, иссиқ ўтказувчанлиги 0,3 Вт

(м 
0
С) га тенг. Ундан чоксиз поллар 
ясаш учун фойдаланилади. 
Чоксиз ксилолит поллар ксилолитнинг пластик консистенцияли аралаш- 
масидан иш бажариладиган жойда тайѐрланади. Бу аралашма асосга ѐтқизила- 
ди, текисланади ва титратиб зичлантирилади. Ксилолит поллар иссиқ, шов- 
қинни ютадиган қопламалар ҳамда ишқаланишга, едирилиш ва динамик юк- 
ларга яхши қаршилик кўрсатадиган поллар қаторига киради. 
Аммо уларнинг сувга чидамлилиги паст бўлади. Бундай поллар жамоат 
бинолари, касалхоналар, кинотеатрлар ва баъзи саноат биноларида қўллани- 
лади. Ксилолитдан зичлаш йўли билан поллар учун квадрат ѐки олти бурчак 
шаклдаги плиткалар, дераза токчалари ва бошқа буюмлар тайѐрлаш мумкин. 
Ксилолит буюмлар юзаси бўялади ҳамда мармар, малахит (яшил рангли тош) 
ва ш. к. кўринишида пардозланади. 
Фибролит – ѐғоч пайрахаси ѐки ѐғоч жундан тайѐрланган, магнезиал боғ-
ловчи моддалар воситасида боғланган иссиқ сафлайдиган материалдан иборат. 
Ёғоч пайрахаси дастгоҳларда ѐғоч чиқиндиларидан тайѐрланади. У узун-лиги 
400...500 ва эни 4...7 мм ли юпқа тасмалар кўринишига эга бўлади. Бунда 
пайраха арматура вазифасини ўтайди. Фибролит плиталарни ишлаб чиқа-риш 
жараѐни мураккаб эмас ва қуйидаги босқичлардан иборат: боғловчи материал 
қоришмасини тайѐрлаш, қоришмани пайраха билан аралаштириш, ҳосил 
қилинган массани қолипга солиб пресслаш, қотириш (буғ камерасида) ва 
буюмни чиқариб олиш, қуритиш ва ҳ. к. 
Фибролит плиталар деворлар орасини иситиш учун ѐки синчли бино- 
ларнинг деворлари, ораѐпмалари ва пардеворларини тўлдириш учун ишла- 
тилади. Шунингдек, улардан том ѐпмаларини иситиш учун ва шу каби мақсад- 
ларда қўлланилади. 



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling